← Назад
Решение #2841768 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| онуни | 8 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуннинг | 8 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
--------------------сонли иқтисодий иш
судья: Б.Т.Мадрахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 26 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий суди судья Б.Т.Мадрахимовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд мажлиси
котиблигида, техник ходимлар кўмаклашувида, даъвогарлар – --------------нинг жавобгарлар – --------------ларни МЧЖ таъсисчилигидан мажбурий
тартибда чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогарлар ---------- ва ----------, уларнинг вакили ---------, жавобгар ----------, унинг вакили Ж.Қаюмов(ишончнома асосида)лар
иштирокида, Наманган туманлараро иқтисодий судининг биносида,
видеоконференцалоқа(ВКА) режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
---------- МЧЖнинг таъсисчилари ----------(бундан буён матнда –
даъвогарлар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ---------МЧЖнинг таъсисчилари ----------(бундан буён матнда – жавобгарлар)ни
МЧЖ таъсисчилигидан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган.
Суд мажлисида қатнашган даъвогарлар даъвони қўллаб-қувватлаб, --------- МЧЖ 2024 йил 31 июда Наманган вилоят адлия бошқармасидан
2533888-сон билан қайта рўйхатдан ўтказилганлиги, таъсис шартномасига
ўзгартириш киритилганлиги, ўзгартирилган таъсис шартномасига кўра ---------, ---------- ---------- ва ---------- таъсисчи ҳисобланиши, жамият раҳбари --------- солиқ органларига белгиланган муддатларда ҳисоботларни тақдим
этмаганлиги, жамият фаолият олиб бориши учун сунъий тўсиқлар ва
қаршиликлар қила бошлаганлиги, солиқ органларига ҳисоботлар
топширилмаганлиги сабабли жарималар келганлиги, бироқ бу муаммолар
жавобгар томонидан ҳал этилмаганлиги, бир неча бор жавобгарларни
жамиятнинг фаолияти юзасидан чақириб, муаммоларни ҳал қилиш учун
чақирган бўлсада, улар келишдан бош тортишганлиги, жамиятни
банкротлик ёқасига олиб борганликлари, жамиятни сақлаб қолиш учун
солиқдан бўлган қарзларни ўзлари тўлаганликлари, бундан ташқари,
жавобгарлар ҳамда ----------нинг дадаси ----------лар Наманган шаҳар,
Сардоба МФЙ ҳудудида кўп қаватли яшаш хонадонларини қуриш учун
ажратилган ер майдонларини 400 минг АҚШ долларига сотишга бўлган
уринишларини аниқлаб, уни олдини олганликларини ва ушбу ҳаракатлари
билан жавобгарлар жамият фаолият олиб боришига жиддий тўсқинлик
қилаётганликларини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўрадилар.
Даъвогар вакили даъвогарларнинг тушунтиришларига қўшимча
равишда жавобгарлар таъсисчи бўлиб кирган бўлсаларда, улар томонидан
2
МЧЖга ҳозирга қадар улуш киритилмаганлигини билдириб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ва унинг вакили тушунтириш бериб,
даъвогарларнинг жавобгарни жамият таъсисчилигидан чиқариш
тўғрисидаги даъволари асоссиз эканлиги, жавобгарлар тегишли тартибда
олди-сотди шартномалари асосида жамиятнинг улушларини сотиб олган
ҳолда таъсисчилар сафига кирганлиги, бироқ таъсис шартномасида устав
фонди 500000000 сўм деб белгиланган бўлсада, мазкур сумма аслида
шакллантирилганлигига аниқлик киритилиши лозимлиги, жавобгарлар
томонидан Наманган шаҳар, Сардоба МФЙ ҳудудида кўп қаватли
яшаш хонадонларини қуриш учун ажратилган ер майдонларини 400
минг АҚШ долларига сотиш ҳолати ўз исботини топмаганлигини
билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Белгиланган тартибда суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
хабардор этилган жавобгар - ----------нинг ўзи ёки унинг вакили суд
мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан
буён матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи
шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма
фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд
материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги
қайд этилган.
Шу сабабли суд, ишни жавобгар - ----------нинг иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Олдинги суд мажлисида гувоҳлик берган М.Нуриддинов ўз
кўрсатувида Володя исмли шахс томонидан даъвогар ---------- томонидан
қурилиш қилиш учун олинган ерни сотмоқчи бўлганлигини, уни 400 минг
АҚШ долларига баҳолаганлиги, бироқ бу ҳолатдан даъвогар ---------хабардор бўмаганлигини эшитганлигини маълум қилган.
Суд тарафлар вакилларининг суд мажлисларида берган
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги тўпланган ҳужжатларни
ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад
этиш ҳақидаги хулосага келди:
Иш ҳужжатларидан кўринишича ҳамда ишда иштирок этувчи
шахсларнинг суд муҳокамаси давомида берган тушунтиришларидан
маълум бўлишича, ---------- МЧЖ Низоми Наманган шаҳар Давлат
3
хизматлари маркази томонидан 2021 йил 14 июндаги 1002657-сонли реестр
рақамми билан рўйхатга олинган.
Мазкур МЧЖнинг юқоридаги Низомига кўра жамиятнинг устав
фонди 500000000 сўм бўлиб, иштирокчилар – ----------нинг улуши
300000000 сўм ёки 60 фоизни, ----------нинг улуши 200000000 сўм ёки 40
фоизни ташкил этган.
