Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2505/16539 Дата решения 26.11.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Қққ
Source ID 6126d916-93c8-4b0f-9435-860a66c5abc9 Claim ID PDF Hash 3abcfd2710f6f911... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 47-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 47 law
нинг 26-моддаси нинг 26 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
арсозлик кодекси 27-моддаси арсозлик кодекси 27 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2505/16539-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Ш.Шералиев Кассация инстанцияда маърузачи судья А.Иномов НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Наманган шаҳри 2025 йил 26 ноябрь Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Қ.Ходжаев раислигида, судьялар А.Мухиддинов ва А.Иномовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Аширалиевнинг котиблигида, даъвогар Фффнинг жавобгар “Қққ” масъулияти чекланган жамиятининг қурилишмонтаж ишларини тўхтатиш ва ўзбошимчалик билан қурилган ўнинчи қаватни жавобгар ҳисобидан демонтаж (буздириш) ишларини амалга ошириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан “Қққ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини жавобгар вакили М.Мамадалиев (ишончнома асосида), даъвогар вакили М.Комилов (ишончномага кўра) иштирокида суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ффф (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “Қққ” масъулияти чекланган жамияти(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Наманган шаҳар, Оби-Ҳаёт МФЙ, Хамрох кўчаси, 10-уй ҳудудида (бундан буён матнда қурилиш объекти деб юритилади) кўп қаватли турар-жой объектида қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиш ва ўзбошимчалик билан қурилган ўнинчи қаватни жавобгар ҳисобидан демонтаж (буздириш) ишларини амалга оширишни сўраган. Суднинг 2025 йил 10 сентябрдаги ажрими билан низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Наманган вилояти қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги бошқармаси ва Кадастр агентлигининг Наманган шаҳар бўлими ишга жалб қилинган. Наманган туманлараро иқтисодий суднинг 2025 йил 25 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, Наманган шаҳар, ОбиҲаёт МФЙ, Хамрох кўчаси, 10-уй ҳудудида жавобгар томонидан “Савдо маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаларини ўз ичига олган кўр қаватли турар 1 жой” объектида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари қурилиши низоми ва қоидалари талабларининг бажарилишида аниқланган камчиликларни бартараф этилгунга қадар, шунингдек бу тўғрисида ваколатли ташкилотларнинг ижобий ҳулосаси олингунга қадар тўхтатиб туриш, жавобгар зиммасига Наманган шаҳар, Оби-Ҳаёт МФЙ, Хамрох кўчаси, 10-уй ҳудудидаги кўп қаватли турар-жой объектида ўзбошимчалик билан қурилган ўнинчи қаватини ўз хисобидан демонтаж (буздириш) ишларини амалга ошириш мажбурияти юклатилган. Жавобгар ҳисобидан Ффф фойдасига 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 8 240 000 сўм давлат божи ундирилган. Суднинг 2025 йил 3 ноябрдаги ажрими билан ҳал қилув қарорига тузатиш киритилган. Жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, ишни биринчи инстанцияда кўриш жараёнида қурилиш лойиҳаси бўйича экспертиза ўтказилаётган бўлганлиги ва ҳали якунланмаганлиги сабабли суд ишни даъвогар фойдасига асоссиз ҳал этганлиги, хозирда “Шахарсозлик ҳужжатларини эспертиза қилиш республика маркази” ДМнинг Наманган вилояти бошқармасининг 2025 йил 22 октябрдаги 262679-сонли йиғма эспертиза хулосасида Наманган шаҳар, Оби-ҳаёт МФЙ, Хамрох кўчаси, 10-уй ҳудудида жавобгар томонидан қурилаётган “савдо маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларини ўз ичига олган кўп қаватли тураржой” объекти 9 қаватдан иборат бўлиб, устки қавати учун хозирги кунда хулоса олинганлиги, лойиҳа бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги, шунга кўра ҳал қилув қарорида баён этилган 9 қаватли устига ўзбошимчалик билан лойиҳадан четган чиқиб 1 қаватни ўзбошимчалик билан амалга оширган деб нотўғри хулосага келинганлиги ҳақида важларни келтирган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган барча важларини такрорлаб, ишни биринчи инстанцияда кўриш жараёнида қурилиш лойиҳаси бўйича экспертиза ўтказилаётган бўлганлиги ва ҳали якунланмаганлиги сабабли суд ишни даъвогар фойдасига асоссиз ҳал этганлиги, бинонинг устки қавати учун ҳозирги кунда хулоса олинганлиги, лойиҳа бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилганлигини билдириб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили ҳозирда даъвогар томонидан бинонинг 10-қаватига давлат экспертизасидан хулоса олганлигини билдириб, қонунуий қарор қабул қилишни сўради. Судлов ҳайъати тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги 2 асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 47-моддаси учинчи қисмига кўра, давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 26-моддаси биринчи қисми 5-бандига кўра, мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги низолар иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолардир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 212-моддасининг биринчи қисмига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланиши, ушбу модданинг учинчи қисмида эса ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозимлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги 4586-сонли қарорининг 2-банига кўра, инспекция ва ҳудудий инспекцияларга давлат қурилиш назоратини амалга ошириш доирасида, бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи