← Назад
Решение #2841831 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| ФКнинг | 590 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ФКнинг | 597 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1740-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 25 ноябрь
Қўрғонтепа
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
*****************раислигида,
судья
ёрдамчиси
А.Ҳалимжоновнинг
котиблигида, даъвогар-Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг “*****************” акциядорлик
жамияти манфаатида жавобгар - “*****************” фермер хўжалиги
ҳисобидан 11 377 012 сўм асосий қарз, 5 416 125 сўм пеня ва суд харажатларини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили – Б.Тешабоев (2025 йил 3 январдаги 11-06/14 –сонли
ишончнома)нинг иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
даъвогар-Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон
вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “палата” деб юритилади)
“*****************” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар”
деб юритилади) манфаатида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судига
мурожаат қилиб, “*****************” фермер хўжалиги (бундан буён матнда
“жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 11 377 012 сўм асосий қарз, 5 416 125 сўм
пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили - даъвони қўллаб-қувватлаб,
жавобгар томонидан шартномага кўра тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги
сабабли қарздорлик юзага келганлигини, бироқ жавобгар томонидан суд
мажлисига қадар қисман 9 800 000 сўм тўлов амалга оширилганлигини маълум
қилиб, жавобгар тўлашга харакат қилаётганлигини сабабли унга нисбатан
ҳисобланган пеняни энг кам миқдорини қўллашни сўради.
Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Бироқ жавобгар суд
мажлисига қадар ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши сўраб илтимоснома
тақдим қилган.
Мазкур ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддасига асосан палата ва жавобгарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этган тараф вакилнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини
эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар –
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар лизинг шартномаси
шартларидан юзага келган.
ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи
лизинг олувчининг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан
лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини
олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини
тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 590-моддасига асосан, лизинг тўлови лизинг берувчига лизинг
объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек
лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти ва
“*****************” фермер хўжалиги ўртасида тузилган 2024 йил 1 мартда
24/02-4-120-сонли лизинг шартномасига кўра, 1 дона “L v l 504” русумидаги
тракторни лизинг асосида етказиб берган.
Жавобгар белгиланган муддатларда тўловларни амалга оширмасдан,
шартнома мажбуриятларини бажармаган.
Шунингдек, жавобгарнинг 2025 йил 27 сентябрь ҳолатига жавобгарнинг
даъвогар олдидаги 2024 йил 1 мартда 24/02-4-120-сонли лизинг шартномаси
бўйича 11 377 012 сўм жами қарздорлиги 11 377 012 сўмни ташкил этган.
Даъвогар томонидан жавобгарга мавжуд қарздорлигини тўлаб бериш
тўғрисида талабнома юборилган лекин мазкур талабнома жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 244-моддаси биринчи хатбошисида агар қонунчиликда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни
бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 597-моддасида агар лизинг шартномасида бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши,
мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз
ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш
бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шартлиги белгилаб қўйилган.
Шу сабабли, даъвогар жавобгардан лизинг бўйича қарздорликларни
ундиришни сўраган.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги
талаби асосли эканлиги, бироқ, жавобгар томонидан 2025 йил 24 октябрда
5 000 000 сўм ҳамда 2025 йил 18 ноябрда 4 800 000 сўм тўлаганлиги сабабли
даъвони қисман 1 577 012 сўмга қаноатлантириш лозим бўлади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан 5 416 125 сўм пеня ундиришни сўраган.
Лизинг шартномасининг 8.3-бандида лизинг тўлови ушбу шартноманинг
1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, лизинг
олувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгилаб қўйилган.
Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб даъвогарнинг пеня ундириш талаби асосли.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторларнинг манфаатларини эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторларнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг
4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Мазкур ҳолатда ундирилиши сўралган пеня суммасини суд жавобгарнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиб деб ҳисоблайди ва шунинг
учун унинг миқдорини 758 257,50 сўмга қадар камайтиришни лозим топади.
Шунга кўра суд, даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 1 577 012 сўм асосий қарз, 758 257,50 сўм пеня, 41 200 сўм
почта харажати, Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божини ундиришни
лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
“*****************” акциядорлик жамиятининг даъво талаблари қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар -“*****************” фермер хўжалиги ҳисобидан:
-даъвогар - “*****************” акциядорлик жамияти фойдасига
1 577 012 сўм асосий қарз, 758 257,50 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати;
-Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
Н.М.Ахматбеков