Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2501/14511 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AKBAROV AZIZBEK AVAZBEKOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатини бахолаш маркази Ответчик / Подсудимый K m t T
Source ID 2932d613-d6a3-4be4-8888-0abfbab200d4 Claim ID PDF Hash 026f9db61b0a22ad... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
аролик кодексининг 703-моддаси аролик кодекси 703 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14511-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Марғилон шаҳар 2025 йил 25 ноябрь Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров раислигида, судья ёрдамчиси Х.Хасановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Р.Пўлатов (ишончномага асосан), даъвогар “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатини бахолаш маркази” давлат муассасасининг, жавобгар “K m t T ” МЧЖдан 72 891 010 сўм асосий қарз ва суд харажатлари ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатини бахолаш маркази” давлат муассасаси (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади)нинг, жавобгар “K m t T ” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан 72 891 010 сўм асосий қарз ва суд харажатлари ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, жавобгар томонидан тўлов бўлмаганлиги сабабли даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво юзасидан фикрмулохазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – Иқтисодий процессуал кодекси) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шунга кўра, суд низони жавобгар йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деб топди. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – Фуқаролик кодекси деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, лозим даражада бажарилиши керак. Фуқаролик кодексининг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 24 декабрда пахта толасини сертификатлаш ва той вазнини тортиш хизматларини кўрсатиш юзасидан - TS-845-сонли, 2024 йил 24 декабрда пахта толасини сертификатлаш ва той вазнини тортиш хизматларини кўрсатиш юзасидан - TS846-сонли шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартномаларга кўра, бажарувчи даъвогар буюртмачига пахта толасини ва пахта техник чигитини сертификатлаш хизматларини бажариш мажбуриятини, “буюртмачи” эса хизматлар учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартномаларга кўра, даъвогар 2025 йил 31 январдаги Пт9 П-сонли, 2025 йил 31 январдаги ПЧ-10 П-сонли, 2025 йил 28 февралдаги ПТ 28 П-сонли, 2025 йил 28 февралдаги ПЧ-22 П-сонли, 2025 йил 29 мартдаги ПЧ-30 П-сонли ҳисобварақ-фактураларга асосан 72 891 010 сўмлик хизматлар кўрсатган, жавобгар кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга оширмаган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш бўйича 2025 йилнинг 26 май куни ФВ-01-197-сонли талабнома юборилган, лекин қарздорлик тўланмаган. Мазкур қарздорлик суммаси ишдаги мавжуд ҳужжатлар, шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар ва бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади. Ушбу ҳолатда суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Баён этилганларга кўра суд, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгардан 72 891 010 сўм асосий қарз, 1 457 820 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186 ва 259-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатини бахолаш маркази” давлат муассасаси фойдасига, жавобгар “K m t T ” МЧЖ ҳисобидан 72 891 010 сўм асосий қарз, 1 457 820 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция шикоят беришга (протест келтириш) ҳақли. Раислик қилувчи А.Акбаров