← Назад
Решение #2841905 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси МЖтК | 60 | — | law | |
| ПКнинг | 311 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2501/9599-сонли иқтисодий иш
судья: А.А.Шокиров
ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
Чуст тумани
2025 йил 25 ноябр
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Ҳабибованинг котиблигида, даъвогар- АААнинг
жавобгар БББга нисбатан ўзбошимчалик билан ўрнатилган 1150
кв.метр ер майдонида жойлашган «енгил констукцияли навес
қурилмаси”ни мажбурий тартибда буздириш ва ер майдонини ўз
ҳолатига келтириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни
даъвогар вакили АА (ишончнома асосида), жавобгар вакили раҳбар БББ
иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Кадастр агентлигининг Наманган вилоят бошқармаси жавобгар
БББга нисбатан ўзбошимчалик билан ўрнатилган 1150 кв.метр ер
майдонида жойлашган «енгил констукцияли навес қурилмаси”ни
мажбурий тартибда бартараф этиш (бузиб ташлаш) ва ер майдонини ўз
ҳолатига келтириш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда
Кадастр агентлиги томонидан ўзбошимчалик билан қурилган
иморатларни аниқлаш мақсадида ўтказилган ер назорати тадбирлари
давомида фуқаролар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда қурилиш мақсадлари учун ер участкасини ажратиш тўғрисидаги
туман ҳокимининг қарори мавжуд бўлмагани ҳолда ўзбошимчалик
билан ерни эгаллаб олиниб, иморатлар қуриш ҳолатлари аниқлангани,
жумладан БББ раҳбари Чуст тумани, Мустақиллик МФЙ, Н.Турғунов
кўчаси худудида жойлашган умумфойдаланиш ҳисобида бўлган 1150
кв.метр ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги ва “енгил
констукцияли навес қурилмаси”ни қурганлиги аниқланганлиги,
жавобгарга ўзбошимчалик билан ўрнатилган 1150 кв.метр ер
майдонида жойлашган «енгил констукцияли навес қурилмаси”ни 15 кун
муддатда бузиш ва ер майдонини ўз ҳолатига келтириб қўйиш ҳақида
2024 йил 2 майда 85-сонли ёзма кўрсатма берилгани ҳамда Ўзбекистон
Республикаси МЖтКнинг 60-моддаси 3-қисми билан БББ раҳбари
.Раҳимовга нисбатан жарима жазоси қўллаш тўғрисида 2024 йил 28
майда QNAM 2424101329105 рақамли қарор қабул қилинганлиги, бироқ
ўзбошимчалик билан ўрнатилган 1150 кв.метр ер майдонида
жойлашган «енгил констукцияли навес қурилмаси” жавобгар томонидан
ёзма кўрсатмада белгиланган муддатда бузиб олинмаганини кўрсатиб,
суддан 1150 кв.метр ер майдонидаги ўзбошимчалик билан ўрнатилган
1150 кв.метр ер майдонида жойлашган «енгил констукцияли навес
қурилмаси”ни жавобгар БББ томонидан мажбурий тартибда буздиришни
ва ер майдонини ўз ҳолатига келтиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 20 ноябрдаги ажрими билан ишга фуқаро Рахимов
Хасан жалб қилинган.
Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили ишни тегишлилик
бўйича фуқаролик ишлари бўйича судга юборишни сўради.
Жавобгар вакили тушунтиришида, фуқаро Рахимов Хасан
томонидан ўзбошимчалик билан қурилма қурилганлигини, низоли ер
майдонлари ҳам фуқаро Рахимов Хасанга тегишли ер майдонида
жойлашган худудга туташ жойда бўлганлигини билдириб, ишни
тегишлилик бўйича фуқаролик ишлари бўйича судга юборилиши сўради.
Фуқаро Рахимов Хасан белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва
вақти тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида иштирок
этмади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини
билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси қтисодий процессуал кодекси (бундан
кейинги матнда –
ПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи
қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан
тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим
этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик
қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги қайд этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни фуқаро иштирокисиз мазмунан
кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд ишда иштирок этувчи шахснинг кўрсатувларини тинглаб,
ишдаги мавжуд бўлган ҳужжатларни текшириб, таҳлил қилган ҳолда
қуйидагиларга асосан даъво бўйича иш юритишни тугатишни ва
тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро
судига кўриб чиқиш учун ўтказишни лозим деб ҳисоблайди.
ш ҳужжатларидан кўринишича, Чуст тумани, Мустақиллик МФЙ,
Н.Турғунов кўчаси худудида жойлашган умумфойдаланиш ҳисобида
бўлган 1150 кв.метр ер майдонига фуқаро Рахимов Хасан томонидан
ўзбошимчалик билан «енгил констукцияли навес қурилмаси”ни
қурилган ва унинг фойдаланувида.
Ўзбекистон Республикаси қтисодий процессуал кодексининг 25моддаси талабларига кўра, иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда
юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга
ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда
белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар
бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар (бундан буён
матнда фуқаролар деб юритилади) ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва
бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар
иқтисодий судлар томонидан ҳал этилади.
шбу ҳолатда иш бўйича жавобгар сифатида фуқаро жалб
қилинган бўлиб, шу боис мазкур низо иқтисодий судларга тааллуқли
эмас. қтисодий суд томонидан мазкур иш юзасидан суд хужжати қабул
қилиниши эса фуқаро Рахимов Хасаннинг ҳуқуқ ва манфаатларига
таъсир кўрсатади.
ПКнинг 311-моддасига кўра, талаб судга тааллуқлилик
қоидаларини бузган ҳолда иқтисодий судга тақдим этилган тақдирда,
даъво аризаси (ариза) тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича
судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказилади.
Агар даъво аризаси (ариза) судга тааллуқлилик қоидаларини
бузган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги ишни кўриб чиқиш
жараёнида аниқланса, иқтисодий суд иш материалларини судга
тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий
судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни
тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Бундай ҳолатда, суд иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни,
мазкур даъво аризани тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича
судга кўриб чиқиш учун ўтказишни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
қтисодий
1
процессуал кодексининг 31 , 110, 195 -моддаларига асосланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
4-1603-2501/9599-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш
тугатилсин.
Мазкур даъво аризаси тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари
бўйича Чуст туманлараро судига кўриб чиқиш учун ўтказилсин.
Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин.
Ажримдан норози томонлар бир ой муддат ичида шу суд орқали
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров