← Назад
Решение #2841783 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 26 ноябрь
4-1501-2502/20456-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Х.Азимов
(адвокатлик ордери асосида), жавобгар вакили Ф.Ашуров (ишончнома асосида)лар
иштирокида, даъвогар “*****************************” АЖнинг жавобгар
“*****************************” масъулияти чекланган жамиятидан 15 076 898
сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича
қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида,
очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “*****************************” АЖ (бундан буён матнда
“даъвогар” деб юритилади) Фарғона туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “*****************************” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 15 076 898
сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
уд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, даъво аризасини қўллаб
қувватлаб, ҳозирги кунга қадар қарздорлик қоплаб берилмаганлиги сабабли, даъвони
тўлиқ қаноатлантириб беришни сўраган.
уд мажлисида жавобгар вакили даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб,
ҳақиқатдан ҳам даъвогар томонидан ҳизматлар кўрсатилгани, қарздорликни
бартараф этиш чораси кўрилаётганлиги, тез кунларда ушбу қарздорлик тўлаб
берилишини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “*****************************” АЖ
Қўқон минтақавий темир йўл узели филиали жавобгарга тегишли вагонларни
фронтлари бўйлаб жойлаштириш бўйича қўшимча хизматлар кўрсатган. 31.05.2024
йил кунги 362-сонли ҳисобварақ-фактура ҳамда 01.10.2025 йил кунги солиштирма
далолатномага асосан жавобгарни 15 076 898 сўм қарздорлиги мавжуд.
Даъвогарнинг 02.07.2025 йил кунги 84-сонли дебитор қарздорликнинг бартараф
этиш ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда
назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг,
гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик
қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда
бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши
назарда тутилган.
ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича
ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни
бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш),
буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса –
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга
ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан 15 076 898 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва қаноатлантиришни лозим
топади.
Қайд этилганларга кўра суд, даъвогар фойдасига жавобгардан 15 076 898 сўм
асосий қарз, тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати, Олий
суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажати ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 8, 234, 236, 244, 437, 441, 442моддалари, ИПКнинг 66, 128,170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво аризасини тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар “*****************************” АЖ фойдасига жавобгар
“*****************************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
15 076 898 сўм асосий қарз, тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар “*****************************” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
С.Махмудова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳри
2025 йил 26 ноябрь
4-1501-2502/20456-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Х.Азимов
(адвокатлик ордери асосида), жавобгар вакили Ф.Ашуров (ишончнома асосида)лар
иштирокида, даъвогар “*****************************” АЖнинг жавобгар
“*****************************” масъулияти чекланган жамиятидан 15 076 898
сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича
қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида,
очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, ФКнинг 8, 234,
236, 244, 437, 441, 442-моддалари, ИПКнинг 66, 128,170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво аризасини тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар “*****************************” АЖ фойдасига жавобгар
“*****************************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
15 076 898 сўм асосий қарз, тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар “*****************************” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
С.Махмудова