← Назад
Решение #2841808 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
11 053 симв.
Оригинал (узб.)
*****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
**** тумани
2025 йил 25 ноябрь
**** туманлараро иқтисодий суди судьяси ****нинг раислигида, судья
ёрдамчиси ****нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ****
вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар **** акциядорлик жамияти
манфаатида, жавобгар **** фермер хўжалиги, қўшимча жавобгар ****
фермер хўжалигидан солидар тартибда 16.453.274 сўм асосий қарз ва 638.589
сўм пеняни ундириб бериш ҳақидаги даъво аризасини даъвогар вакили ****
(2025 йил 19 майдаги 11-05/61-сонли ишончнома асосида) (палата, жавобгар
ва қўшимча жавобгар вакиллари иштирокисиз) иштирокида суд биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида, иш ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси **** вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда матнда палата-деб юритилади) даъвогар ****
акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда даъвогар-деб юритилади)
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар **** фермер
хўжалиги (кейинги ўринларда матнда жавобгар-деб юритилади) ва қўшимча
жавобгар **** фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда қўшимча
жавобгар-деб юритилади)дан солидар тартибда 16.453.274 сўм асосий қарз ва
638.589 сўм пеняни ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга маълумотнома
тақдим этиб, унга кўра жавобгар томонидан 2025 йил 25 ноябр куни ҳолатига
қарздорлик тўлаб берилмаганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Палата ўзининг даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз
кўришни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва қўшимча жавобгарлар суд мажлисида вакил
иштирокини таъминламади.
Иш ҳужжатида жавобгар ва қўшимча жавобгарлар тегишли тартибда
хабардор қилинганлигини тасдиқловчи гибрид почта маълумотномаси
мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси иккинчи қисмида
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин, учинчи қисмида иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва
ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу боисдан, суд ишни палата ва жавобгарлар вакилининг иштирокисиз
кўришни лозим деб топади.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини, даъво аризасида
келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 23 февралда
24/09-4-243УФ-сонли, 2024 йил 12 мартда 24/09-4-502УФ-сонли лизинг
шартномалари имзоланган.
Шартномалар шартларига кўра “Лизинг берувчи” “Лизинг объекти”ни
“Лизинга олувчи”нинг буюртмаси асосида “Сотувчи”дан ўз маблағлари,
кредит маблағлари ва қарз маблағлари ҳисобидан ўз мулки этиб сотиб олиш
ва “Лизинг олувчи”га лизинга бериш, “Лизинг олувчи” эса “Лизинг
объекти”дан фойдаланиш, эгалик қилиш, лизинг тўловларини ўз вақтида ва
белгиланган миқдорларда тўлаш, лизинг тўловлари тўлиқ тўланганидан
кейин техникага мулк ҳуқуқини ўзига қабул қилиш мажбуриятини олган.
Ушбу шартномалар ва лизинг объектини қабул қилиб олиш-топшириш
далолатномаларига асосан лизинг объектлари даъвогар томонидан
жавобгарга топширилган.
Лизинг тўловларини ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш мақсадида
2024 йил 12 мартдаги 24/09-4-502УФ-сонли лизинг шартномаси юзасидан
лизинг берувчи **** акциядорлик жамияти **** вилоят филиали, лизинг
олувчи **** фермер хўжалиги ва кафил **** фермер хўжалиги ўртасида
2024 йил 12 мартда 502-сонли кафиллик шартномаси тузилиб, кафиллик
суммаси 81.000.000 сўм этиб белгиланган.
Кафиллик
шартномаларининг
3.3-бандида
кафиллар
лизинг
шартномаси бўйича юзага келган қарздорликни, шунингдек суд қарорида
белгиланган ёки лизинг олувчи томонидан тан олинган пеня (ва жарима)ни,
суд харажатларини тўлайди, лизинг берувчининг лизинг шартномаси бўйича
бошқа зарарларини қоплайди деб келишилган.
Жавобгар томонидан лизинг тўловлари қайтариш графиклари бўйича
қайтарилмасдан 2025 йил 1 октябрь куни ҳолатига 16.453.274 сўм қарздорлик
вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни ихтиёрий равишда
тўлаб бериш бўйича юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш
ҳақида судга мурожаат қилган.
