Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2502/7529 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья XOLMANOV BOBIR RUSTAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение TURONBANK Ответчик / Подсудимый RAJABOV AGRO IZMATI
Source ID fe965701-fa4c-404e-8ae7-61d3c7c2ebbc Claim ID PDF Hash 5e034bdc923ea4cb... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1802-2502/7529-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2025 йил 25 ноябрь Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Холманов, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг даъвогар ATB “TURONBANK” манфаатида жавобгар “RAJABOV AGRO IZMATI” хусусий корхонаси ҳисобидан 4 454 456 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 3 324 714 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади)нинг даъвогар ATB “TURONBANK” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “RAJABOV AGRO IZMATI” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 4 454 456 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 3 324 714 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК деб номланади) 2032-моддасиинг биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилди. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, жавобгар томонидан даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПК 2034-моддасининг олтинчи қисмига кўра, Соддалаштирилган иш 2 юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2025 йил 21 апрелда 989Y000062-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, шартномага кўра банк жавобгарга йиллик 26 фоиз устама тўлаш шарти билан 2028 йил 21 апрель кунига қадар 50 000 000 сўм кредит ажратган. Банк томонидан ушбу кредит маблағи тарафлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ва шартларда жавобгарга ўз вақтида ажратилган. Лекин, жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш режасини бузиб, кредитнинг асосий қарзи ва фоизларини тўламасдан келган. Натижада 05.11.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг 4 454 456 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 3 324 714 сўм муддати ўтган фоиз қарзи юзага келган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.7-бандида, ажратилган кредит маблағини қайтариш муддатлари мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловада қайд этилган кредитни қайтариш жадвалига мувофиқ, кредит маблағига ҳисобланган фоизларни тўлаш эса кредит ажратилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб ҳар ойнинг 6-санасига қадар амалга оширилиши кераклиги қайд этилган. Даъвогар томонидан жавобгарга кредит шартномаси талабларини бажариш акс ҳолда кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ундириш чоралари кўрилиши тўғрисида талабнома юборилган, даъвогарнинг жавобгарга юборган талабномаси жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар кредит қарздорлигини ундириш ҳақида судга мурожаат қилган. 3 Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. ФКнинг 744-моддасига мувофиқ кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари қўлланади. ФКнинг 735-моддасида қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 5-бандида қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарур. Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома шартларига лозим даражада риоя қилинмаган. Шу боисдан суд даъво талабларини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантириш лозим топади. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри 4 ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПКнинг 118-моддасига кўра даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши кераклиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4 454 456 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 3 324 714 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ҳамда Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 735, 744моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 2032, 2034, 2035-моддаларига асосан, суд қ а р о р қ и л д и: даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “RAJABOV AGRO IZMATI” хусусий корхонаси ҳисобидан: даъвогар ATB “TURONBANK” фойдасига 4 454 456 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 3 324 714 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ИПК V бўлими қоидаларига биноан мажбурий ижро этилиши лозим. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар у қабул қилинган кундан эътиборан 10 (ўн) ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Судья Б.Холманов