Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2502/3982 Дата решения 26.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги Ответчик / Подсудимый Azim Sh firk n Yulduzi
Source ID 5f309353-be64-4159-a0b1-8538bb12b679 Claim ID PDF Hash 753b0c8429ecc383... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 382-моддаси нинг 382 law
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
тисодий процессуал кодексининг 72-моддаси тисодий процессуал кодекси 72 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2502/3982-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ 2025 йил 26 ноябрь Ғиждувон тумани Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги вакиллари Ў.Бозоров, Р.Давлатов (ишончнома асосида), “Azim Sh firk n Yulduzi” фермер хўжалиги вакили М.Очилов (ишончнома асосида)иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг жавобгар “Azim Sh firk n Yulduzi” фермер хўжалигига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 13 октябрдаги DXSH/94-2021-сонли битимни бекор қилиш ва 176 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “Azim Sh firk n Yulduzi” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 13 октябрдаги DXSH/94-2021-сонли битимни бекор қилиш ва 176 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасидаги асосларни такрорлаб, жавобгар Шофиркон туманида жойлашган “Қаҳрамон” насос станциясини давлат хусусий шерикчилик асосида бошқарувга олиш ва 2022 йилда 236 100 000 сўм, 2023 йилда 115 800 000 сўм инвестиция киритиш мажбуриятини олганлигини, бироқ, жавобгар томонидан бугунги кунга қадар инвестиция киритилмаганлигини билдириб жавобгар билан тузилган битимни бекор қилишни, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризасига эътирози йўқлигини билдириб, пеняни камайтиришни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги ва “Azim Sh firk n Yulduzi” фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 13 октябрь куни DXSH/94-2021-сон билан рўйхатдан ўтган насос станциясини давлат хусусий шерикчилик асосида фойдаланиш ва 351 900 000 сўм инвестиция киритиш тўғрисида битим тузилган. 2 Битимга асосан, жавобгар 2032 йилга қадар Шофиркон туман “Қаҳрамон” насос станциясидан фойдаланиш ва инвестиция ва модернизация қилиш мажбуриятини олган. Даъво аризасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция жалб қилинмаганлиги қайд этилган. Мазкур асос билан даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2023 йил 13 октябрь куни тузилган DXSH/94-2021-сонли битимни бекор қилишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён ФК деб юритилади)нинг 382-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади. Бир тараф битимни ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифига иккинчи тарафдан рад жавобини олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, битимни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Демак, мазкур ҳолатда жавобгар томонидан битим шартлари қўпол равишда бузилиб, битимда белгиланган инвестиция киритилмаган. ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмига кўра бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олгандан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганда эса-ўттиз кунлик муддатда жавоб олмагандан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Даъвогар томонидан жавобгарга 23.10.2025 йилда 1444-сонли таклиф хати юборилган бўлсада, жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак бўлса-да, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. 3 Демак, мазкур ҳолатда жавобгар бугунги кунга қадар инвестиция киритиш ишларини якунламаганлиги тарафлар вакилларининг кўрсатмалари ҳамда ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини топганлиги сабабли даъво талабининг битимни бекор қилиш талабини қаноатлантириш лозим деб топилди. Шунингдек даъвогар жавобгар ҳисобидан 176 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шартноманинг 14.2.-бандига мувофиқ, модернизациялаштириш ишларини ўз вақтида бажармаганлик учун жавобгар даъвогарга ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши лозимлиги белгиланган. Жавобгар томонидан инвестицияни амалга ошириш борасидаги шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли суд даъво аризасининг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФК 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳолатда суд талаб қилинган пеня миқдорини бажарилмаган мажбурият оқибатларига номутаносиб деб ҳисоблайди ва талаб қилинган пеня миқдорини 26 400 000 сўмга қадар камайтиришни ва қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, уларнинг важ ва эътирозларига тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо бериб, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 72, 118, 176, 180 ва 186-моддаларини қўллаб суд, 4 қ р р қ и л а д и: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг жавобгар “Azim Sh firk n Yulduzi” фермер хўжалигига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 13 октябрдаги DXSH/94-2021-сонли давлат хусусий шерикчилик битимини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 13 октябрдаги DXSH/94-2021-сонли давлат хусусий шерикчилик битими бекор қилинсин. Жавобгар “Azim Sh firk n Yulduzi” фермер хўжалигидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги фойдасига 26 400 000 ўм пеня, 7 640 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ой муддатда кучга киради. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса кассация тартибида шикоят бериши мумкин. Раислик қилувчи, судья О.Жамилов