← Назад
Решение #2841914 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 382 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ла олмаслиги сабабли унга нисбатан ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2502/9163-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 25 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, Вобкент туман фермер,
деҳқон, хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъвогар
“Умедов
Савриддин”
фермер
хўжалиги
манфаатида
жавобгарлар
Акциядорлик тижорат “Халқ банки” ва унинг Гала-Осиё филиали ҳамда
“Асадбек Мубин” фермер хўжалигига нисбатан кафиллик шартномасини бекор
қилиш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни Кенгаш вакили
С.Сатторов (ишончнома асосида) жавобгар АТ “Халқ банки” вакили Ҳ.Жумаев
(ишончнома асосида), жавобгар “Асадбек Мубин” фермер хўжалиги раҳбари
А.Амруллоев иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Вобкент туман фермер, деҳқон, хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши даъвогар “Умедов Савриддин” фермер хўжалиги (матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида жавобгарлар Акциядорлик тижорат “Халқ банки” ва
унинг Гала-Осиё филиали ҳамда “Асадбек Мубин” фермер хўжалигига
нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида
2019 йил 19 февралда тузилган кафиллик шартномасини кафиллик
мажбуриятлари бажарилганлиги муносабати билан бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили даъво аризасини қувватлаб
жавобгар банк томонидан кредит қарзи ундирувини гаров мулкига
қаратмаганлигини ва кафиллик шартномасига кўра ортиқчаси билан ундириб
олинганлигини тушунтириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгарлар АТ “Халқ банки ва “Асадбек Мубин” фермер хўжалиги
вакиллари даъво аризасига нисбатан эътирозлари мавжуд эмаслигини ва иш
юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўрашди.
Даъвогар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади.
Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан
ишни унинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2019 йил
19 февраль куни кафиллик шартномаси тузилган.
Кафиллик шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгар банкнинг
жавобгар МЧЖ билан ўзаро тузилган 2019 йил 22 февралдаги 31-сонли кредит
2
шартномасига кўра ажратилган 500.000.000 сўмлик кредит мажбуриятлари
таъминоти учун 625.000.000 сўмлик кафиллик мажбурияти олинган.
Бироқ, жавобгар МЧЖ кредит шартномаси мажбуриятини лозим
даражада бажармасдан, кредитни ўз вақтида қайтармаганлиги сабабли
жавобгар банк кафиллик шартномасига асосан даъвогарнинг банк
ҳисобварағидан сўзсиз тартибда пул маблағлари ечиб олинган.
Даъвогар мазкур ҳолатда кафиллик шартномасига асосан ортиқча пул
маблағлари тўлаб берилганлиги ва кафилллик шартномаси мажбуриятлари
бажарилганлиги муносабати билан жавобгарларга кафиллик шартномасини
бекор қилиш ҳақида талабнома хатлари билан мурожаат қилган, бироқ унинг
мурожаатлари оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли мазкур низо вужудга
келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 382-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра,
тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги
ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф
шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва
шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома
тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган
қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
ФК 298-моддасининг биринчи қисмига кўра, кафиллик билан
таъминланган мажбурият бекор бўлгач, шунингдек ушбу мажбурият кафилнинг
розилигисиз жавобгарликнинг ошишига ёки унинг учун бошқа ноқулай
оқибатларга олиб келадиган тарзда ўзгартирилган тақдирда кафиллик бекор
бўлади.
Бироқ, мазкур ҳолатда жавобгарлар томонидан кафиллик шартномаси
мажбуриятлари бузиш ҳолати судда исботлаб берилмади.
Суд даъвогарнинг даъво аризада ва суд мажлисида келтирилган кафиллик
шартномасига асосан ортиқча пул маблағлари тўлаб берилганлиги ва
кафилллик шартномаси мажбуриятлари бажарилганлиги, жавобгар банк
томонидан кредит қарзи ундирувини гаров мулкларига қаратмаганлиги
ҳақидаги важлари билан қўшилмайди.
Чунки, ФК 298-моддасида кафилликнинг бекор бўлиши асослари
кўрсатилган бўлиб ва мазкур асослар вужудга келган кафиллик
шартномасининг тўғридан-тўғри бекор бўлиши белгиланган, бироқ суд
тартибида бекор қилиниши мумкинлиги назарда тутилмаган.
ФК 252-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздорлар шерик бўлиб
мажбурият олганида кредитор ҳамма қарздорлардан мажбуриятни солидар
бажаришни ҳам, уларнинг ҳар биридан алоҳида-алоҳида бажаришни ҳам, шу
билан бирга қарзни тўла ёки унинг бир қисмини бажаришни ҳам талаб қилишга
ҳақли.
Зеро, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган.
3
Бинобарин, мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида тузилган кафиллик
шартномасини суд тартибида бекор қилиш учун қонуний асослар мавжуд
эмаслиги сабабли даъво талаби асоссиз ҳисобланади.
Шу сабабли суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Шунингдек, суд жавобгар банк филиали юридик шахс мақомига эга
эмаслиги, яъни иқтисодий судда низо бўйича тараф бўла олмаслиги сабабли
унга нисбатан ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иш
юритишни тугатишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Суд шу боис иш юзасидан олдиндан тўланган 41.200 сўм почта
харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни, “Давлат божи тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 18-бандига кўра, кенгаш
мазкур тоифадаги даъво аризалари юзасидан давлат божи тўловидан озод
қилинганлиги сабабли иш юзасидан давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 110, 118, 170, 176-179 ва 186моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар Акциядорлик тижорат “Халқ банки”нинг Гала-Осиё филиалига
нисбатан иш юритиш тугатилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
И.Юлдашев