Кейинчалик, мазкур МЧЖнинг таъсис шартномаси ва Устави
Наманган шаҳар Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази томонидан
2024 йил 31 июлда 2533888-сон реестр тартиб рақами билан қайта
рўйхатга олинган бўлиб, жамиятнинг усиав фонди 500000000 сўмни
ташкил этади ҳамда таъсисчиларнинг устав фондидаги улушлари
қуйидагичадир:
- -----------100000000 сўм, яъни 20 фоиз;
- -----------50000000 сўм, яъни 10 фоиз;
- Насиров Артур Шавкатович-225000000 сўм, яъни 45 фоиз;
- -----------125000000 сўм, яъни 25 фоиз.
Даъвогарлар судга мурожаат қилиб, жамият раҳбари ---------- солиқ
органларига белгиланган муддатларда ҳисоботларни тақдим этмаганлиги,
жамият фаолият олиб бориши учун сунъий тўсиқлар ва қаршиликлар
қилганлиги, солиқ органларига ҳисоботлар топширилмаганлиги сабабли
жарималар келганлиги, бироқ бу муаммолар жавобгар томонидан ҳал
этилмаганлиги, бир неча бор жавобгарларни жамиятнинг фаолияти
юзасидан чақириб, муаммоларни ҳал қилиш учун чақирилган бўлсада,
улар келишдан бош тортишганлиги, жамиятни банкротлик ёқасига олиб
борганликлари, жамиятни сақлаб қолиш учун солиқдан бўлган қарзларни
ўзлари тўлаганликлари, бундан ташқари, жавобгарлар ҳамда ----------нинг
дадаси ----------лар Наманган шаҳар, Сардоба МФЙ ҳудудида кўп қаватли
яшаш хонадонларини қуриш учун ажратилган ер майдонларини 400 минг
АҚШ долларига сотишга бўлган уринишларини аниқлаб, уни олдини
олганликларини, жавобгарлар таъсисчи бўлиб кирган бўлсаларда, улар
томонидан МЧЖга ҳозирга қадар улуш киритилмаганлигини, ---------- ва --------- ушбу ҳаракатлари билан жамиятнинг фаолият олиб боришига
жиддий тўсқинлик қилаётганликлари сабабли жамиятнинг таъсисчилар
сафидан чиқаришни сўраганлар.
Бироқ суд даъвогарларнинг мазкур важлари билан келишмайди.
Чунки даъвогарларнинг юқоридаги келтирган асослари жавобгарларнинг
ўз мажбуриятларини қўпол бузаганлиги, ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаганлиги ёки уни
жиддий тарзда қийинлаштирганлиги ҳолатини тасдиқлаш учун етарли
эмасдир. Бундан ташқари, Наманган шаҳар ИИБнинг 2025 йил 28 июлдаги
қарорига кўра жавобгарларнинг Наманган шаҳар, Сардоба МФЙ ҳудудида
кўп қаватли яшаш хонадонларини қуриш учун ажратилган ер
майдонларини 400 минг АҚШ долларига сотиш ҳолати ва бошқа
ҳолатларда жиноят аломатлари аниқланмаганлиги боис жиноят ишини
қўзғатишни рад этилган.
4
Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган жамиятлар
тўғрисида”ги қонуни 8-моддасининг иккинчи қисмига кўра жами
улушлари жамият устав фондининг (устав капиталининг) камида ўн
фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини
қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг
фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда
қийинлаштираётган
иштирокчини
жамиятдан
суд
тартибида
чиқарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014
йил 20 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал
этишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 262-сонли қарорининг 19бандида «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 8-моддасининг иккинчи
қисмига мувофиқ иштирокчини жамиятдан чиқариш талаби билан судга
фақат жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида
ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари мурожаат қилишлари
мумкинлиги, бунда судлар жами улушлари жамият устав фонди (устав
капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган битта иштирокчи ҳам,
жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида ўн
фоизини ташкил этадиган бир нечта иштирокчи ҳам бундай талаб билан
судга мурожаат қилиши мумкинлигини эътиборга олишлари лозимлиги...
судлар ушбу тоифадаги ишларни кўришда жавобгар ўз мажбуриятларини
қўпол бузаётганлиги, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг
фаолият кўрсатишига имкон бермаётганлиги ёки уни жиддий тарзда
қийинлаштираётганлиги ҳолатлари мавжудлигини аниқлашлари лозимлиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Юқоридаларга кўра даъвогарларнинг келтирган даъволари асоссиз
ҳисобланиб, ўз тасдиғини топмади.
Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Суд мазкур ишни кўриш мобайнида аниқланган ҳолатлар ҳамда
таъкидлаб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, даъвогарларнинг
жавобгар таъсисчиларни МЧЖ таъсисчилигидан мажбурий тартибда
чиқариш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни
лозим деб топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этиб ўтилган қонун нормалари талабларидан келиб чиқиб суд,
даъвогар ---------- ҳисобидан Олий суд депозитига 103000 сўм ВКА
харажатини ундиришни, ---------- томонидан олдиндан тўланган 4120000
сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажатини инобатга олишни ва
унинг зиммасида қолдиришни лозим топди.
5
Юқоридагиларга
асосан
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
“Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддаси,
ИПКнинг 68, 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарлар – ---------- МЧЖнинг таъсисчилари ----------нинг даъво
талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар ---------- ҳисобидан Олий суд депозитига 103000 сўм ВКА
харажати ундирилсин.
Даъвогар ---------- томонидан тўланган 4120000 сўм давлат божи ва
41200 сўм почта харажати инобатга олинсин ва унинг зиммасида
қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори
кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Т.Мадрахимов