Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2502/3992 Дата решения 26.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзагролизинг Ответчик / Подсудимый
Source ID 52c2289c-f2ad-4f70-85eb-9522e690d11d Claim ID PDF Hash e8048b6ebcde42d4... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
онун 32-моддаси онун 32 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2502/3992-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ 2025 йил 26 ноябрь Ғиждувон тумани Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти вакили Б.Акрамов (03.01.2024 йилдаги 11-06/05-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгарлар “Нормурод Тўра Шофиркон” фермер хўжалиги ва “Мусаффо Юлдуз замини” фермер хўжалигидан солидар тартибда 23 821 841 сўм асосий қарз, 10 124 239 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Нормурод Тўра Шофиркон” фермер хўжалиги ва “Мусаффо Юлдуз замини” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгарлар деб юритилади)дан 23 821 841 сўм асосий қарз, 10 124 239 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабар берувчи суднинг ажрими жавобгар ва палата томонидан қабул қилиб олинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар ва палата вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллаб қувватлаб, қарздорлик суммаси жавобгар томонидан тўланмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018 йил 1 августда 18/03-04-98-сонли лизинг шартномаси имзоланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга қишлоқ хўжалик техникаларини етказиб бериш, жавобгар эса олинган лизинг объекти учун белгиланган муддатда ва миқдорда фоизлар ва асосий тўловларни тўлов жадвалига асосан қисмлаб тўлаш мажбуриятини олган. ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.3-бандига кўра тўловлар лизинг шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланган “тўлов графигига” асосида ҳисобланади ва лизинг объекти лизинг олувчига топширилган кундан бошлаб ҳар чорак учун ҳисобланиб, чоракнинг охирги иш кунигача бўлган муддатда тўлаб берилади. Шартноманинг 6.4.1-бандига кўра, жавобгар томонидан лизинг тўловлари тўланиши шартномада белгиланган миқдор ва муддатларда кўрсатилганидан кечиктирилса, тўланмаса ёки тўлиқ тўланмаса даъвогар шартномада белгиданган тартибда лизинг тўловлари бўйича ҳосил бўлган қарзларни, пеняни, фоизни ҳамда бошқа тўовларни ундиришга ҳақли эканлиги белгиланган. ФК 597-моддасининг биринчи қисмига кўра агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, лизинг тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаб бермаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 23 821 841 сўмни ташкил этган. Қайд этилган ҳолатлар даъвогар вакилининг кўрсатмалари, даъвогар томонидан судга тақдим этилган маълумотнома ҳамда ишдаги мавжуд далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Шу боис даъвонинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш лозим. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларидан келиб чиқиб, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 32-моддасига асосан жавобгардан 10 124 239 сўм пеня ундиришни сўраган. Мазкур Қонун 32-моддасининг иккинчи қисмига кўра етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Жавобгар асосий қарзни тўлашни кечиктирганлиги иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Чунки, жавобгар лизинг шартномасида белгиланган мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширмаган. Даъвогар томонидан пеня миқдори тўғри ҳисобланган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, мажбуриятни бузилиши билан неустойка миқдори номутаносиблигини, тарафларнинг манфаатларини, даъвогар қарздорликни ўз вақтида ундириш чораларини кўрмаганлигини, ўз навбатида қарзни тўлаш ҳам жавобгар томонидан узоқ вақт кечиктирилганлигини инобатга олиб, даъвогар томонидан талаб қилинган пеня миқдорини 4 764 368 сўмгача камайтиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Бундан ташқари, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган лизинг шартномаси бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2018 йил 1 августда кафиллик шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, жавобгар лизинг шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, кафил даъвогар олдида жавобгар билан биргаликда солидар жавобгар бўлиши белгиланган. Шартномага асосан кафиллик суммаси 265 228 400 сўм деб белгиланган. ФК 293-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни тўлайди. Шунинг учун даъво талабидаги қарздорликни кафил ва жавобгардан солидар тартибда ундириш қисми ҳам асосли ҳисобланганлиги сабабли ушбу талаб қаноатлантирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қ р р қ и л а д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгарлар “Нормурод Тўра Шофиркон” фермер хўжалиги ва “Мусаффо Юлдуз замини” фермер хўжалигидан солидар тартибда: - даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига 23 821 841 сўм асосий қарз, 4 764 368 сўм пеня, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 678 992 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса кассация тартибида шикоят бериши мумкин. Раислик қилувчи, судья О.Жамилов