Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2005-2501/3552 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JUMAYEV UMID SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение DILDORA Ответчик / Подсудимый Вобкент туман ҳокимлиги
Source ID c51f9f0b-526f-480c-973e-848ce6f78e7f Claim ID PDF Hash 158651dcdf5ac23d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
тисодий процессуал кодекси 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий Процессуал кодексининг 42-моддаси тисодий Процессуал кодекси 42 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2005-2501/3552-сонли иқтисодий иш Пешку тумани Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 25 ноябрь Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Сатторов котиблигида, даъвогар “DILDORA” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар Вобкент туман ҳокимлигига нисбатан 603 641.36 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисида киритилган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, прокурор Ш.Ҳотамовнинг иштирокида суд биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар “DILDORA” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Вобкент туман ҳокимлиги (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 603 641,36 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 14 ноябрдаги ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Бухоро вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, ғазначилик хизмати бошқармаси жалб қилинган. Даъвогар, жавобгар ва учинчи шахс суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Бироқ, жавобгар судга солиштирма далолатнома тақдим этиб, 603 641,36 сўм қарздорлик мавжудлигини маълум қилган. Шунингдек, Бухоро вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси судга маълумотнома тақдим қилиб, тарафлар ўртасида 2020 йилдан 2023 йилга қадар тузилган шартномалар рўйхатга олинганлигини, бироқ 2024-2025 йилларда тузилган шартномалар рўйхатга олинмаганлигини билдирган ҳамда ишни иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисми мувофиқ, суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 157-моддасининг биринчи қисми 1-бандига мувофиқ, Даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Мазкур асосга кўра, даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириб, жавобгар ҳисобидан 603 641,36 сўм етказиб берилган маҳсулот қийматини ундириш деб даъво предметини ўзгартирган. Суд, даъвогарнинг аризасини иш юритишга қабул қилишни лозим топади. Даъво аризаси ва иш ҳужжатларида келтирилишича, Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 20.08.2025 йилдаги ҳал қилув қарори билан “DILDORA” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “қарздор корхона” деб юритилади) тўловга қобилиятсиз деб топилган ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб, Каримов Шоназар Шукуриллоевич тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан олиб борилган таҳлиллар натижасида, даъвогар жавобгарга жами 603 641,36 сўмлик маҳсулот етказиб берган, бироқ жавобгар томонидан қарздорлик қайтарилмаган. Оқибатда даъвогар жавобгар талабнома билан мурожаат қилиб, 603 641,36 сўм қарздорликни тўлашни сўраган, бироқ талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 603 641,36 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлашни лозим топади. Аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар томонидан ҳисобварақ-фактурага асосан, жами 146 075 821,36 сўмлик маҳсулот етказиб берилган, жавобгар томонидан 145 472 180 сўмлик тўловлар амалга оширилган, бироқ 603 641,36 сўмлик қарздорлик тўланмаган. Шундан сўнг, даъвогар жавобгарга талабнома билан мурожаат қилиб қарздорликни тўлаб беришни сўраган. Бироқ талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, низо вужудга ва даъвогар судга даъво аризаси киритиб, жавобгар ҳисобидан 603 641,36 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд, тарафларнинг тушунтиришини ва тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар хақини шартномада назарда тутилган хисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлаши лозим. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сонли қарори 6-бандининг биринчи хатбошисига кўра, бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга киради. Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг етказиб берилган маҳсулот учун 603 641,36 сўм ундириш талабини қаноатлантиришни лозим бўлади. ИПК 118-моддасининг учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини масаласини мухокама этиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ва Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8, 234, 236, 437, 449-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,72,116, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, қарор қилди: Даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин. Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар Вобкент туман ҳокимлиги ҳисобидан даъвогар “DILDORA” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 603 641,36 сўм етказиб берилган маҳсулот қиймати ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Вобкент туман ҳокимлиги ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Пешку туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига шикоят келтириши мумкин. Судья У.Жумаев 4-2005-2501/3552-сонли иқтисодий иш Пешку тумани Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) 2025 йил 25 ноябрь Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Сатторов котиблигида, даъвогар “DILDORA” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар Вобкент туман ҳокимлигига нисбатан 603 641.36 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисида киритилган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, прокурор Ш.