Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2005-2501/3432 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JUMAYEV UMID SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение DD GENERAL INSURAN E Ответчик / Подсудимый KU USHKEN AGROS LOGIS IKA
Source ID 5c17bea3-de58-4a74-a472-8b7c4f963e9e Claim ID PDF Hash e19f6bd1abc799b4... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 957-моддаси ФКнинг 957 law
ФКнинг 14-моддаси ФКнинг 14 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
тисодий процессуал кодексининг 42-моддаси тисодий процессуал кодекси 42 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2005-2501/3432-сонли иқтисодий иш Пешку тумани Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 25 ноябрь Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Шамсиддинов котиблигида, Ўзбекистон Савдо - саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар “DD GENERAL INSURAN E” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “KU USHKEN AGROS LOGIS IKA” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 7 761 966 сўм ундириш тўғрисида киритилган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар раҳбари М.Рахматовнинг иштирокида Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси “DD GENERAL INSURAN E” акциядорлик жамияти (бундан кейин матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “KU USHKEN AGROS LOGIS IKA” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 7 761 966 сўм ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Мажбурий ижро бюроси Шайхонтохур туман бўлими жалб қилинган. Даъвогар ва учинчи шахс суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисми мувофиқ иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида кўрилиши мумкин. Суд ушбу қонун нормасига асосланиб, иқтисодий ишни даъвогар ва учинчи шахс вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъво аризасига нисбатан ўз эътирозларини тақдим этиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, жавобгарнинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар ва даъвогар ўртасида 2023 йил 11 сентябрда суғурта шартномаси имзоланган ва даъвогар томонидан суғурта полиси тақдим этилган. Мазкур суғурта полиси билан божхона тўловлари жавобгар томонидан тўламаслик хавфи суғурта қилинган. Жавобгар томонидан божхона тўловлари ўз вақтида тўланмаганлиги натижасида, даъвогар Бухоро вилоят божхона бошқармаси томонидан киритилган даъво аризасига асосан, суднинг 4-2005-2401/135-сонли ҳал қилув қарорига асосан даъвогар ҳисобидан 2 206 505 сўм миқдорида давлат божи, 37 500 сўм почта харажати ва МИБ Шайхонтохур туман бўлимига 5 517 961,8 сўм ижро йиғими тўлаб берган. Шундан сўнг, даъвогар жавобгарга огоҳлантириш хати билан мурожаат қилиб, учинчи шахсга тўлаб берилган пул маблағларини қайтаришни сўраган. Акс ҳолда тегишли ҳужжатлар қонуний ҳал қилиш учун иқтисодий судга тақдим қилиниши тўғрисида огоҳлантирган. Талабнома почта бўлими орқали юборилган. Жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан ҳисобидан тўланган 2 206 505 сўм давлат божи, 37 500 сўм почта харажати ва МИБ Шайхонтохур туман бўлимига 5 517 961,8 сўм ижро йиғимини жами 7 761 966 сўм зарарни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 915-моддасининг биринчи қисмига кўра мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. ФКнинг 957-моддасининг биринчи қисмига кўра агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 18-бандига кўра, ФКнинг 957-моддасига мувофиқ, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Томонлар ўртасида тузилган суғурта шартномасига кўра, суғурта товони тўлангандан кейин суғурталовчига (тўланган пул миқдорида) суғурта қилдирувчи наф олувчининг зарар етказилганлигида айбдор бўлган шахслардан зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқи ўтиши белгиланган. ФКнинг 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли. Мажбурий ижро бюроси Шайхонтохур бўлими томонидан тақдим этилган хатга кўра, 4-2005-2401/135-сонли ижро варақасига асосан даъвогардан давлат фойдасига 2 206 505 сўм миқдорида давлат божи ва 110 325,25 сўм ижро йиғими жами 2 316 830,25 сўм 04.06.2024 йилда ундирилиб, ижро ҳужжати тамомланган. Мазкур ҳолатда суд, даъво талабини қисман қаноатлантиришни ва жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2 354 330,25 сўм зарарни ундиришни, даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг учинчи ва еттинчи қисмларга кўра даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан Республика бюджети даромадига ундирилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Ушбу ҳолатда суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 14, 234, 236, 957-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 116, 118, 170, 176 - 179-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: “DD GENERAL INSURAN E” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “KU USHKEN AGROS LOGIS IKA” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “DD GENERAL INSURAN E” акциядорлик жамияти фойдасига 2 354 330,25 сўм ва 41 200 почта харажати ундирилсин. “KU USHKEN AGROS LOGIS IKA” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Пешку туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига шикоят келтириши мумкин. Судья У.