Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2502/6380 Дата решения 26.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый SHUSTOF 777
Source ID ebb30e8c-c3cc-46e6-bfec-88c348fcff7c Claim ID PDF Hash 5ebd9ce9a559b02d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 333-моддаси нинг 333 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 263-моддаси ФК 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6380-сонли иш Судья:Х.К.Абдураимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2025 йил 26 ноябрь Андижон туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.К.Абдураимовнинг раислигида, А.Азизовнинг котиблигида, “ZOMIN BREWERY” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси, жавобгар “SHUSTOF 777” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 65 890 085 сўм қарздорлик, 5 403 023 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлар иштирокисиз, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар-“ZOMIN BREWERY” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси шаклидаги қўшма корхонаси (бундан буён матнда “Даъвогар” ва “Сотувчи” деб юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб – “SHUSTOF 777” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавогар” ва “Сотиб олувчи” деб юритилади) ҳисобидан 65 890 085 сўм қарздорлик, 5 403 023 сўм пеня ва суд харажатларини ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади. Бироқ, суд мажлисига қадар судга илтимоснома тақдим этиб, ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Бироқ, иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризани иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими етказилганлиги тўғрисидаги почта идорасининг хабарномаси мавжуд. Шу сабабли суд ишни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан,тарафлар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш хужжатларида аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2025 йл 25 февралда В60/66-сонли алкаголь маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартномаси тузилган, ушбу шартномада сотувчи алкаголь маҳсулотларини жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса ушбу маҳсулотларни қабул қилиб олиш ва уларни ҳаққини тўлаш мажбуриятини олади деб кўрсатилган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, 106 289 085 сўмлик алкаголь маҳсулотларини жавобгарга берган. Хусусан, тарафлар томонидан тасдиқланган 2025 йил 27 февралдаги В60-259-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 40 299 550 сўмлик ва 2025 йил 11 апрелдаги В60-330-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 65 989 085 сўмлик, жами 106 289 085 сўмлик маҳсулот берган. Жавобгар эса ушбу маҳсулотлар учун қисман 40 399 000 сўм тўловларни амалга оширган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 65 890 085 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф этиш бўйича юборилган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, даъвогар ушбу қарздорликни ундириш бўйича судга мурожаат қилган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади деб белгиланган. Даъвогарнинг даъво талабининг асослилиги иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топади. Шу боис, даъвогарнинг 65 890 085 сўм ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим топди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб аталади)нинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 437-моддасига биноан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449-моддасига мувофиқ, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Шунингдек, суд даъво талабидаги пеня ундириш қисмини муҳокама қилган ҳолда даъвогар томонидан 82 кун учун пеня тўғри ва асосли хисоб китоб қилганлиги маълум бўлди. Чунки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.2-бандида, буюртмачи етказиб берилган маҳсулот учун тўловни кечиктирса бажарувчига мажбурият бажарилмаган ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,1 фоиз миқдорида, лекин бажарилмаган мажбуриятнинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорида пеня тўлайди деб келишилган. ФКнинг 263-моддасига биноан, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 2бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Қайд этилган қонун нормаларига таянган ҳолда жавобгарнинг иқтисодий ахволини инобатга олиб, суд сўралган пеняни 2 701 511,50 сўмга камайтиришни, қолган қисмини қаноаталнтиришни рад этишни лозим топди. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилган ҳолда суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг икки фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган. Суд, жавобгар ҳисобидан республика бюджетигна 1 425 862,16 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексининг 333, 437, 449-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “SHUSTOF 777” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - даъвогар “ZOMIN BREWERY” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси фойдасига 65 890 085 сўм асосий қарз, 2 701 511,50 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари; - республика бюджетига 1 425 862,16 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья Х.К.Абдураимов