← Назад
Решение #2841849 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ФКнинг | 353 | — | law | |
| ФКнинг | 354 | — | law | |
| ФКнинг | 132 | — | law | |
| ФКнинг | 126 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иш
Судья: Б.О.Сатвалдиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
2025 йил 25 ноябрь
Асака туманлараро иқтисодий суди, судьяси Б.О.Сатвалдиевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Одилжоновнинг котиблигида, даъвогар - “****” МЧЖнинг
жавобгар - “****” МЧЖ ўртасида тузилган
27.03.2025 йил кунги 96783-сонли
олди-сотди фючерс шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни, даъвогар вакили - Н.Мухторов, жавобгар вакили - А.Абдуллаев
(ишончнома асосида)лар иштирокида, Асака туманлараро иқтисодий судининг
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар - “****” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “****” МЧЖ (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида тузилган 27.03.2025 йил кунги 96783-сонли
олди-сотди фючерс шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ишга низо предметига нисбатан мустақил даъво талаблари билан арз қилувчи
учинчи шахс сифатида “R V T SL T
RQ XIZ
TI” МЧЖ ва “INTELLEKT
BR K INVEST” ХК жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, суд
мажлисини тўхтатиб туришни ва даъво аризасида келтирилган важларни такрорлаб,
тарафлар ўртасида тузилган шартнома брокерлар томонидан имзоланганлиги сабабли
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштрок этган жавобгар вакили даъво ариза бўйича ўзларининг
тушунтиришида даъво асоссиз эканлигини, тарафлар ўртасида тузилган 27.03.2025
йил кунги 96783-сонли олди-сотди фьючерс шартномаси ҳақиқий эканлигини мазкур
шартнома доирасида МЧЖга пахта терим пуллари ва бошқа харажатлар учун пул
маблағлари тўлаб берилганлигини ва даъвогар томонидан ушбу тўланган маблағлар
қабул қилиб олинганлигини билдириб даъво аризани рад этишни сўради.
Учинчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, аммо улар ўз вакилларини суд мажлисида иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига
кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Мазкур қонун нормаларига асосланиб, суд иш ҳужжатларида низони кўриб чиқиш
учун далиллар етарли деб баҳолайди ва ишни учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, тараф вакиллирининг даъво аризаси ва тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қўйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни
лозим деб топади:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги ўринларда ФК
деб номланади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “****” МЧЖ номидан сотувчи брокер
“R V T SL T
RQ XIZ
TI” МЧЖ ва “****” МЧЖ номидан сотиб олувчи
брокер “INTELLEKT BR K INVEST” ХКлар ўртасида 27.03.2025 йил кунги 96783сонли олди-сотди фьючерс шартномаси тузилган.
Даъвогарнинг даъво талабида тарафлар ўртасида 27.03.2025 йил кунги
96783-сонли олди-сотди фьючерс шартномаси ваколатсиз шахс яъни брокерлар
томонидан имзоланганлиги важи билан ушбу шартномани хақиқий эмас деб топишни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 68-моддаси биринчи қисми кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПК нинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
Суд, даъвогарнинг ушбу важлари билан қуйидагича келишмайди.
Чунки, Битим тузишга ваколат берган шахс томонидан битимнинг кейинчалик
маъқулланиши уни тузган пайтдан бошлаб ҳақиқий битимга айлантиради.
ФКнинг 353-моддасига кўра, икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари
ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви
шартнома дейилади.
ФКнинг 354-моддасига кўра фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда
эркиндирлар.
Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш бурчи
ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар
бундан мустасно.
ФКнинг 132-моддасига кўра вакил қилинмаган шахс томонидан бошқа шахс
номидан тузилган ёки ваколатлардан ташқари чиқиб тузилган битим ваколат берган
шахс ушбу битимни кейинчалик маъқуллаган тақдирдагина унинг учун ҳуқуқ ва
мажбуриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. Битим тузишга
ваколат берган шахс битимнинг ижрога қабул қилинганлигидан гувоҳлик берувчи
ҳаракатлар қилган ҳолда ҳам бундай битим маъқулланган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар
томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2014 йил
28 ноябрдаги 269-сонои қарорининг 17-банди учинчи хатбошисида битим тузиш
ваколатларини чеклаш белгиланишидан манфаатдор шахс битимни кейинчалик
маъқуллаганда, ФКнинг 126-моддасида белгиланган битимни ҳақиқий эмас деб топиш
асослари қўлланилмайди деб тушунтириш берилган.
Тақдим этилган ҳужжатлардан кўринадики, жавобгар томонидан мазкур
27.03.2025 йил кунги 96783-сонли олди-сотди фьючерс шартномаси асосида
жавобгарга 155.712 кгли пахта ҳом ашёсини етказилганлиги, уруғлик чигит олганлиги
жавобгар томонидан даъвогарга 156.832.200 сўм пахта терим пуллари тўлаб
берганлиги, 159.249.000 сўмлик маҳсулотлар олганлиги ва бу жавобгарнинг судга
тақдим этилган жадвал ҳамда тўлов топшириқномалар асосида шунингдек, даъвогар
ушбуларни олганлигини суд мажлисида берган кўрсатмасида ўз тасдиғини топган.
Мазкур холатда суд, даъвогарнинг тарафлар ўртасидаги 27.03.2025 йилдаги
96784-сонли олди-сотди фьючерс шартномасини хақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги
даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини
ўрганиб чиқиб, даъво талаблари асоссиз эканлигини, натижада даъво ариза
қаноатлантириш рад этилганлигини, даъво ариза судга тақдим қилишда давлат божини
даъвогар томонидан қисман 412.000 сўм тўлаганлигини инобатга олиб, ишни кўриб
чиқиш билан боғлиқ қолган суд харажатларини даъвогардан ундиришни лозим топди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 25, 30, 66, 68, 72,
110, 170, 118, 176-179-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
132, 153-154, 353, 354-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогарнинг 27.03.2025 йил кунги 96783-сонли олди-сотди фючерс
шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш талаби қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар - "****" МЧЖ томонидан олдиндан тўлаб чиқилган
412.000 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар - "****" МЧЖ хисобидан Республика бюджетига 3.708.000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.О.Сатвалдиев