конструктив ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолатларда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туриш ва демонтаж ишларини амалга оширишни талаб қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган қурилиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларига риоя қилинмаган ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма бажарилмаган тақдирда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб қўйиш ва демонтаж (буздириш) ишларини амалга ошириш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар томонидан Наманган шаҳар, Оби-Ҳаёт МФЙ, Хамрох кўчаси, 10-уй ҳудудида жойлашган “Савдо маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаларини ўз ичига олган кўр қаватли турар жой” объектида Ўзбекистон Ресупликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 3 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли Қарори (5-илова) билан тасдиқланган “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти”нинг 5-банди (Қурилиш объектини рўйхатдан ўтказмасдан қурилиш ишларини амалга ошириш тақиқланади) талабига зид равишда Наманган вилояти қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги бошқармаси бош бошқармасининг Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг 2023 йил 24 июлдаги 76395-сонли хулосаси ва Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги хўжалиги вазирлиги “Шаффоф хужжатлар экспертизаси” маъсулияти чекланган жамиятининг 2024 йил 14 мартдаги 202235-сонли йиғма экспертиза хулосаси билан тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларидан четга чиққан ҳолда 9 қават устига қўшимча 1 қават қурилиш ишларини амалдаги қонунчилик ҳужжатларига амал қилмасдан қурилиш ишлари бошлаб юборилганлиги аниқланган. Мазкур аниқланган ҳолат юзасидан даъвогар томонидан аниқланган ҳолатларни бартараф этиш бўйича жавобгарга 2025 йил 29 майдаги 273314-сонли ёзма кўрсатма юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан даъвогарнинг қурилиши низоми ва қоидалари талабларининг бажарилишида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш тўғрисидаги талаблари бажарилмаганлиги сабабли, даъвогар мазкур даъво ариза билан судга мурожаат қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уйжой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциялари тўғрисида”ги Низомнинг 10-бандида лойиҳа ҳужжатлари бўйича қурилиш-монтаж ишларининг амалга оширилишда ва қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектларнинг фойдаланишга қабул қилинишида шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунлар, шаҳарсозлик меъёрлари, қоидалари ва стандартларга риоя қилиниши, қурилиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши бўйича давлат назоратини амалга ошириш қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияларининг асосий вазифаси эканлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодекси 27-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий инспекциялари қонун ҳужжатларида назарда тутилган қурилиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларига риоя қилинмаган ва аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича камида иккита кўрсатма бажарилмаган ҳолларда қурилишмонтаж ишларини тўхтатиб туриш ва демонтаж ишларини олиб бориш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиши назарда тутилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун 4 аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Жавобгар томонидан Наманган шаҳар, Оби-Ҳаёт МФЙ, Хамрох кўчаси, 10-уй ҳудудида жойлашган “Савдо маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаларини ўз ичига олган кўп қаватли турар жой” объектида ўзбошимчалик билан ноқонуний қўшимча қават қурилганлиги ўз тасдиғини топган. Жавобгар томонидан қурилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талаблари бузилганлиги, даъвогарнинг талаблари асосли эканлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли биринчи инстанция суди суд даъво аризани асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Гарчи, жавобгар шикоятида ва ишни кассация инстанциясида кўриш жараёнида ўзнинг суд ҳужжатини бекор қилишга асос деб билган важларини келтирсада, судлов ҳайъати ушбу важларига қўшилмасликни лозим топди. Сабаби, жавобгар йиғма экспертиза хулосасини 2025 йил 22 октябрда олган. Ҳал қилув қарори эса 2025 йил 25 сентябрда қабул қилинган. Ҳал қилув қарори қабул қилинган даврда экспертиза хулосаси олинмаган бўлган. Қолаверса, экспертиза хулосаси даъвогар томонидан тақдим этилган лойиҳага биноан берилган бўлиб, 10-қават техник қават сифатида баландлигини 1,8 метр эканлиги кўрсатилган. Жавобгар томонидан қуриб битказилган бинода 10-қаватнинг баландлиги жавобгарнинг суд мажлисида берган тушунтиришига кўра 2,40 метрни ташкил этади. Мазкур ҳолат ҳам йиғма эскпертиза хулосаси қуриб битказилган бинога нисбатан номувофиқ эканлигидан далолат беради. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан тўланган 4 120 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. 5 Баён этилганларга кўра ва ИПКнинг 118, 297, 299, 301, 303-моддаларини қўллаб, кассация судлов ҳайъати қарор қ и л д и: “Қққ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Қққ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 4 120 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан ҳал қилув қарори қабул қилган суд орқали ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган санадан бошлаб бир йил ичида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) келтириш мумкин. Ҳайъат раиси Қ.Ходжаев Ҳайъат аъзолари А.Мухиддинов А.Иномов 6