Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2503/9190 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый High-st tus
Source ID 72469aa1-f66a-453f-a416-c4475b61bd11 Claim ID PDF Hash b757d282bdfd00ce... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9190-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳар 2025 йил 25 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, даъвогар “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг жавобгар “High-st tus” масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили У.Асадов (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “High-st tus” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 35.209.188,95 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ тўланганлигини инобатга олишни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили иштирокини таъминламади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида улгуржи (юридик) истеъмолчиларга электр энергияси таъминоти шартномаси тузилиб, унга кўра даъвогар электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 3.6-банди иккинчи қисмига асосан истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Шартноманинг 3.7-банди биринчи қисмига кўра, таъминочи корхона истеъмолчининг энергия сарфи тўғрисидаги ҳисоботи асосида белгиланган тартибда ҳисоб-китобни амалга оширади ва беш кун ичида тўлов амалга ошириш учун ҳисоб-фактура ва тўлов ҳисоб-варағини тақдим этади. Даъвогар томонидан шартнома шартларига мувофиқ жавобгарга келишилган электр энергиясини етказиб берган, бироқ жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажарма дан, 2025 йил 1 октябрь ҳолатида етказиб берилган энергия ҳақи учун 35.209.188,95 сўм қарзини ўз вақтида тўламасдан келган. Мазкур қарздорлик иш ҳужжатларидаги шартнома, солиштирма далолатнома, ҳисобварақ-фактуралар, талабнома хати ва бошқа далиллар билан тасдиқланган. Демак, даъвогарнинг асосий қарз ундириш талаби асосли ҳисобланади. Бироқ, даъвогар томонидан судга тақдим этилган маълумотномага кўра, судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ тўланган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Суд, мазкур қонун нормасига асосан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва республика бюджетига 704.183,78 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “High-st tus” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “High-st tus” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 704.183,78 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья А.Раҳматова