← Назад
Решение #2841839 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| онуни | 66 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2504/20383-сонли иш
судья: Х.Умаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 25 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, даъвогар ААААААААнинг
жавобгар ББББББББББББББ ҳисобидан 67 542 000 сўм пенсия маблағларини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакиллари
Б.Султонов ҳамда Ш.Холмирзаев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида суднинг
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, ББББББББББББББ
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг механик устаси С.Дедамирзаев
2023 йил 15 февралда иш жойида содир бўлган бахтсиз ходиса оқибатида вафот этган
ва унинг фарзандлари учун АААААААА (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) томонидан боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланиб, тўлаб
келинган.
Жавобгар томонидан пенсия харажатлари қонунда белгиланган муддатларда
ихтиёрий қопланмаган.
Даъвогарнинг пенсия харажатларини қоплаш юзасидан юборган талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 67 542 000 сўм пенсия маблағларини
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво аризаси судга киритилганидан сўнг
пенсия харажатларини тўлиқ қоплаганлигини маълум қилиб, ишни қонуний кўриб
чиқишни сўрадилар.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
этилган жавобгар суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарга қарашли чўян қуйиш цехида
механик уста вазифасида ишлаган Дедамирзаев Сардор Мухаммадович 2023 йил
15 февралда иш жойида ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ходиса оқибатида
вафот этган ва унинг фарзандлари учун даъвогар томонидан пенсия тайинланган ва
тўлаб келинган.
Хусусан, даъвогар томонидан вафот этган фуқаронинг фарзандларига 2023 йил
1 март кунидан 2025 йил 1 октябрь кунига қадар бўлган давр учун 67 542 000 сўм
миқдорида боқувчисини йўқотганлик пенсияси тўланган.
Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонуни 66-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра мулкчилик
шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар боқувчисини йўқотганлик учун,
шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда
майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун
тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи
тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади.
Пенсия тайинланган вақтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган
“Фуқароларнинг
давлат
пенсия
таъминоти
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш
тартиби тўғрисидаги низом (ҳозирда ўз кучини йўқотган)нинг 4-бандида ташкилотлар
ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда
майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва
ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача мазкур
харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказишлари белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
14 декабрдаги 661-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий солиқни тақсимлаш,
пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби
тўғрисида низомнинг 32-бандида ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан
боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган
боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари суммалари юридик шахслар
томонидан мазкур пенсиялар тўланган бутун давр учун қопланиши, бунда харажатлар
тўлови ҳар ойда пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмасдан
амалга оширилиши, пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия
жамғармасининг ҳудудий бошқармалари ушбу Низомда кўрсатилган пенсияларни
тўлашга сарфланган маблағлар юридик шахслар томонидан ўз вақтида тўланмаган
тақдирда, қонунчиликка мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича юридик
шахслардан ундирилишини (қопланишини) таъминлашлари назарда тутилган.
Бироқ жавобгар даъвогар томонидан вафот этган фуқаронинг фарзандлари учун
тўлаб берилган пенсия харажатларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган
муддатда қопламаган.
Жавобгарнинг пенсия харажатларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда
белгиланган муддатда қопламаганлиги ишдаги 2023 йил 18 мартдаги далолатнома,
тўланган пенсия тўғрисидаги маълумотнома, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз
тасдиғини топган.
Жавобгар пенсия харажатларини 2025 йил 14 ноябрь куни қоплаган. Бу ҳолат
даъвогар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари, судга тақдим
этилган даъвогарнинг 2025 йил 25 ноябрдаги 02/67/07-35-05/601-сонли хати билан
тасдиқланади.
Даъво аризаси суд девохонасида 2025 йил 4 ноябрь куни кирим қилинганлиги
сабабли суд даъво талабини асосли бўлган деб ҳисоблайди.
Иш судда кўриб чиқилгунига қадар жавобгар пенсия харажатларини
қоплаганлиги учун суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қаноатлантиришни
рад этишни, даъво судга киритилган вақтда асосли бўлганлиги боис жавобгар
ҳисобдан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига
1 350 840 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ББББББББББББББ ҳисобидан даъвогар АААААААА фойдасига
41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 1 350 840 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддатда шу суд
орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Умаров