← Назад
Решение #2841840 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| Мазкур кодекс | 590 | — | code_article | |
| ФКнинг | 597 | — | law | |
| онуннинг | 12 | — | law | |
| онун | 11 | — | law | |
| бандида ФК | 382 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПК | 181 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1904-2503/7008-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қумқўрғон тумани
2025 йил 25 ноябрь
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси ******нинг
раислигида, судья ёрдамчиси ******нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“******” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар “******” фермер
хўжалигига нисбатан лизинг объектларини қайтариш тўғрисидаги даъво
аризасини даъвогар вакили Ю.Бобоярова (2025 йил 19 майдаги 11-05/61сонли ишончнома асосида) (палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз),
иштирокида суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида, иш ҳужжатлари
билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда матнда палата-деб юритилади) даъвогар
“******” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда даъвогар-деб
юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
“******” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда жавобгар-деб
юритилади)га нисбатан 2024 йил 12 мартда тузилган 24/09-4-570-сонли
лизинг шартномасига асосан берилган 1-дона “DF 904” русумли тракторни
(шасси рақами TN 0011087, двигател рақами YT22246128) ҳамда 2024 йил 5
июлда тузилган 24/09-4-1587-сонли лизинг шартномасига 1 дона “2PTS-4,5793A-03A” русумли тиркамани (шасси рақами 000180) қайтариб олиб
беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Палата ўзининг даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз
кўришни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Иш ҳужжатида жавобгар тегишли тартибда хабардор қилинганлигини
тасдиқловчи гибрид почта маълумотномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси иккинчи қисмида
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин, учинчи қисмида иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва
ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу боисдан, суд ишни палата ва жавобгар вакилининг иштирокисиз
кўришни лозим деб топади.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини, даъво аризасида
келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Иш
ҳужжатларидан
кўринишича,
лизингга
берувчи
(“O‘ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти) ва лизинга олувчи (“******”
фермер хўжалиги) ўртасида 2024 йил 12 мартда 24/09-4-570-сонли ҳамда
лизингга берувчи (“O‘ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти) ва лизинга
олувчи (“******” фермер хўжалиги) ўртасида 2024 йил 5 июлда тузилган
24/09-4-1587-сонли лизинг шартномалари имзоланган.
2024 йил 12 мартдаги 24/09-4-570-сонли шартномага асосан “Лизинг
берувчи” (“O‘ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти) “unv rs lni
r shn tr kt r DF 904” русумли 1 (бир) дона тракторни “Лизинг олувчи”
(“******” фермер хўжалиги)нинг буюртмаси асосида “T shk nt Agr
Tr kt r”МЧЖ (сотувчи)дан “Лизинг берувчи”нинг ўз маблағлари ва тижорат
банкларидан жалб этилган кредит маблағлари ҳисобидан ўз мулки этиб
сотиб олиши ва “Лизинг олувчи”га лизинга бериши, “Лизинг олувчи” эса
ушбу шартнома шартлари асосида техникадан фойдаланиш, эгалик қилиш,
лизинг тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаш, лизинг
тўловлари тўлиқ тўланганидан кейин техникага мулк ҳуқуқини ўзига қабул
қилиб олиш мажбуриятларини олган.
2024 йил 26 апрелда қабул қилиб олувчи “******” фермер хўжалиги ва
лизинг берувчи “O‘ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти Сурхондарё
вилоят филиали ўртасида тузилган топшириш қабул қилиш далолатномасига
асосан лизинг объекти ҳисобланган 1-дона “DF 904” русумли тракторни
(шасси рақами TN 0011087, двигател рақами YT22246128) “******” фермер
хўжалигига топширилган.
Бундан ташқари, 2024 йил 5 июлдаги 24/09-4-1587-сонли шартномага
асосан “Лизинг берувчи” (“O‘ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти) “2PTS4,5-793A-03A” русумли тиркамани “Лизинг олувчи” (“******” фермер
хўжалиги)нинг буюртмаси асосида “Тошкент трактор заводи”МЧЖ
(сотувчи)дан “Лизинг берувчи”нинг ўз маблағлари ва тижорат банкларидан
жалб этилган кредит маблағлари ҳисобидан ўз мулки этиб сотиб олиши ва
“Лизинг олувчи”га лизинга бериши, “Лизинг олувчи” эса ушбу шартнома
шартлари асосида техникадан фойдаланиш, эгалик қилиш, лизинг
тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаш, лизинг тўловлари
тўлиқ тўланганидан кейин техникага мулк ҳуқуқини ўзига қабул қилиб олиш
мажбуриятларини олган.
