Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2503/20934 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d414c1d5-5ffa-4238-af7e-2f7b7efd556f Claim ID PDF Hash 5a120c050d35a341... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 12-моддаси онуни 12 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
ИПК 108-моддаси ИПК 108 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2503/20934-сонли иш АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Фарғона шаҳри 2025 йил 25 ноябрь Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.Джалолов (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирок этмаган ҳолда, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар «ААААААААААА» АЖ манфаатида жавобгар – «ААААААААААА» АЖ ҳисобидан 68 829 281 сўм асосий қарз, 34 000 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар «ААААААААААА» АЖ манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – «ААААААААААА» АЖ ҳисобидан 68 829 281 сўм асосий қарз, 34 000 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни, ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасидаги важларни такрорлаб, жавобгарга нисбатан банкротлик иши қўзғатилганлигидан хабардор эмаслигини маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакиллари ишда иштирок этмади. У суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги боис, суд унинг иштирокисиз суд мажлисини ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди. Ишни кўриш давомида тўпланган ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида “3-гурух истеъмолчиларига ичимлик ва оқава суви хизматларини кўрсатиш бўйича” ичимлик сувини етказиб бериш ҳамда оқава сувларини қабул қилиш тўғрисида шартнома тузилган. Даъво аризасида даъвогар томонидан жавобгарга ичимлик сувини етказиб берганлик ҳамда оқава сувларини қабул қилиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатилган деб, ушбу тўловларни ундириш ҳақида судга даъво аризаси киритилган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 сентябрь кунги 4-1501-2501/6179-сонли ажрими билан аризачи “Ангрен Пак” АЖнинг аризаси бўйича қарздор «ААААААААААА» АЖга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган, қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий қилинган. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 12-моддасида “Тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас.” – деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддасининг 9-бандида жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши белгиланган. ИПК 108-моддаси биринчи қисмида “Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради” деб белгиланган. Фарғона туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 26 сентябрь куни қарздор «ААААААААААА» АЖга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш тўғрисида 4-1501-2501/6179-сонли ажрими қабул қилинганлиги, қонунда тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилишлиги белгиланганлиги ҳолатларини инобатга олиб, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ ҳисобланган 1 376 585,62 сўм давлат божини даъвогардан ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛДИ : Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар «ААААААААААА» АЖ томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Даъвогар «ААААААААААА» АЖ ҳисобидан Республика бюджетига 1 376 585,62 сўм давлат божи ундирилсин. Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья Х.Жамолиддинов