← Назад
Решение #2841717 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 324 | — | law | |
| ФКнинг | 330 | — | law | |
| тисодий Процессуал Кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1749-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 26 ноябрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаевнинг
раислигида, Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар- “Fir lit”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар- “ ndij n bu uk insh ti”
масъулияти чекланган жамиятидан 202 464 000 сўм асосий қарз, 101 232 000 сўм
пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, даъвогар
вакили- А.Юсупов (ишончнома асосида) иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро
иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Fir lit” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб
юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ ndij n bu uk
insh ti” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб
юритилади)дан 202 464 000 сўм асосий қарз, 101 232 000 сўм пеня ва суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили ўзининг тушунтиришида, жавобгар билан
2024 йил 23 апрелда №12/18-сонли бурғулаш ва портлатиш ишларини бажариш
ҳақида шартнома тузилганлигини, шартнома бўйича жами 317 464 000 сўмлик
бурғулаш ва портлатиш ишлари амалга оширилганлигини, жавобгар эса қисман
115 000 000 сўм тўловларни амалга оширганлигини, қолган 202 464 000 сўмлик
бурғулаш ва портлатиш ишлари қиймати жавобгар томонидан тўлаб
берилмаётганлигини билдириб, даъво талабларини қисман қаноатлантириб,
даъвонинг пеня қисмидан воз кечишини маълум қилиб, қолган асосий
қарздорликларни ундириб беришни сўради ва пенядан воз кечиш ҳақида электрон
тартибда ариза тақдим қилди.
Жавобгар суд мажлсининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади, бироқ жавобгар судга электрон
тартибда ёзма илтимоснома юбориб даъво талабини тан олишини, асосий
қарздорликни ва даъвогар томонидан тўланган суд харажатларини тўлаб
беришини маълум қилган.
Мазкур ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига асосан ишни жавобгар иштирокисиз,
ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва
тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони
қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига мувофиқ ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда ФК
деб юритилади) 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 23 апрелда
№12/18-сонли бурғулаш ва портлатиш ишларини бажариш ҳақида пудрат
шартнома тузилган.
Шартноманинг умумий суммаси 317 464 000 сўм этиб белгиланган.
Мазкур шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарнинг буюртмасига
асосан Фарғона ва Ўзбекистон туманида жойлашган жавобгарнинг объектида
бурғулаш ва портлатиш ишларини бажариш, буюртмачи пудратчига олдиндан
40 фоиз миқдорида аванс тўловларини тўлаб бериб, қолган 60 фоизи миқдорини
ишлар бажарилгандан сўнг ўн кун ичида тўлаб бериши белгиланган.
Шартномага кўра, даъвогар жавобгарнинг буюртмасига асосан шартномавий
мажбуриятларини бажарган ҳолда 2024 йил 21 майдаги №21-сонли ҳисоб-фактура
билан 80 225 600 сўм, 2024 йил 5 августдаги №54-сонли ҳисоб-фактура билан
237 238 400 сўм, жами 317 464 000 сўмлик бурғулаш ва портлатиш ишларнинг
хажмини ҳисоб-фактуралар асосида жавобгарга топширган. Бироқ жавобгар
томонидан бажарилган ишлар қабул қилиб олинган бўлса-да пудрат ишлари учун
қисман 115 000 000 сўм тўловларни амалга ошириб, қолган 202 464 000 сўмлик
бурғулаш ва портлатиш ишлари қиймати тўлаб берилмаган.
Даъвогар жавобгарга 2025 йил 2 сентябрда №243-сонли қарздорликни тўлаб
бериш тўғрисидаги талабномани жавобгарга юборган. Лекин жавобгар юборилган
талабномани оқибатсиз қолдирган.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг 202 464 000 сўм асосий қарзни ундириш
ҳақидаги талаби асосли ҳисобланади.
Ушбу қарздорликнинг мавжудлиги, иш ҳужжатида мавжуд ҳисобфактуралар, бир томонлама тасдиқланган солиштирма далоатномаси ҳамда
даъвогар вакилининг кўрсатмалари билан тўлиқ ўз исботини топган.
Зеро, ФК 631-моддасида, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи)
иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш
ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш
мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг
учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёхуд тарафлар
келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун
пудратчи таваккал қилади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан тўланмай қолган қарздорликка нисбатан
пеня ҳисоблаб, уни жавобгардан ундиришни сўраган.
ФКнинг 324-моддасига кўра, қарздор мажбуриятни бажармаганлиги ёки
лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказилган зарарни тўлаши
шарт.
ФКнинг 330-моддаси биринчи қисмига кўра, башарти, қонунда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим
даражада бажарилмаган тақдирда неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни
мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилмайди.
Даъвогар шартноманинг 6.2-бандига мувофиқ тўлов муддати ўтган
сумманинг 0,4 фоизи миқдорида, муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаган
ҳолда 101 232 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шунга кўра, даъво аризасидаги 101 232 000 сўм пеня ундириш талаби ҳам
асослидир.
Бироқ, ишни судда кўриш жараёнида даъвогар пенядан воз кечиш ҳақида
ариза тақдим қилган.
Ушбу ҳолатда даъвонинг пеня ундириш талабидан даъвогар ихтиёрий воз
кечганлиги сабабли пеня ундириш талабини рад этиш лозим бўлади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини ўрганиб чиқиб, даъво талаби қисман қаноатлантирилганлигини,
шунингдек, жавобгар суд харажатларини тўлаб беришини маълум қилганлигини
инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 202 464 000 сўм асосий қарз,
олдиндан тўланган 3 036 960 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати, Олий
суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундиришни лозим
деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
Процессуал
Кодексининг
118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Ушбу модданинг саккизинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд
ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л а д и:
даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар- “ ndij n bu uk insh ti” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
-даъвогар“Fir lit”
масъулияти
чекланган
жамияти
фойдасига
202 464 000 сўм асосий қарз, 3 036 960 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажати;
-Олий суд фойдасига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қанотлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Андижон вилоят
судига апелляция, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят(протести)
берилиши мумкин.
Раислик этувчи, судья
У.М.Бузурходжаев
4-1706-2501/1749-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 26 ноябрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаевнинг
раислигида, Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар- “Fir lit”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар- “ ndij n bu uk insh ti”
масъулияти чекланган жамиятидан 202 464 000 сўм асосий қарз, 101 232 000 сўм
пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, даъвогар
вакили- А.Юсупов (ишончнома асосида) иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро
иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л а д и:
даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар- “ ndij n bu uk insh ti” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
-даъвогар“Fir lit”
масъулияти
чекланган
жамияти
фойдасига
202 464 000 сўм асосий қарз, 3 036 960 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажати;
-Олий суд фойдасига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қанотлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Андижон вилоят
судига апелляция, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят(протести)
берилиши мумкин.
Раислик этувчи, судья
У.М.Бузурходжаев