Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2508/105834 Дата решения 26.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 86cc7919-45eb-4bd7-9442-4db4b39ce9ac Claim ID PDF Hash 7f639985e06d760e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2508/105834-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2025 йил 26 ноябрь Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖ ҚК манфаатида жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖдан 44 911 570 сўм асосий қарз, 1 347 347 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади)нинг “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖ ҚК (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 44 911 570 сўм асосий қарз, 1 347 347 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар вакили судга ариза тақдим этиб, жавобгар томонидан 44 911 570 сўм сўм асосий қарз тўлиқ бартараф этилганлигини баён этиб, даъвони қолган қисмини тўлиқ қаноатлантириб беришни ва ишни иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида жавобгар белгиланган тартибда хабардор этилган бўлса-да, бироқ ундан вакил суд мажлисига келмади. Шунга кўра суд ишни Палата ва жавобгар вакилининг иштироксиз кўришни лозим деб топди. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди: аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йилнинг 3 июнь куни В40/075-сонли шартнома тузилиб, мазкур шартномага асосан даъвогар 54 911 570 сўмлик алкоголь маҳсулотларини жавобгарга етказиб берган. Жавобгар ишдаги мавжуд ҳисоб варақ-фактуралар ва ишончнома асосида маҳсулотни қабул қилиб олган. Жавобгар ўзининг мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги сабабли даъвогар олдида унинг 44 911 570 сўм асосий қарздорлиги вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 44 911 570 сўм миқдорида асосий қарзи тарафлар ўртасида тузилган тасдиқланган ҳисоб варақ-фактура, ишончнома билан ўз тасдиғини топган. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган маълумотга кўра жавобгар томонидан асосий қарзи тўлиқ тўланган. Шунга кўра суд даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим деб топади. Даъво аризасида жавобгардан 1 347 347 сўм пеня ундириш талаби ҳам қўйилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.3-бандига асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Демак, даъвогар жавобгардан пеня ундиришга ҳақли ва пеня тўғри ҳисобланган. ФК 326-моддасида белгиланишича, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд мазкур ҳуқуқ нормасини қўллаб, тарафлар манфаатларини ҳисобга олиб, даъво аризасида ундириш сўралган пенянинг 400.000 сўмини ундиришни, унинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 400.000 сўм пеня ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, давлат божи ва почта харажатини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖ ҚК фойдасига жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ ҳисобидан 400.000 сўм пеня ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ ҳисобидан: -республика бюджетига 925 179 сўм давлат божи; Қўқон туманлараро иқтисодий судининг депозитига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ф.Аманов