2024 йил 23 августдаги қабул қилиб олувчи “******” фермер хўжалиги
ва лизинг берувчи “O‘ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти Сурхондарё
вилоят филиали ўртасида тузилган топшириш қабул қилиш далолатномасига
асосан лизинг объекти ҳисобланган “2PTS-4,5-793A-03A” русумли
2
тиркамани (шасси рақами 000180) “******” фермер хўжалигига
топширилган.
Даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномалари
шартлари тўлиқ бажарилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома
шартлари бажарилмасдан 2025 йил 1 октябрь ҳолатига 39.607.970 сўм лизинг
тўловлари бўйича қарздорлик вужудга келган.
Даъвогар томонидан бир неча бор қарздорликни тўлаб бериш юзасидан
талабномалар юборилишига қарамасдан, ушбу талабномалар жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 12.2-бандида лизинг
берувчи томонидан лизинг олувчига ёзма равишда расмий огоҳлантиш хати
(талабнома) билан ўз мажбуриятини бажариш учун 15 (ўн беш) кунлик
муддат берилганидан кейин ҳам мажбурият бажарилмаган ёки лозим
даражада бажарилмаган тақдирда Лизинг берувчи қуйидаги ҳолатларда ушбу
шартномани муддатидан олдин бир тарафлама бекор қилиш ҳуқуқига эга
эканлиги ҳақида келишилган.
Шартномаларнинг 13.1 ва 13.2-бандларида лизинг тўловлари Лизинг
олувчи томонидан шартномада белгиланган график бўйича кетма-кет икки
марта ва ундан ортиқ муддат мобайнида тўланмаса, лизинг объекти Лизинг
олувчи ҳисобидан жорий таъмирланмаса, ундан фойдаланиш ва сақлаш
бўйича ушбу шартноманинг 6.3 ва 7.2-бандлари шартлари бузилган бўлса, бу
ҳолат шартнома шартларини жиддий бузиш ҳисобланади деб келишилган.
Шу сабабли, даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 13 августдаги
20-03-23/438-сонли хабарнома юборилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2024
йил 12 мартдаги 24/09-4-570-сонли, 2024 йил 5 июлдаги 24/09-4-1578-сонли
лизинг шартномалари муддатидан олдин 2025 йил 13 августдан бошлаб
бекор қилинганлигини, лизинг объектларини қайтариб топширишни маълум
қилинган.
Шу боисдан, даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан
мурожаат этиб, лизинг объектларини қайтаришни сўраган.
Даъвогарнинг даъвоси қуйидагиларга кўра асосли ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар –
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган бўлса, 244-моддасининг
биринчи қисмида агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиббўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг
берувчи лизинг олувчининг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф
билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш
мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига
лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур кодекснинг 590-моддасига кўра, лизинг тўлови лизинг
берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан
3
қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат
бўлади.
ФКнинг 597-моддасида агар лизинг шартномасида бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши,
мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз
ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш
бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шартлиги белгилаб қўйилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга бир неча бор мазкур қарздорликни
ундириш борасида талабномалар юборилган бўлиб, жавобгар томонидан
ушбу талабномалар оқибатсиз қолдирилган.
“Лизинг тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11моддасида лизинг олувчи томонидан ўз мажбуриятларининг жиддий
равишда бузилишига йўл қўйилган тақдирда, агар лизинг шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, келгуси лизинг тўловларини
тўлашни тезлаштиришни ёки гаров нарсасини ундириш учун назарда
тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ва зарарни ундирган
ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиши мумкинлиги белгиланган.
