Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2501/18841 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a29a0b60-82cd-42d0-a8df-2eac80689544 Claim ID PDF Hash 3d791348124fe057... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
рисида ушбу Кодекснинг 127-моддаси рисида ушбу Кодекс 127 code_article
ИПКнинг 153-моддаси ИПКнинг 153 law
ИПКнинг 268-моддаси ИПКнинг 268 law
ИПК 307-моддаси ИПК 307 law
ИПКнинг 3242-моддаси ИПКнинг 3242 law
йича ИПК 3242-моддаси йича ИПК 3242 law
ИПКнинг 32411-моддаси ИПКнинг 32411 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2501/18841-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Т.Маматожиев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Д.Убайдуллаев Тафтиш инстанциясида маърузачи судья – А.Абдурахманов ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 25 ноябрь Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, раис ўринбосари А.Абдурахмановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Акрамова ва Б.Мамадалиевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Абдусатторовнинг суд мажлиси котиблигида, жавобгар вакили И.Ш. (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар АТБ “ХХХХ” манфаатида жавобгар “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан жами 1 741 000 000 сўм кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш ва гаровдаги мулкнинг баҳосини қайта белгилаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 сентябрдаги даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажрими ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 24 октябрдаги апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримидан норози бўлиб, жавобгар “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоят асосида ишни вилоят судининг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) АТБ “ХХХХ” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси киритиб, “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) ҳисобидан жами 1 741 000 000 сўм кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш ва гаровдаги мулкнинг баҳосини қайта белгилашни сўраган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 сентябрдаги ажрими билан даъво аризаси иш юритишга қабул қилиниб, иқтисодий иш қўзғатилган. Жавобгар суднинг мазкур ажримидан норози бўлиб, апелляция тартибида шикоят қилган. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 24 октябрдаги ажрими билан жавобгарнинг апелляция шикояти “шикоят қилиниши мумкин бўлмаган суд хужжати устидан берилганлиги боис” иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Қуйи инстанция судларининг ажримларидан норози бўлиб жавобгар тафтиш тартибида шикоят билан мурожаат қилиб, шикоятида судга мурожаат қилишда даъвогар низони судгача ҳал этиш чорасини кўрмаганлиги, бу ҳолатда даъво аризаси қайтарилиши лозим бўлганлиги, ҳар қандай ноаниқликлар тадбиркорлик субъекти фойдасига талқин этилиши лозимлиги белгиланганлиги ва бошқа важларни келтириб, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 сентябрдаги даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримини ҳамда Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 24 октябрдаги апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад этиш ҳақидаги ажримини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакили тафтиш тартибидаги шикоятида келтирган важларини қувватлаб, судлов ҳайъатидан шикоятини қаноатлантиришни сўради. Палата, даъвогар ва қўшимча жавобгар суд мажлиси ўтказилиши вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида улардан вакил иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 324-моддаси биринчи қисмига биноан, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Юқоридаги қонун нормасига асосан судлов ҳайъати ишни палата, даъвогар ва қўшимча жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг ажримларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Аниқланишича, палата даъвогар манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси киритиб, жавобгар ва қўшимча жавобгардан жами 1 741 000 000 сўм кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш ва гаровдаги мулкнинг баҳосини қайта белгилашни сўраган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 сентябрдаги ажрими билан палатанинг даъвогар манфаатида киритган даъво аризаси иш юритишга қабул қилиниб, иқтисодий иш қўзғатилган. Мазкур ажрим устидан жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда суднинг ажримини бекор қилишни сўраган. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 24 октябрдаги ажрими билан жавобгарнинг апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 25 мартдаги “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция, кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 10-сонли Қарорининг 32-бандида “Судлар шуни назарда тутишлари керакки, ИПКнинг нормаларида тўғридантўғри назарда тутилган ва иш кўришни давом эттиришга тўсқинлик қилаётган ажрим (хусусий ажрим)ларгина шикоят (протест) қилиниши мумкин. ИПКда шикоят (протест) қилиниши назарда тутилмаган бошқа ажримлар юзасидан эътирозлар ишни мазмунан кўриб чиқиш якуни бўйича қабул қилинган суд ҳужжати шикоят (протест) қилинганда билдирилиши мумкин. Хусусан, ИПКнинг нормаларига мувофиқ:..даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш (ИПКнинг 153-моддаси)...ҳақидаги ажримлари устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин эмас.” деб тушунтириш берилган. ИПКнинг 268-моддаси биринчи қисми 2-бандига биноан, апелляция шикояти (протести) қонунга мувофиқ апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин бўлмаган суд ҳужжати устидан берилган бўлса судья апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этади. Юқорида қайд этилганларга биноан, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ҳамда иқтисодий иш қўзғатиш, апелляция инстанцияси суди эса шикоят апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин бўлмаган суд ҳужжати устидан берилганлиги боис иш юритишга қабул қилишни рад этиш ҳақида қонуний ва асосли тўхтамга келган деб ҳисоблайди. Шунингдек, жавобгар тафтиш тартибидаги шикоятида Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 сентябрдаги ажримини бекор қилишни сўраган. ИПК 307-моддасининг талабига кўра, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори, шунингдек апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарори устидан Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. ИПКнинг 3242-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, агар шикоят (протест) Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига апелляция ёки кассация тартибида кўрилмаган суд ҳужжати устидан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига Қорақалпоғистон Республикаси судида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларида тафтиш тартибида кўрилмаган ёки ушбу Кодексга мувофиқ тафтиш тартибида шикоят қилинмайдиган (протест келтирилмайдиган) суд ҳужжати устидан берилган ва у хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса, ишни тафтиш тартибида кўраётган суд тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатади. Мазкур ҳолатда жавобгарнинг тафтиш тартибидаги шикоятининг биринчи инстанция судининг 2025 йил 19 сентябрдаги ажримига нисбатан бўлган қисми бўйича ИПК 3242-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мос равишда иш юритиш тугатилиши лозим. Судлов ҳайъати жавобгарнинг шикоятида ҳамда вакилининг суд мажлисида билдирган важлари асосида суд ҳужжатини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПКнинг 32411-моддасига биноан, тафтиш инстанцияси суди ажрим, қарор устидан берилган тафтиш шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ажримни, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига биноан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш тартибидаги шикоятини апелляция инстанциясининг 2025 йил 24 октябрдаги ажримига нисбатан қисмини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанциясининг 2025 йил 24 октябрдаги ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, шикоятнинг биринчи инстанция судининг 2025 йил 19 сентябрдаги ажримига нисбатан қисми бўйича иш юритишни тугатишни, шикоят мазмунан ҳал қилинмаган суд ҳужжатларига нисбатан берилганлиги боис давлат божи ундирмасликни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 3248, 3242, 32411-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: “ХХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш тартибидаги шикоятини Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 24 октябрдаги ажримига нисбатан қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 24 октябрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. “ХХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш тартибидаги шикоятини Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 сентябрдаги ажримига нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози тараф белгиланган муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (прокурор протест) бериши мумкин. Раислик қилувчи А.Абдурахманов Ҳайъат аъзолари Д.Акрамова Б.Мамадалиев