← Назад
Решение #2841836 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 474 | — | law | |
| аролик кодекси | 238 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14514-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳри
2025 йил 25 ноябрь
Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Акбаров, даъвогар
“Фарғона электр тармоқлари ҳудудий корхонаси” АЖнинг жавобгар “Sm nt l
n sl h rv l ri” ФХдан 5 437 449 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
“Фарғона электр тармоқлари ҳудудий корхонаси” АЖ (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) судга мурожаат қилиб, “Sm nt l n sl
h rv l ri” ФХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 5 437 449
сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси даъвогар томонидан жавобгарга
почта орқали юборилган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда
белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнларда - Иқтисодий процессуал кодекси деб юритилади) 2034-моддасининг
саккизинчи қисмига кўра, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги
ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва
уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво
талабини қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
Фуқаролик кодекси деб юритилади)нинг 474-моддасига кўра, агар қонун
ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия
миқдори учун тўланади.
Фуқаролик кодексининг 238-моддасида, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил
31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан
фойдаланиш қоидаларининг 12-бандида электр энергияси истеъмолчилари
фойдаланилган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлашга мажбурлиги
белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг Қўштепа туман Электр таъминоти
корхонаси ва жавобгар ўртасида электр энергияси таъминоти бўйича 2025 йил
1 майда шартнома тузилган бўлиб, унга кўра даъвогарнинг Қўштепа туман
Электр таъминоти корхонаси жавобгарга туташтирилган тармоқ орқали
электр энергиясини етказиб беришни, жавобгар эса етказиб берилган электр
энергияси учун белгиланган тарифларга мувофиқ тўловларни амалга ошириш
мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Даъвогарнинг Қўштепа туман Электр таъминоти корхонаси томонидан
жавобгарга электр энергияси етказиб бериб келинган, бироқ жавобгар
истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга
оширмасдан қарздорликка йўл қўйган.
Хусусан, жавобгар тўловларни ўз вақтда амалга оширмагани оқибатида
уни 2025 йил 31 октябрь ҳолатига электр энергияси истеъмолидан даъвогар
олдида жами 5 437 449 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Қарздорнинг ҳисоб-рақамига қўйилган тўлов топшириқномаси ҳисобрақамида пул маблағлари йўқлиги сабабли ижро этилмаган.
Даъвогар томонидан қарздорликни ихтиёрий тўлаш юзасидан
жавобгарга талабнома юборилган. Талабнома оқибатсиз қолдирилиб, шу
кунгача қарздорлик тўлиқ тўланмасдан шартнома мажбуриятлари бажарилмай
келинган.
Ушбу қарздорлик суммаси ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топади.
Суд иш бўйича далилларни текширишни якунлаб, даъвони
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 118-моддасининг биринчи қисмида суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-179, 2035-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Sm nt l n sl h rv l ri” ФХдан даъвогар “Фарғона электр
тармоқлари ҳудудий корхонаси” АЖга 5 437 449 сўм асосий қарз, 41 200 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “Sm nt l n sl h rv l ri” ФХдан республика бюджети
даромадига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида шу суд орқали
апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Акбаров