Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2505/19920 Дата решения 26.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 84fcf03a-6d9a-444d-84ac-c010b4b27cda Claim ID PDF Hash c1024c52ea99ae86... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 66-моддаси ИПК 66 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2505/19920-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 26 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиев раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низамовнинг котиблигида, даъвогар “АА” маъсулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 143 808 320 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари К.Ғ.Тулашев ва А.Г.Калков (ишончномалар асосида)нинг иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “АА” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ББ” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 22 январда 743-сонли олди-сотди шартнома тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга тиббиётда қўлланиладиган дори воситалари (бундан буён матнда маҳсулот деб юритилади)ни етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотларни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот ҳақини жавобгар тўлиқ тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 143 808 320 сўм қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.2-бандига асосан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 143 808 320 сўм қарздорлик ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабини қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома асосида жавобгарга маҳсулотлар етказиб берилганлиги, бу даъвогар томонидан электрон тарзда юборилган ҳисобварақ-фактуралар билан тасдиқланганлиги боис даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юридик манзили бўйича почта хизмати орқали етказилганлигини тасдиқловчи гибрид почта маълумоти ва жавобгарнинг st t.uz сайтидан олинган маълумотга асосан zizb k k @um il.ru электрон почта манзилига юборилганлигини тасдиқловчи маълумот иш ҳужжатларида мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда, суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъвогар вакилларини тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар олди-сотди шартномасидан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 22 январда 743-сонли олди-сотди шартнома тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга маҳсулотларни етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотларни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Ўзаро тузилган шартноманинг 1-бандига кўра даъвогар жавобгарга маҳсулотни етказиб бериш, жавобгар эса товарни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома бўйича олинган мажбурият даъвогар томонидан бажарилиб, жавобгарга 2025 йил 12 февралдаги 1472-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 141 500 471,36 сўмлик, 2025 йил 24 апрелдаги 3557-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 14 184 493 сўмлик, 2025 йил 20 майдаги 4539-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 13 373 828,88 сўмлик ва 2025 йил 21 июндаги 5402-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 16 168 421,04 сўмлик, жами 185 227 114,28 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.3-бандида жавобгар томонидан олинган 100 фоиз маҳсулотларнинг ҳақини 25 банк иш куни мобайнида тўлаши белгиланган. Жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармай етказиб берилган маҳсулот ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўлиқ тўламаган ва 143 808 320 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида 2025 йил 1 октябрда юборган 71-сонли огоҳлантириш хати (талабномаси) жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. ФК 418-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра сотиб олувчи товар ҳақини тўлаши лозим. ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Мазкур қарздорлик ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақфактура, солиштирма далолатнома, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 143 808 320 сўм қарздорлик, 2 876 165 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 236, 238, 244, 333, 386, 418-моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “АА” маъсулияти чекланган жамияти фойдасига 143 808 320 сўм қарздорлик, 2 876 165 сўм суд ҳаражати ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Ж.Шералиев