Даъвогарнинг даъвоси қуйидагиларга кўра қисман асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
матнда – ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
2
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ушбу низо шартномавий
мажбуриятларни бажармаганлик оқибатида келиб чиққан.
Ваҳоланки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга
йўл қўйилмайди.
ФКнинг 293-моддасига кўра қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки
кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда
тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда
жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича
суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни
тўлайди.
ФКнинг 587-моддасида лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи
(ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи
тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг
олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади,
лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш
мажбуриятини олади.
Бироқ, 2024 йил 12 мартдаги 24/09-4-502УФ-сонли лизинг шартномаси
юзасидан лизинг берувчи **** акциядорлик жамияти **** вилоят филиали,
лизинг олувчи **** фермер хўжалиги ва кафил **** фермер хўжалиги
ўртасида 2024 йил 12 мартда 502-сонли кафиллик шартномаси тузилган
бўлиб, асосий лизинг шартномаси бўйича жавобгарнинг 2025 йил 1 октябрь
куни ҳолатига асосий қарздан 12.497.236 сўм ва унга ҳисобланган пенядан
331.071 сўм қарздорлиги мавжуд бўлган. Бундай ҳолатда кафилнинг солидар
жавобгарлик миқдори у кафиллик берган шартномага мутаносиб равишда
12.497.236 сўмни ташкил этади ва у бошқа шартномалар бўйича юзага келган
қарздорлик учун жавобгар бўлмайди.
Шу боис, суд даъвогарнинг жавобгар **** фермер хўжалиги, қўшимча
жавобгарлар **** фермер хўжалигидан солидар тартибда 16.453.274 сўм
асосий қарз ундириш талабини қисман қаноатлантиришни яъни **** фермер
хўжалигининг солидар жавобгарлик миқдорини 12.497.236 сўм этиб
белгилашни лозим топади.
Даъвогар даъво талабида жавобгар мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаганлиги учун жавобгарлардан солидар тартибда 638.589 сўм пеня
ундиришни ҳам сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 8.3-бандида лизинг
тўлови ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда
амалга оширилмаса, Лизинг олувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар
бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
3
кечиктирилган умумий тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлайди деб келишилган.
Даъвогар томонидан пенянинг миқдори тўғри ҳисобланган бўлиб,
мажбуриятлар жавобгар томонидан бажарилмаганлиги иш ҳужжатлари билан
ўз исботини топган бўлсада, суд пеня бўйича солидар жавобгарлик
масаласида қўшимча жавобгарнинг кафиллик шартномаларидан келиб чиқиб,
жавобгар **** фермер хўжалиги, қўшимча жавобгар **** фермер
хўжалигидан солидар тартибда 638.589 сўм пеня ундириш талабини қисман
қаноатлантиришни яъни **** фермер хўжалигининг солидар жавобгарлик
миқдорини 331.071 сўм этиб белгилашни лозим топади.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи
бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги
нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги Қонунига кўра,
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат
божи тўланиши қайд этилган.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда
даъвогар фойдасига 16.453.274 сўм асосий қарз, 638.589 сўм пеня
ундиришни, бунда **** фермер хўжалигининг солидар жавобгарлик
миқдорини 12.497.236 сўм асосий қарз ва 331.071 сўм пеня этиб белгилашни,
жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта
харажати, республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундиришни,
даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
74, 118, 170, 176, 179, 180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар **** фермер хўжалиги, қўшимча жавобгар **** фермер
хўжалигидан солидар тартибда даъвогар **** акциядорлик жамияти
фойдасига 16.453.274 сўм асосий қарз, 638.589 сўм пеня ундирилсин.
Солидар жавобгарликнинг миқдори: **** фермер хўжалигининг
солидар жавобгарлик миқдори 12.497.236 сўм асосий қарз ва 331.071 сўм
пеня этиб белгилансин.
Жавобгар **** фермер хўжалиги ҳисобидан
даъвогар ****
акциядорлик жамияти фойдасига 41.200 сўм почта харажати;
4
Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорини ижро қилишда кафил жавобгарнинг солидар
жавобгарлик миқдори инобатга олинсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан **** вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
****
5