Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2401/3577 Дата решения 26.11.2025 Инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья RUZIYEV KOMOL SUYAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 305f10ef-2afd-4b5d-b74e-b134a3fc7c24 Claim ID PDF Hash 43ff78b98cf2a616... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 149-моддаси ФКнинг 149 law
Ушбу Кодекснинг 150-моддаси Ушбу Кодекс 150 code_article
Ушбу Кодекснинг 72-моддаси Ушбу Кодекс 72 code_article
ИПКнинг 3246-моддаси ИПКнинг 3246 law
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
Ушбу Кодекс 118-моддаси Ушбу Кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1806-2401/3577-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья С.Турсунов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья М.Бозоров Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья М.Астанов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 26 ноябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар Л.Абдуллаев ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Тошмуродованинг котиблигида, Яккабоғ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили Ф.Нормуродов (ишончнома асосида), “Саъдулла бобо ҳамкорлиги” фермер хўжалиги раҳбари С.Жабборов, “Оқ сарой кластер” масъулияти чекланган жамияти вакиллари А.Норматов, Н.Қурбоновнинг (ишончнома асосида) иштирокида, Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2024 йил 22 октябрдаги қарорига нисбатан “Оқ сарой кластер” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоят бўйича ишни вилоят суди биносидаги видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Яккабоғ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) “Саъдулла бобо ҳамкорлиги” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Оқ сарой кластер” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 22 апрелдаги 57-сонли, 2020 йил 24 сентябрдаги 130-сонли ва 2020 йил 22 апрелдаги 58-сонли транспорт воситаси ижара шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ва 766.870.118 сўмни ундиришни сўраган. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 23 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2024 йил 22 октябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2024 йил 23 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво талабини қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Жавобгар тафтиш тартибида шикоят келтириб, унда Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2024 йил 22 октябрдаги қарорини бекор қилиш сўралган. Бунга асос сифатида кассация инстанцияси суди далилларни тўлиқ текширмаганлиги ва уларга нотўғри баҳо берганлиги, ҳар бир шартнома 2 атрофлича ўрганилмаганлиги, даъвогарни техникалардан фойдаланганлик ҳолатлари текширилмаганлиги ҳамда моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги каби важлар келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари тафтиш шикоятида келтирилган важларни қувватлаб ва такрорлаб, уни қаноатлантиришни ҳамда кассация инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили тафтиш шикоятига нисбатан эътироз билдириб, унинг асоссиз эканлигини, кассация инстанцияси суди даъвони қисман қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келганлигини баён қилиб, тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган фермер хўжалиги раҳбари тафтиш шикоятга нисбатан эътироз билдириб, жавобгар шартномалар бўйича ўз мажбуриятини бажармаганлиги, қарор қабул қилишда кассация инстанцияси суди асосли хулосага келганлигини маълум қилиб, тафтиш шикоятини рад қилишни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини ва кўрсатмаларини тинглаб, тафтиш шикоятида келтирилган важларни ишдаги далиллар ҳамда қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра тафтиш шикоятини қаноатлантириб, кассация инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. 3 Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2020 йил 22 апрелдаги 57 ва 58-сонли ҳамда 2020 йил 24 сентябрдаги 130-сонли транспорт воситасини ижара бериш тўғрисида шартномалар тузилган. Тарафлар ўртасида 2020 йил 22 апрелдаги 57 ва 58-сонли шартномаларнинг 1.1-бандига кўра, “ижарага берувчи” унга хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Беларус-80Х чаноқ тракторини техник кўрикдан ўтказиш ва унинг ҳолати тўғрисида техник паспортга белги қўйган ҳолда культиватор билан бирга “ижарага олувчига” топшириш, “ижарага олувчига” эса кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан вақтинча фойдаланиш учун уни ижарага олиш ва тегишли тўлов ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. 2020 йил 22 апрелдаги 57-сонли шартноманинг 2.1-бандида, трактор ва культиватор қийматини қайта нархлаш меъёрий ҳужжатлари ҳисобга олган ҳолда 380.000.000 сўмни, 2.2-бандида эса ижара ҳақи 380.000.000 сўмга келишилган. Шунингдек, 2020 йил 22 апрелдаги 58-сонли шартноманинг 2.1-бандида, трактор ва культиватор қийматини қайта нархлаш меъёрий ҳужжатлари ҳисобга олган ҳолда 409.066.771 сўмни, 2.2-бандида эса ижара ҳақи 409.066.771 сўмга келишилган. Ҳар икки шартноманинг 2.3-бандида “ижарага олувчига” шартнома имзоланган кундан бошлаб, 3 (уч) кун ичида “ижарага берувчи”га трактор ва культиваторнинг 30 фоиз миқдорида ижара ҳақини олдиндан тўлаш ва шундан сўнг тегишли траспорт воситаларини ижарага бериш келишилган. Тарафлар ўртасида имзоланган 2020 йил 24 сентябрдаги 130-сонли шартноманинг 1.1-бандида, “ижарага берувчи” унга хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган тиркамани техник кўрикдан ўтказиш ва унинг ҳолати тўғрисида техник паспортга белги қўйган ҳолда тиркамани “ижарага олувчига” топшириш, “ижарага олувчига” эса кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан вақтинча фойдаланиш учун уни ижарага олиш ва тегишли тўлов ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандида трактор ва культиватор қийматини қиймати қайта нархлаш меъёрий ҳужжатлари ҳисобга олинган ҳолда 150.000.000 сўмни, 2.2-банида эса ижара ҳақи 150.000.000 сўмга келишилган. Ушбу шартноманинг 2.3-бандида, шартнома имзоланган кундан бошлаб 3 (уч) кун ичида “ижарага олувчи” “ижарага берувчи” томонидан тасдиқланган транспорт(тиркама) Теличка умумий қийматини 30 фоиз миқдорида ижара ҳақини олдиндан тўлаш ва шундан сўнг тегишли траспорт воситалари ижарага тақдим этиш келишилган. Тарафлар ўртасида тузилган транспорт воситаларини қабул қилиш ва топшириш далолатномаларига асосан жавобгар даъвогарга шартномада келишилган транспорт воситаларини топширган. Шундан сўнг, Кенгаш тузилган ижара шартномалари нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтиши керак бўлганлиги сабабли, ушбу шартномалар нотариал тасдиқланиб, давлат рўйхатидан ўтмаганлиги важи билан тарафлар ўртасида тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш ва мазкур шартномаларга асосан тўланган пул маблағларини ундиришни сўраган. 4 Биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб, даъво муддати ўтганлиги сабабли даъво муддатини қўллаб, даъво талабини асосли рад қилган. Чунки, ФКнинг 149-моддасида даъво муддати – шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир. Ушбу Кодекснинг 150-моддасига кўра, умумий даъво муддати – уч йил ҳисобланади. ФК 155-моддасининг биринчи қисмида, даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Бу қоидадан истиснолар ушбу Кодекс ва бошқа қонунлар билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 269-сонли қарори 31-бандида, битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабга, қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, умумий даъво муддати қўлланилиши тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 282-сонли қарори 16.1-бандида, даъвогар томонидан ўтказиб юборилган даъво муддатини узрли деб топиш ва уни тиклаш ҳақида ариза фақатгина биринчи инстанция судига берилиши мумкин, яъни даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги фақат биринчи инстанция суди томонидан узрли деб топилиши мумкин. Ушбу банднинг иккинчи хатбошисида, судлар даъво муддати ўтказиб юборилишига сабаб бўлган ҳолат қанча муддат давом этганлигини аниқлашлари лозим. Даъво муддатининг ўтказиб юборилган муддати, унинг ўтказиб юборилишига сабаб бўлган ҳолатнинг амал қилиш муддатига тенг бўлсагина, ушбу муддат тикланиши мумкинлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Шунингдек, Пленум қарорининг 17.1-бандига кўра, асосий талаб бўйича даъво муддати ўтиши билан қўшимча талаблар (неустойка, гаров, кафолат ва шу кабилар) бўйича даъво муддати ҳам ўтган ҳисобланади. Кассация инстанцияси судлов ҳайъатининг қарорида транспорт воситаси ижара шартномаларини амал қилиш муддати 2022 йил 22 апрель қилиб белгиланганлиги, график асосида тўланган ижара тўловлари юзасидан 2023 йил 20 сентябрда ўзаро солиштирма далолатнома тузилганлиги, даъвогар судга даъво ариза билан 2024 йил 25 июнда мурожаат қилганлиги, даъво муддатини ўтиши эса шартномадан келиб чиққан ҳолда 2025 йил 22 апрелдан кейин ўтиши мумкинлиги тўғрисида асослар келтирилиб, даъвогарнинг даъво талаблари бўйича даъво муддати ўтмаганлиги тўғрисида нотўғри хулосага келган. Чунки, даъвогарнинг даъво талабида қарздорликни ундириш тўғрисида талаб эмас, балки транспорт воситасини ижарага бериш шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш сўралган. Бундай ҳолатда график асосида тўланган ижара тўловлари юзасидан солиштирма далолатномани тузилганлиги ва шартноманинг амал қилиш муддати 2022 йил 22 апрель қилиб белгиланганлиги даъво талабларига нисбатан сабабий боғланмаган. 5 Бундан ташқари, Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2024 йил 22 октябрдаги қарори билан Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 23 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилинган. Ваҳоланки, даъвогарнинг даъво талаблари юзасидан Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди томонидан 2024 йил 23 июлда ҳал қилув қарори қабул қилинган. Баён қилинганларга кўра, жавобгарнинг тафтиш шикоятида билдирилган важлари асосли бўлиб, биринчи инстанция суди даъво талабларига нисбатан умумий даъво муддатини қўллаган ҳолда даъво талабларини рад этиш тўғрисида қонуний суд ҳужжатини қабул қилган. Кассация инстанцияси судлов ҳайъати эса даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириш юзасидан янги қарор қабул қилиш тўғрисида асоссиз хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу Кодекснинг 72-моддасида, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКнинг 3246-моддасига кўра, суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Қайд этилганларни инобатга олиб, судлов ҳайъати тафтиш шикоятида келтирилган важларни асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 3247-моддасининг биринчи қисмини олтинчи бандида ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича айрим суд ҳужжатларини бекор қилишга ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Ушбу Кодекс 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сонли қарори 3-бандида, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва 6 хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди деб кўрсатилган. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантиришни, кассация инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни, даъвогар ҳисобидан жавобгар фойдасига 41.200 сўм почта харажати, иш видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига 103.00 сўм суд харажати ундиришни, даъвогар манфаатида Кенгаш томонидан даъво киритилганлигини инобатга олиб, даъвогардан республика бюджетига давлат божи ундирмасликни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 118, 6 324 -3249-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: “Оқ сарой кластер” масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш шикояти қаноатлантирилсин. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2024 йил 22 октябрдаги қарори бекор қилинсин. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 23 июлдаги ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилсин. “Саъдулла бобо ҳамкорлиги” фермер хўжалиги ҳисобидан: - “Оқ сарой кластер” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 41.200 сўм почта харажати; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига 103.000 сўм суд харажати ундирилсин. Қарор асосида ижро варақалари берилсин. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси томонидан 2024 йил 22 октябрда берилган ижро варақалар бўйича ундирувлар бекор қилинсин. Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов ҳайъат аъзолари Л.Абдуллаев Д.Рахимов