Жумаев 4-2005-2501/3432-сонли иқтисодий иш Пешку тумани Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) 2025 йил 25 ноябрь Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Шамсиддинов котиблигида, Ўзбекистон Савдо - саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “DD GENERAL INSURAN E” акциядорлик жамиятининг манфаатида жавобгар "KU USHKEN AGROS LOGIS IKA" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритилган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишини жавобгар раҳбари М.Рахматовнинг иштирокида Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 14, 234, 236, 957-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 116, 118, 170, 176 179-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: “DD GENERAL INSURAN E” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “KU USHKEN AGROS LOGIS IKA” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “DD GENERAL INSURAN E” акциядорлик жамияти фойдасига 2 354 330,25 сўм ва 41 200 почта харажати ундирилсин. “KU USHKEN AGROS LOGIS IKA” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Пешку туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига шикоят келтириши мумкин. Судья У.Жумаев СУД Пешку туман МАЖЛИСИ 2025 йил 21 ноябрь БАЁННОМАСИ 4-2005-2501/3432-сонли иш Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Шамсиддинов котиблигида, Ўзбекистон Савдо - саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “DD GENERAL INSURAN E” акциядорлик жамиятининг манфаатида жавобгар "KU USHKEN AGROS LOGIS IKA" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритилган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишини Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқмоқда. Раислик этувчи суд мажлисини очиб, қандай иш кўрилишини эълон қилди ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисига келганлиги, уларнинг ваколатлари, суд мажлисига келмаган шахслар тегишли равишда хабардор қилинганлигини ҳамда уларнинг келмаганлиги сабабларини текширди. Котиб: суд мажлисида даъвогар, жавобгар ва учичи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган бўлсада суд муҳокамасида иштирок этмаётганлиги тўғрисида раислик қилувчига ахборот берди. Раислик қилувчи иш ҳужжатлари билан танишиб, танаффус эълон қилди. ТАНАФФУС Пешку туман 2025 йил 25 ноябрь 4-2005-2501/3432-сонли иш Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Шамсиддинов котиблигида, Ўзбекистон Савдо - саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “DD GENERAL INSURAN E” акциядорлик жамиятининг манфаатида жавобгар "KU USHKEN AGROS LOGIS IKA" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритилган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишини Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқмоқда. Раислик этувчи суд мажлисини очиб, қандай иш кўрилишини эълон қилди ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисига келганлиги, уларнинг ваколатлари, суд мажлисига келмаган шахслар тегишли равишда хабардор қилинганлигини ҳамда уларнинг келмаганлиги сабабларини текширди. Котиб: суд мажлисида жавобгар раҳбари М.Рахматовнинг иштирок этаётганлигини, бироқ даъвогар ва учинчи шахс суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган бўлсада суд муҳокамасида иштирок этмаётганлиги тўғрисида раислик қилувчига ахборот берди. Суд мажлиси тараф розилиги билан ўзбек тилида олиб борилмоқда. Раислик этувчи суд таркибини эълон қилиб, уларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 20, 21-моддаларида назарда тутилган раддиялар бор-йўқлигини сўради. Раддиялар келиб тушмади. Раислик этувчи тарафлар вакилига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб, суд мажлисини олиб бориш ва далилларни текшириш тартибини белгилади. Раислик этувчи суд муҳокамасига қадар тарафдан қўшимча ҳужжатлар, ариза ва илтимосномалар бор-йўқлигини сўради. Тарафларда қўшимча ва илтимосномалар бўлмади. Раислик этувчи тушунтириш учун сўзни жавобгар раҳбарига берди. Ҳурматли суд, суғурта шартномасини асл нусхаси даъвогар томонидан бизга тақдим қилинмаган, улардаги муҳр жамиятимизга тегишли эмас, бу ҳақида мен Бош прокуратурага мурожаат қилдим, шу сабабли, қонуний қарор қабул қилишингизни сўрайман. Саволлар бўлмади. Раислик қилувчи далилларни текшириш жараёнини якунлаш ва суд музокарага ўтишдан олдин ишда иштирок этаётган жавобгардан илтимоснома ва аризалар бор ёки йўқлигини сўради. Ариза ва илтимосномалар бўлмади. Раислик қилувчи музокара сўзини жавобгарга берди. қонуний қарор қабул қилишингизни сўрайман. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи тараф вакилининг тушунтиришини, тақдим қилинган ҳужжатларини муҳокама қилиб, маслаҳатда қолди. Маслаҳатдан сўнг ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини эълон қилди. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар асослантирилган ҳал қилув қарори билан беш кун ичида танишишлари мумкинлигини, унинг мазмунини ва қайси асосларга кўра суд бундай тўхтамга келганлигини, устидан шикоят бериш, суд мажлиси баённомаси билан танишиш тартибини, муддатини ва унда йўл қўйилган камчиликларни кўрсатиб ёзма фикрлар билдириш ҳуқуқини тушунтириб, суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди. Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 201-202-моддалари асосида олиб борилди. Раислик қилувчи Суд мажлиси котиби У.Жумаев М.Шамсиддинов