Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/21134 Дата решения 26.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 12186946-4251-4374-90e9-9e3e4e3b5301 Claim ID PDF Hash c4e4bf34fbbda89c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФК 333-моддаси ФК 333 law
амда ФКнинг 326-моддаси амда ФК 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 26 ноябрь 4-1501-2502/21134-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили З.Охунова (ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, даъвогар “****************”нинг жавобгар “****************” масъулияти чекланган жамиятидан 741 750 000 ўм асосий қарз, 170 602 500 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “****************” (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) Фарғона туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “****************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 741 750 000 ўм асосий қарз, 170 602 500 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогар вакили даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, жавобгар “****************” масъулияти чекланган жамияти билан 2025 йил 13 август куни 3570676-сонли шартнома тузилгани, шартномага асосан кроват медицинская марки “V st k m sit ” номли кроватларни етказиб бериши учун 741 750 000 сўм пул маблағи 13.08.2025 йил куни ўтказиб берилгани, лекин товарлар вақтида етказиб берилмаганлиги, бундан ташқари жавобгар Хитой давлатидан етказиб бериши шартномада белгилангани, лекин товарларни ўзлари Андижон вилоятида ишлаб чиқарганлиги аниқлангани, шу сабабли пул маблағини қайтариш ҳақида судга даъво аризаси киритилгани, ҳозирда 26.11.2025 йил куни ушбу малбағ қайтарилгани, бироқ жавобгар мажбуриятларини ўз вақтида бажармагани учун 170 602 500 сўм пеняни даъвогар фойдасига ундириб беришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогар вакилининг аризаси билан танишиб, ишда мавжуд бўлган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар “****************” билан “****************” масъулияти чекланган жамияти ўртасида махсус ахборот порталида 13.08.2025 йилда лот№251110084145296-рақамли 3570676-сонли кроват медицинская марки “V st k m sit ” товарларни етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартноманинг шартларига кўра, кроват медицинская марки “V st k m sit ” номли кроватларни ишлаб чиқарувчи давлат “Хитой”, ишлаб чиқарувчи “Хитой” деб белгиланган ҳамда шартноманинг 2.2 бандига кўра, ижрочи тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида ХККРдан хабарнома олганидан бошлаб 10 иш куни ичида товарни етказиб беришни ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан 13.08.2025 йил куни шартномада белгиланган 741 750 000 сўм миқдорида тўлов амалга оширилган. Шартноманинг 2.2. бандига кўра, жавобгар 26.08.2025 йил кунигача шартномада белгиланган маҳсулотни етказиб бериши лозим бўлган, лекин жавобгар мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, 138 та кроватни етказиб бермаган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш бўйича 2025 йил 29 август кунги 21-15-2620-сонли талабнома юборилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда ФК деб юритилади) нинг 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган. ФК 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 238-моддаси талабларига кўра мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши керак. ФК 705-моддасининг 1-қисмида “Буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт” деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 12-бандида “Судлар шунга эътибор беришлари лозимки, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади” деб тушунтириш берилган. Бироқ, жавобгар томонидан 741 750 000 сўмлик маҳсулот етказиб берилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 741 750 000 сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан 741 750 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисобласада, даъвогар вакили суд мажлисида судга тўлов топшириқномаси тақдим қилиб, жавобгар томонидан ушбу қарздорлик даъвогарга қайтарилганини маълум қилди. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар томонидан мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмасдан маҳсулот етказиб бериш муддати кечиктирилганлиги учун 170 602 500 сўм пеня сўраган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шартноманинг 4.4-бандига кўра, маҳсулотни вақтида етказиб берилмаса, ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,4 фоиз миқдорида, бироқ шартнома баҳосининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларни бажарилиши, пеня ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга олиб, талаб қилинган пеняни 24 000 000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 24 000 000 сўм пеня, тўланган 18 247 050 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 66-68, 74, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “****************” фойдасига жавобгар “****************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 24 000 000 сўм пеня, тўланган 18 247 050 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Фарғона шаҳри 2025 йил 26 ноябрь 4-1501-2502/21134-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили З.Охунова (ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, даъвогар “****************”нинг жавобгар “****************” масъулияти чекланган жамиятидан 741 750 000 ўм асосий қарз, 170 602 500 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 66-68, 74, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “****************” фойдасига жавобгар “****************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 24 000 000 сўм пеня, тўланган 18 247 050 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова