Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2503/7213 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья XUJANAZAROV AKMALJON RAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5afb41ae-1b89-40ca-a27d-962073719b5a Claim ID PDF Hash 353e1787de79c751... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
****4-2503/****-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда судида ишни кўрган судья –А.Хўжаназаров Апелляция инстанциясида маърузачи судья – **** ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Жиззах шаҳар **** йил 25 ноябрь Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати **** раислигида, ҳайъат аъзолари **** ва **** иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси **** котиблигида, Жиззах вилоят **** бўлим прокурори ****қулов, ****туман ҳокимлигивакили **** (**** йил 8 сентябрдаги ****сонли ишончномага асосан), жавобгар“***” фермер хўжалигираҳбари ****, вакили **** (**** йил 2 сентябрдаги ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар ****туман ҳокимлигининг, жавобгар “****” фермер хўжалигига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиштўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинганДўстликтуманлараро иқтисодий судининг **** йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан “****” фермер хўжалиги томонидан берилган апелляция шикоятинисуд биносида очиқ суд **** кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Арнасой туман ҳокимининг **** йил 10 июлдаги ****-сонли қарори билан “****” фермер хўжалигининг (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) “Бухоро” сув истеъмолчилари уюшмаси худудида жойлашган ****-контурдаги 32,7 гектар ер майдони туман захирасига қайтарилиб, ****, ****а, ****, ****, ****, ****-сонли контурдаги, жами 88,3 гектар, шундан 77,3 гектар экин ер майдони, 2,9 гектар ариқ ва зовурлар, 7,1 гектар бўз ерлар, 0,5 гектар ихота ҳамда 1,0 гектар йўл ости ер майдони пахтавағаллачилик йўналишида 49 йил муддатга қайта расмийлаштириб берилган. Ушбу қарорга асосан Арнасой туман ҳокимилиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва жавобгар ўртасида **** йил 15 июлда ****сонли фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган. Жавобгарга****ер майдонимутахасислар томониданўрганилганда**** йил ғалла ҳосили учун30,0 гектарга режалаштирилган,****эса40,0 гектарга ғалла, **** йил пахта ҳосили учун 15 гектар ғўза экилмаганлиги, шунингдек,6,0 гектар ер майдонига полиз экилганлиги аниқланган. Натижада, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар билан тузилган фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасни бекор қилишни сўраган. Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг ****йил 26 сентябрдаги **** билан ишга Жиззах вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Аросаноат **** устидан назорат қилиш инспекциясиЖиззах вилоят бошқармаси ва Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилоят бошқармасинизонинг предметига нисбатан **** талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг****5йил29 сентябрдагиҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2020йил15 июлдагифермерхўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси бекор қилинган. Апелляция шикоятидаДўстлик туманлараро иқтисодий судининг**** йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини рад қилиш **** янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд **** **** ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да,Жиззах вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Аросаноат **** устидан назорат қилиш инспекциясиЖиззах вилоят бошқармаси ва Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилоят бошқармасисуд **** вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) ****-моддаси тўртинчи қисмига асосан судлов ҳайъати апелляция шикоятиниуларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топади. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгарвакилисуд **** **** ва жойи тўғрисидагисуднинг**** юборилмаганлигини, фермер хўжалигининг ер майдони 88,3 гектар эмаслигини, туман ҳокимининг қарорига ўзгартириш киритилмаганлигини, экин ер майдони ошриб кўрсатилганлиги сабабли режа ****, мутахассислар томонидан тузилган далолатномада полиз экилганлиги ўз тасдиғини топмаганлигини, фермер хўжалигининг солиқ қарзи бўлмаганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этгандаъвогар вакили жавобгар томонидан қишлоқ ҳўжалиги учун мўлжалланган ер майдонида полиз экиб ер майдонидан **** фойдаланганлиги, мутахассислар иштирокида далолатнома тузилганлигини, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик **** уч йил мобайнида нормативдан паст бўлганлигини, пахта ва ғалла режасини уч йилдан буён ****, ер майдони қаровсиз қолдирилганлигини, жавобгар шартнома шартларига риоя қилмаганлиги сабабли ер ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисида масала ҳалқ депутатлари туман кенгашида кўриб чиқилганлигини, таклиф хати жавобгарнинг манзилига юборилганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати даъвогар ва жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган **** иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарориниўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, Арнасой туман ҳокимининг **** йил 10 июлдаги ****-сонли қарори билан жавобгарнинг “Бухоро” сув истеъмолчилари уюшмаси худудида жойлашган ****-контурдаги 32,7 гектар ер майдони туман ҳокимлиги захирасига қайтарилиб, ****, ****а, ****, ****, ****, ****-сонли контурдаги, жами 88,3 гектар, шундан 77,3 гектар экин ер майдони, 2,9 гектар ариқ ва зовурлар, 7,1 гектар бўз ерлар, 0,5 гектар ихотазор ҳамда 1,0 гектар йўл ости ер майдонлари пахта-ғаллачилик йўналишида 49 йил муддатга қайта расмийлаштириб берилган. Арнасойтуман ҳокиминингушбуқарорга асосан тарарфлар ўртасида **** йил 15 июлда ****-сонли фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган. Шартноманинг 15-бандида, фермер хўжалиги давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштирилишини ташкил этиш (ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда), ердан унинг белгиланган **** мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудуддаги экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик, ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерлари, шунингдек экинларидан қишлоқ хўжалиги экинлари шартномасида назарда тутилмаган бошқа **** фойдаланилиши амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча келиб чиқадиган оқибатлари билан биргаликда ижара шартномасининг қўпол равишда бузилиши ҳисобланиши белгиланган. Жавобгарер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасишартларига риоя қилмасдан **** йилда пахта режасини 20,0 фоиз, ғалла режасини 94,5 фоиз, **** йилда пахта режасини 52,1 фоиз, ғалла режасини 38,5 фоиз, **** йилда ғалла режасини 73,3 фоизга ****, шунингдек,жавобгартомонидан қарздорлик вужудга келишига йўл қўйилган. Арнасой туман қишлоқ хўжалиги мутахассисларива туман фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгаши вакиллари **** йил 17 июлда расмийлаштирилгандалолатномада жавобгар қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан бошқа **** фойдаланганлиги, 1,5 гектар полиз, 3,5 гектар кунгабоқар экилганлиги ҳамда 1,0 гектар ер майдонида мелиоратив ҳолати ёмонлашганлиги қайд этилган. Ўзбекистон ****ҳкамасининг “Фермер хўжалигининг ер майдонини **** ва уни тугатиш тартиби тўғрисида” **** йил 31 январдаги 22-сонли қарорига илова Низомнинг (бундан буён матнда Низом деб юритилади) 14бандига кўра фермер томонидан ўз зиммасига олинган шартнома **** **** чуқур таҳлили натижасида қуйидаги ҳолатларнинг аниқланиши: а) ер майдонини ижарага олиш шартномаси шартларининг қўпол равишда бузилганлиги, энг аввало, фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан бошқа **** фойдаланилганлиги - ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалигиорганлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан; б) фермер хўжалигини шакллантириш чоғида фермер хўжалиги ихтисослашувининг бузилганлиги - ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан; в) ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона фойдаланмаслик, мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида) норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олинганлиги - қишлоқ хўжалиги, ер ресурслари ва давлат кадастри органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан; г) фермер хўжалиги билан тайёрлов ташкилотлари ўртасида, энг аввало, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномалари шартларининг мунтазам (кетма кет уч йил мобайнида) **** (форс-**** ҳолатларининг вужудга келиши ҳолатлари бундан мустасно) - қишлоқ хўжалиги органлари, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, шунингдек тайёрлов ташкилотлари томонидан; д) хўжалик фаолиятининг самарасиз ва паст рентабеллик билан юритилиши - қишлоқ хўжалиги органлари, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан фермер хўжалиги ер майдонини **** ва уни тугатиш билан боғлиқ масалалар бўйича даъво аризаларини қўзғатиш ва иқтисодий судга бериш учун асос ҳисобланади. Аниқланишича, мазкур Низомга кўра аниқланган ҳолатлар юзасидан Арнасой туман қишлоқ хўжалик бўлими, туман Кадастр агентлиги бўлими ва Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Арнасой туман кенгаши, Арнасой туман давлат солиқ инспекцияси, Агросаноат **** устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан жавобгар томонидан ижара шартномаси асосида фойдаланиб келаётган ер участкаси майдонидан фойдаланилиши ҳолатлари юзасидан далолатномалар расмийлаштирилган. Ушбу далолатномада, фермер хўжалиги томонидан ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланилмаганлиги, пахта-ғалла ҳосили кадастр баҳосига нисбатан паст ****, агротехник тадбирлар тўлиқ ****, натижада ер майдонини зараркунанда ҳашаротлар кўпайганлиги сабабли ҳосилдорлик камайиб кетишига, ғалланинг ҳосилдорлик **** тўрт йил мобайнида, фьючерс шартномасига нисбатан **** йилда 94,5 фоиз, **** йилда 38,5 фоиз, **** йилда 73,3 фоиз **** йилда 20,2 фоиз **** қайд этилган. Шунингдек, пахта ҳосилдорлик **** икки йил мобайнида, фьючерс шартномасига нисбатан **** йилда 20,0 фоиз, **** йилда 52,1 фоиз **** қайд этилган. Низом 16-банди талабига кўра, жавобгар ушбу далолатномани имзолашдан бош тортганлиги тўғрисида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Арнасой тумани бўлими раиси вахолислар иштирокидадалолалатнома расмийлаштирилган. Арнасой тумани фермер хўжаликлари ва ер майдонларини **** ва уни тугатиш комиссияси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Арнасой тумани бўлимининг хулосаларида ҳамда туман хокимига юборилган ****, шунингдек, Халқ депутатлари туман Кенгаши қарорида жавобгар ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали, оқилона фойдаланмасдан келганлиги, пахта-ғалла ҳосилдорлиги уч йил кетма-кет норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олганлиги сабабли ер майдонини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) ****-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан **** қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга **** бўлган нарсадан кўп **** маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. ФК ****-моддаси иккинчи қисмига биноан, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш **** таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш **** талабни судга **** этиши мумкин. Низом 21-бандига мувофиқ, даъвогар жавобгарга билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд унинг ер участкаси майдонини **** тўғрисида **** йил 30 октябрда таклиф киритилган. Бироқ, жавобгартомонидан ижара шартномасини бекор қилиш **** таклифи эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон **** 36-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида ер участкасидан белгиланганидан бошқа **** фойдаланилганида, 7-бандида ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, 8-бандида ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган ****, 9-бандида қонунчиликда белгилан ган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара **** мунтазам тўланмай келинганда бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдагисуиистеъмолчиликларнинг олдини олишда иқтисодий судларнинг ролини ошириш тўғрисида” **** йил 12 мартдаги****-сонли Қарорининг 7-бандида, фермер хўжаликлари томонидан тузилган контрактация шартномалари бўйича ўзига олган **** кўра пахта ва дон экишга мўлжалланган ерларга бошқа экинлар экиш ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган экин майдонларидан бошқа **** фойдаланиш, яъни бу ерлардан ўзбошимчалик билан шахсий томорқа сифатида фойдаланиш, уй-жой, иморатлар ёки бошқа иншоотларни қуриш, ўзга шахсларнинг фойдаланишига бериб юбориш, пахта ва ғалла етиштириш учун берилган бўнак пуллари, техника, ёнилғи ва минерал ўғитлардан фойдаланиш, лекин маҳсулот топширмаслик, давлат буюртмасига оид **** **** фермер хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларини, шу жумладан, ер ижараси шартномасини қўпол равишда бузиш деб баҳоланиши, бу эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси, Фуқаролик кодексининг ****-моддаси 2-қисмига кўра фермер хўжалигининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи ва ер ижараси шартномасини бекор қилиш учун асос бўлиши тўғрисида тушунтириш берилган. Бундан ташқари, иш ҳужжатларида Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси Арнасой туман солиқ инспекциясининг **** йил 12 августдаги ****-сонли маълумотномасига кўра, жавобгарнинг солиқлар ва бошқа **** тўловлардан жами 43.****.**** сўм қарздорлиги мавжудлигини қайд этилган. Жавобгар томонидан ижарага олинган ер майдонида, шартнома йўналишида белгиланган пахта ва ғаллачилик ҳосили шартномалари **** ****, ер майдонига шартнома шартларига зид равишда бошқа қишлоқ хўжалик экинлари экканлиги, белгиланган солиқ ва бошқа тўловларини тўламасдан тарафлар ўртасида тузилган ер ижара шартномаси шартлари ва Ер кодекси талабларини қўпол равишда бузган. Мазкур ҳолатда жавобгарга пахта ва ғалла экиш учун **** ер майдони белгиланганидан бошқа **** фойдаланилган. Шунингдек, судлов ҳайъати жавобгар вакилининг суд **** билдирган даъвогар томонидан ер ижара шартномасини бекор қилиш **** талифни ва даъво аризасининг нусхаси юбормаганлиги, суд **** жавобгар иштироки таъминланмаганлиги **** **** билан келиша олмайди. Чунки, жавобгар ер ижара шартномасининг 15-банди талабларини **** сабабли Ўзбекистон ****ҳкамасининг **** йил 31 январдаги 22-сонли қарорига асосан даъвогар томонидан ҳалқ депутатлари Арнасой туман кенгашига тарафлар ўртасида тузилган ер участкасини узоқ муддатага ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисида **** киритилган ҳамда ҳалқ депутатлари Арнасой туман кенгашининг **** йил 23 октябрда тегишли қарор қабул қилиниб, жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисида таклиф берилган. Шунингдек, жавобгар томонидан **** йил 10 январда берилган ишончномага асосан суд **** муҳокамасида **** қатнашган ва кўрсатма берган. Қайд этилганларни инобатга олиб, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириб, даъвогар ва жавобгар ўртасида **** йил 15 июлда тузилган фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш **** асосли ва қонуний тўхтамга келган.Шу боис, апелляция шикоятида келтирилган **** билан келишиб бўлмайди ва уни қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади. Мазкур ҳолатда ҳал қилув қарори қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинган ҳолда қабул қилинган бўлиб, суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланган, хулосалар эса иш ҳолатларига мувофиқлиги сабабли, суд ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартиришга асослар мавжуд эмас. ИПК ****-моддаси биринчи бандига кўра, апелляция инстанцияси суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ****. Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг **** йил 29 сентябдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ 2.****.**** сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига ундиришни, олдиндан тўланган 41.**** сўм почта **** жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра,ИПК ****,****, ****, **** ва ****моддаларини қўллаб, судлов ҳайьати қ а р о р қ и л а д и: Дўстликтуманлараро иқтисодий судининг****5йил29 сентябдагиҳал қилув қарори ўзгаришсиз,жавобгар“****” фермер хўжалигининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Жавобгар“****” фермер хўжалигидан республика бюджетига2.****.****сўмдавлат божиундирилсин. Ижро **** берилсин. Қарор қабул қилинган **** бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан бир йил ичида Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин. Раислик этувчи И.Умаров ҳайъат аъзолари О.Эргашев ****