Шуниндек, Қонуннинг 12-моддасида лизинг олувчи лизинг
тўловларини ўз вақтида тўлаб туриши, агар лизинг шартномасида бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, лизинг объектини ўз ҳисобидан жорий
таъмирлаши, уни сақлаб туришга доир бошқа харажатлар қилиши, лизинг
шартномаси бекор қилинганда лизинг олувчи лизинг объектини лизинг
берувчидан қандай ҳолатда олган бўлса, шундай ҳолатда, нормал эскириш ва
тарафларнинг келишувида шартлашилган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда
қайтариши шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил
27 ноябрдаги “Лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари
нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўлланилишининг айрим
масалалари ҳақида”ги 289-сонли қарорининг 6-бандида ФК 597моддасининг тўртинчи
қисмига ва
Қонун
11-моддаси
биринчи
қисмининг бешинчи хатбошисига кўра лизинг олувчи ўз мажбуриятларини
жиддий равишда бузган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, лизинг берувчи бўлажак лизинг тўловларини
тезлаштиришни ёки гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган
тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ва зарарни ундирган ҳолда
шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги, 6.1-бандида
Судлар инобатга олишлари керакки, шартномада белгиланган лизинг
тўловлари муддати мунтазам равишда бузилганлиги лизинг шартномасини
жиддий
тарзда
бузиш
деб
ҳисобланиши,
ФК
34-бобининг 6параграфида ва Қонунда лизинг тўловлари тартиби ва муддатларини
мунтазам бузиш тушунчаси белгиланмаганлиги сабабли, судлар, агар
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг
шартномасидан
келиб
чиқадиган
низоларни
кўришда
ФК 551моддасининг қоидаларини қўллашлари лозим. ФК 551-моддаси биринчи
қисмининг тўртинчи хатбошисига кўра, агар ижарага олувчи шартномада
белгиланган тўлов муддатини кетма-кет икки мартадан ортиқ бузиб, мол4
мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўламаса, мулк ижараси шартномаси
ижарага берувчининг талаби билан суд томонидан муддатидан олдин бекор
қилиниши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил
18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор
қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли қарори 25-бандида
ФК 382-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, бир тараф шартномани
бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун ёхуд тарафларнинг
келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор қилинган ёки
ўзгартирилган
ҳисобланади,
қонунчиликка
мувофиқ,
шартномани
бажаришдан бир тарафлама бош тортишга муайян шартлар мавжуд
бўлгандагина йўл қўйилади (ФК 422-моддасининг учинчи қисми,
746-моддасининг биринчи қисми ва ҳ.к.). Бундай ҳолларда шартномани
бекор қилиш талаб этилмайди, шартномани бажаришдан бир тарафлама бош
тортиш учун бу ҳақда иккинчи тарафга хабар беришнинг ўзи етарлидир деб
тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда суд тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномалари
бир томонлама бекор қилинганлигини инобатга олиб, ушбу шартномалар
асосида лизинга берилган объектларни даъвогарга қайтариш талаби билан
келишади ва ушбу талабни қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
микдорига мутаносиб равишда юкланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил
27 ноябрдаги “Лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари
нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўлланилишининг айрим
масалалари ҳақида”ги 289-сонли қарорининг 8.1-бандида судларга
тушунтирилсинки, лизинг объектини қайтариш тўғрисидаги даъво талаби
қаноатлантирилганда, давлат божи қайтарилган лизинг объектининг
баҳосидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади деб тушунтириш берилган.
Тарафлар ўртасида 2024 йил 12 мартда тузилган 24/09-4-570-сонли
шартнома асосида лизинг объектини нархи 321.000.000 сўмга ҳамда 2024 йил
5 июлда тузилган 24/09-4-1587-сонли шартнома асосида лизинг объектини
нархи 73.000.000 сўмга баҳоланган. Жами лизинг обектини баҳоси
394.000.000 сўмни ташкил этади. (394.000.000 х 2% = 7.880.000 сўм давлат
божи ундирилади.)
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги Қонунига кўра,
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
5
миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат
божи тўланиши қайд этилган.
ИПК 181-моддасига кўра, суд мол-мулкни ундириб берганида ҳал
қилув қарорининг хулоса қисмида даъвогарга топширилиши лозим бўлган
мол-мулкнинг номини, қийматини ва турган жойини кўрсатади.
Қайд этилганларга асосланиб суд, даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни ва суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим деб топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 74, 118, 170, 176-179, 181, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг, жавобгарда
сақланиб турган лизинг объекти бўлган қуйидаги:
- 1 дона “DF 904” русумли трактор (шасси рақами TN 0011087,
двигател рақами YT22246128);
- 1 дона “2PTS-4,5-793A-03A” русумли тиркама (шасси рақами 000180)
жавобгар
“******”
фермер
хўжалиги
томонидан
даъвогар
“O‘ZAGROLIZING” акциядорлик жамиятига қайтарилсин.
Жавобгар “******” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар
“O‘ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти фойдасига 41.200 сўм почта
харажати;
Республика бюджетига 7.880.0000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
******
6