← Назад
Решение #2841918 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
8 132 символов
*****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
**** тумани
2025 йил 25 ноябрь
**** туманлараро иқтисодий судининг судьяси **** раислигида, судья
ёрдамчиси ****нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ****
вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар **** манфаатида, жавобгар ****
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 4.012.225 сўм кредитнинг асосий
қарзи, 17.317.000 сўм кредит фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни даъвогар вакили **** (09.07.2025 йил №01-08/1653-сонли
ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида, ****
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси **** вилояти ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар **** манфаатида
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида **** туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар ****
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 4.012.225сўм кредитнинг асосий қарзи, 17.317.000 сўм кредит
фоизини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга маълумотнома
тақдим этиб, жавобгар томонидан кредит асосий қарзи тўланмаганлигини,
муддати ўтган фоиз қарздорлиги қисман бартараф этилганлигини баён қилиб,
даъво аризасини қисман қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили ишни кўриш куни ва вақти хақида хабари бўлсада, суд
мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва
мулоҳазаларини билдирмади.
Иш хужжатларида суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида жавобгар
хабардорлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар
суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни
лозим деб топади.
Палата даъво аризада ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, даъво аризасида
келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмида ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф
– банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Агар ушбу параграфнинг
қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит
шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан қарзнинг қоидалари қўлланади.
ФКнинг 735-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган
қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда
қарз берувчига қайтариши шарт.
Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар ва
жавобгар ўртасида 2024 йил 30 август куни №92-сонли кредит шартномаси
тузилган бўлиб, шартномага асосан Банк (даъвогар), “Қарз олувчи”
(жавобгар)га 36 ой муддатга 3 ойлик имтиёзли даври билан йиллик 28,5 фоиз
устама ҳақ тўлаш шарти билан ҳар хил турдаги МДФ эшик, ром ва кроватлар
ишлаб чиқариш учун айланма маблағини тўлдириш мақсадида 220.000.000
сўм миқдорида кредит маблағи ажратишни, “Қарз олувчи” эса ўз навбатида
олинган кредитни белгиланган муддатда қайтариш ва кредитдан
фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 220.000.000 сўм
миқдоридаги кредит маблағлари ажратиб берилган.
Кредит шартномасининг 1.1-бандига биноан, жавобгар кредит ва унга
ҳисобланган кредит фоизларни қайтариш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар кредитни қайтариш жадвалига мувофиқ кредит
қарздорлигини тўламасдан келган.
Шартноманинг 4.1-бандининг z-қисмида Банк қарз олувчи томонидан
кредит бўйича тўловлар (асосий қарз ва фоиз) кредитни қайтариш жадвалида
белгиланган муддатда кечиктирилганда ундириш ҳуқуқи мавжудлиги
кўрсатилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 02.09.2025 йилда ва 24.10.2025 йилда
кредит маблағларини ўз вақтида қайтаришлик юзасидан огоҳлантириш
хатлари юборилган бўлсада, жавобгар томонидан ушбу огохлантириш хатлари
оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, палата даъвогар манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан кредит қарздорлигини
ундириб беришни сўраган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган 25.11.2025 йилдаги №0104/1273-сонли маълумотномасига кўра, жавобгарнинг кредитнинг муддати
ўтган асосий қарзи 17.345.559 сўм, муддати ўтган фоиз қарзи 14.002.000 сўм
ташкил қилиши маълум қилинган.
ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4.012.225 сўм
асосий кредит қарздорлиги, 14.002.000 сўм фоиз қарздорлиги, олдиндан
тўланган 41.200 сўм почта харажати, республика бюджетига 426.584,5 сўм
давлат божи ундириш, даъво талабининг қолган қисмини рад этишни лозим
топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларига асосан, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар ****
фойдасига 4.012.225 сўм асосий кредит қарздорлиги, 14.002.000 сўм фоиз
қарздорлиги, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 426.584,5 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали **** вилоят судининг
иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайаътига апелляция тартибида ёки қонуний
кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
****