← Назад
Решение #2841869 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал Кодексининг | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
***********-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 25 ноябрь
Қўрғонтепа
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
***************** раислигида, А.Ҳалимжоновнинг котиблигида, даъвогарАТБ “*****************”нинг жавобгар- “*****************” фермер
хўжалиги ҳисобидан муддати ўтган кредит танидан 16 954 000
сўм, 332 000 сўм фоиз, 3 815 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъвоси бўйича иқтисодий ишни банк вакили-********* (2025 йил 17
сентябрдаги
03-19/520-сонли
ишончнома)
иштирокида,
Қўрғонтепа
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“*****************” АТБ (бундан буён матнда “даъвогар” деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “*****************”
фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан
муддати ўтган кредит танидан 16 954 000 сўм, 332 000 сўм фоиз, 3 815 000 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ
қўллаб - қувватлаб, қарздорлик жавобгар томонидан бартараф этилмаганлиги
сабабли, уни қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади.
Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд, Иқтисодий процессуал Кодексинингнинг 170-моддасига
мувофиқ, жавобгар иштирокисиз кўриб чиқшни лозим топди.
Суд, даъвогар банк вакилининг кўрсатмаларни тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси, биринчи қисмига
мувофиқ, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини
қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
ФКнинг 744-моддасига биноан кредит шартномаси бўйича бир тарафбанк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳолатидан аниқланишича, 2023 йил 17 ноябрдаги 03-F/ gr b nkG2670/24-сонли кредит шартномасига асосан АТБ “*****************”
Хўжаобод филиали (банк) томонидан айланма маблағни тўлдириш мақсадида
76 591 310,4 сўм миқдорида 12 ой муддатга йиллик 12 фоиз устама ҳақ тўлаш
шарти билан кредит маблағлари ажратилган.
Ушбу шартномага асосан жавобгар олинган кредитни муддатли
мажбуриятларга мувофиқ қайтариш графигига асосан тўлиқ сўндириш
мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартлари банк
томонидан тўлақонли бажарилган бўлишига қарамасдан, жавобгар ўз
мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, кредитни қайтариш жадвалига
риоя қилмай, қарздорликни муддатида тўлмаганлиги натижасида банк олдида
2025 йил 6 октябрь ҳолатига муддати ўтган кредит танидан 16 954 000 сўм,
кредит фоизидан 332 000 сўм қарздорлик ҳосил бўлган.
Ушбу қарздорлик даъвогарнинг судга тақдим этган бухгалтерлик ҳисобкитоби билан ҳам тўлиқ ўз исботини топади.
Даъвогар жавобгарга кредитга ҳисобланган фоизларни тўлаш ҳақида
талабнома юборган. Юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган. Шу сабабли даъвогар жавобгардан кредит ва унга ҳисобланган
фоизни ундиришни сўраб судга мурожаат қилган.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби асосли ва уни қаноатлантириш
лозим бўлади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик
суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кейинги ўринларда – кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит
шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг
кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш)
мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича
фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади.
Суд даъвогар томонидан қарзни тўлиқ қайтариш ва ҳисобланган
фоизларни ундириш тўғрисида асосли талаб қўйилган деб баҳолайди.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан кечиктирилган кунлар учун
3 815 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Кредит шартномасининг 6.3-бандида кредит ва унинг фоизлари ўз вақтида
қайтарилмаганда, қарз олувчи банкка ҳар бир кун учун ўз муддатида
қайтарилмаган кредит ва ҳисобланган фоизлар суммасининг 0,5 фоиз миқдорида
бироқ, тўлаб берилмаган сумманинг 30 фоизидан ошиб кетмаган ҳолда пеня
тўлаши белгилаб қўйилган. Пенянинг ҳисоб-китоби асосли, тўғри ҳисобланган.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга
олиниши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори
4-бандида, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойкани камайтиришга
ҳақли эканлиги белгиланган.
Суд, талаб қилинган пеня мажбурият бузилиши оқибатларига
номутаносиб деб баҳолайди ва жавобгардан даъвогар фойдасига қисман
534 100 сўм пеня ундиришни ҳамда пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим
топади.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини ундириш масаласини
муҳокама қилиб, даъво талаблари асосли эканлиги ва қисман
қаноатлантирилганлиги сабабли давлат божини жавобгардан ундиришни, бироқ
даъвогар томонидан тақдим қилган тўлов маълумотларига жавобгар
“*****************” фермер хўжалиги томонидан 419 080 сўм давлат божи
ҳамда 41 200 сўм почта харажати тўланганлиги сабабли жавобгардан суд
харажатларини ушбу қисмини ундирмасликни, бироқ давлат божини
тўланмаган қисми бўйича жавобгардан Республика бюджетига (16 954 000 +
332 000 + 3 815 000 =21 101 000*2% =422 020 -419 080 =2 940) 2 940 сўм давлат
божи ундириш лозим бўлади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
АТБ
“*****************”нинг
даъво
аризаси
қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар- “*****************” фермер хўжалиги ҳисобидан:
- АТБ “*****************” фойдасига 16 954 000 сўм кредитнинг асосий
қисми ва унга ҳисобланган 332 00 сўм кредит фоизи ва 534 100 сўм пеня;
- Республика бюджетига 2 940 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи,
*****************