Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2503/21124 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 47367b77-1126-4dbd-ab7e-9b131dd7641b Claim ID PDF Hash db4e08e499f5ec19... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 25 ноябрь 4-1501-2503/21124-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, прокурор О.Холматов қатнашувида, даъвогар вакили А.Джалолов (ишончномага асосан), учинчи шахс вакиллари У.Зияев ва Б.Рахмонов (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирок этмаган ҳолда, Ўзбекистон Савдо-ваноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг палата аъзоси даъвогар «ААААААААААА» АЖ манфаатида жавобгар «ААААААААААА»дан 33 295 459 сўм асосий қарз, 8 512 366 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Иш материалларига қараганда, даъвогар «ААААААААААА» АЖ ва жавобгар «ААААААААААА» ўртасида 17.01.2025 йилда “2-3 гуруҳ истеъмолчиларига ичимлик ва оқава сув хизматларини кўрсатиш тўғрисида” шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгарга туташтирилган тармоқлар орқали шартномада белгиланган миқдор ва муддатларда сув етказиб бериши, жавобгар эса етказиб берилган сув учун белгиланган тўловларни амалга ошириши лозим бўлган. Қайд этилган шартномага кўра, даъвогар томонидан кўрсатилган хизматлар учун 2025 йил 30 сентябрь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги 33 295 459 сўмни ташкил қилган. Ўзбекистон Савдо-ваноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг палата аъзоси даъвогар «ААААААААААА» АЖ манфаатида судга даъво ариза тақдим этиб, жавобгар «ААААААААААА» ҳисобидан 33 295 459 сўм асосий қарз, 8 512 366 сўм пеня ва суд харажатларинини ундиришни, ишни палата вакили иштирокисиз ўтказишни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Фарғона вилоят молия ва иқтисодиёт бошқармаси, Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган. Прокурор даъво аризаси бўйича фикр билдириб, жавобгар даъво аризасида кўрсатилган қарздорликни бартараф қилганлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Даъвогар вакиллари суд мажлисида кўргазма бериб, судга маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар томонидан даъво аризасида кўрсатилган сўм асосий қарз ва пеня тўловлари тўлиқ тўланганлиги билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўрадилар. Учинчи шахс вакиллари суд мажлисида тушунтириш бериб, судга маълумотнома тақдим қилиб, тарафлар ўртасида 17.01.2025 йилда тузилган шартнома ва унга киритилган қўшимча келишувлар рўйхатдан ўтказилганлигини билдирди. Жавобгар корхонадан суд мажлисига вакиллар келмади. Жавобгар корхонага суд ажрими почта орқали етказилган бўлиб, бу почта хабарномаси билан тасдиқланади. 2 Шу боис, суд ИПК 128, 170-моддаларига мувофиқ ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб хулоса қилди. Суд, прокурор фикри, даъвогар ва учинчи шахс вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида “Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади” деб қайд этилган. ФК 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 474-моддасида “Агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади” деб қайд этилган. ФК 470-моддаси 1-қисмида “Энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади” деб кўрсатилган. ФК 478-моддасига мувофиқ агар қонун ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ва счёт фактуралар асосида даъвогар томонидан жавобгарга ичимлик суви етказиб бериш ва оқава сув хизматларини кўрсатилган бўлиб, жавобгарнинг даъвогар олдида 30.09.2025 йил ҳолатига 33 295 459 сўм асосий қарздорлик, 8 512 366 сўм пенядан бўлган қарздорлик вужудга келган. Ушбу даъво аризасида кўрсатилган қарздорлик суд кунига қадар жавобгар томонидан тўлиқ тўланган. Бу даъвогарнинг судга тақдим қилган 25.11.2025 йилдаги 21124-сонли маълумотномаси билан тасдиқланади. Шу боис, суд даъвогарнинг даъво талаблари асосли ҳисоблансада, жавобгар томонидан суд кунига қадар бартараф қилинганлигини инобатга олиб, қаноатлантиришни рад қилиш лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра суд даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни, жавобгар «ААААААААААА» ҳисобидан даъвогар 3 «ААААААААААА» АЖ фойдасига 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 836 156,5 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даьво талабларини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар «ААААААААААА» АЖ фойдасига жавобгар «ААААААААААА»дан 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Республика бюджетига: - жавобгар «ААААААААААА»дан ҳисобидан 836 156,5 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Х.Жамолиддинов