Ҳотамовнинг иштирокида, Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8,234,236,437,449-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,72,116, 118, 170, 176-180моддаларини қўллаб, қарор қилди: Даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин. Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар Вобкент туман ҳокимлиги ҳисобидан даъвогар “DILDORA” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 603 641,36 сўм етказиб берилган маҳсулот қиймати ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Вобкент туман ҳокимлиги ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Пешку туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига шикоят келтириши мумкин. Судья У.Жумаев Суд мажлиси баённомаси Пешку тумани 2025 йил 21 ноябрь 4-2005-2501/3552-сонли иш Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Сатторов котиблигида, даъвогар “DILDORA” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар Вобкент туман ҳокимлигига нисбатан киритилган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда. Раислик қилувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, қандай иш кўрилишини маълум қилди. Суд мажлиси котибининг ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисига келган - келмаганлиги тўғрисидаги маълумоти: даъвогар раҳбари Ш.Каримов иштирок этмоқда. Раислик этувчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасининг учинчи қисмига кўра иқтисодий ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқилишини эълон қилди. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахс вакилининг ваколатини ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини текшириб, унга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг 42-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди. Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилиб уларга раддиялар борлигини сўради. Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан раддиялар бўлмади. Раислик қилувчи далилларни текшириш жараёнини бошлашдан олдин илтимосномалар, аризалар ёки қўшимчалар бор ёки йўқлигини сўради. Ишда иштирок этувчи шахс томонидан илтимосномалар бўлмади. Раислик этувчи суд мажлиси ўтказиш тартибини белгилаб, сўнгра далилларни текширишга ўтишни эълон қилди. Раислик қилувчи сўзни даъвогар раҳбарига берди. - даъво аризасида келтирилган асосларни ва важларни қувватлайман ҳамда даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўрайман. Саволлар бўлмади. Раислик қилувчи иш ҳужжатлари билан танишиб, танаффус эълон қилди. ТАНАФФУС Пешку тумани 2025 йил 25 ноябрь 4-2005-2501/3552-сонли иш Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Сатторов котиблигида, даъвогар “DILDORA” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар Вобкент туман ҳокимлигига нисбатан киритилган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда. Раислик қилувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, қандай иш кўрилишини маълум қилди. Суд мажлиси котибининг ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисига келган - келмаганлиги тўғрисидаги маълумоти: туман прокурори ёрдамчиси Ш.Ҳотамов иштирок этмоқда. Даъвогар, жавобгар ва учинчи шахс суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Бироқ судга солиштирма далолатнома тақдим этиб, 603 641,36 сўм қарздорлик мавжудлигини маълум қилган, шунингдек, Бухоро вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси судга 2025 йил 24 ноябрдаги 02-06/31-07-1264сонли хат билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2020 йилдан 2023 йилга қадар тузилган шартномалар рўйхатга олинганлигини, бироқ 2024-2025 йилларда тузилган шартномалар рўйхатга олинмаганлигини билдирган ҳамда ишни иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Раислик этувчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасининг учинчи қисмига кўра иқтисодий ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқилишини эълон қилди. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахс вакилининг ваколатини ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини текшириб, унга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг 42-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди. Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилиб уларга раддиялар борлигини сўради. Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан раддиялар бўлмади. Раислик қилувчи далилларни текшириш жараёнини бошлашдан олдин илтимосномалар, аризалар ёки қўшимчалар бор ёки йўқлигини сўради. Ишда иштирок этувчи шахс томонидан илтимосномалар бўлмади. Раислик этувчи суд мажлиси ўтказиш тартибини белгилаб, сўнгра далилларни текширишга ўтишни эълон қилди. Раислик қилувчи сўзни прокурорга берди. - даъво аризасида келтирилган асосларни ва важлар асосли ҳамда даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўрайман. Саволлар бўлмади. Раислик қилувчи далилларни текшириш жараёнини якунлаш ва суд музокарага ўтишдан олдин ишда иштирок этаётган тарафлардан илтимоснома ва аризалар бор ёки йўқлигини сўради. Ариза ва илтимосномалар бўлмади. Раислик қилувчи музокара сўзини прокурорга берди. - даъво аризасини қаноатлантиришни сўрайман. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи тарафлар вакилининг тушунтиришини, тақдим қилинган ҳужжатларини муҳокама қилиб, маслаҳатда қолди. Маслаҳатдан сўнг ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини эълон қилди. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар асослантирилган ҳал қилув қарори билан беш кун ичида танишишлари мумкинлигини, унинг мазмунини ва қайси асосларга кўра суд бундай тўхтамга келганлигини, устидан шикоят бериш, суд мажлиси баённомаси билан танишиш тартибини, муддатини ва унда йўл қўйилган камчиликларни кўрсатиб ёзма фикрлар билдириш ҳуқуқини тушунтириб, суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди. Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 201-202-моддалари асосида олиб борилди. Раислик қилувчи У.Жумаев Суд мажлиси котиби Ж.Сатторов