Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2511/9110 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый V lsh bni ir
Source ID ad753e69-f796-47c7-9988-d878ee330d94 Claim ID PDF Hash 36e009554767b548... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ФК 384-моддаси ФК 384 law
бандида ФКнинг 382-моддаси бандида ФК 382 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2511/9110-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳар 2025 йил 25 ноябрь Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ибрагимов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг жавобгар “V lsh bni ir” НТМга нисбатан 2019 йил 6 майда тузилган 0227-944/05сонли битимни бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Б.Мадрахимов (ишончнома асосида), (жавобгар иштирокисиз) иштирокида суд биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “V lsh bni ir” НТМ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)га нисбатан 2019 йил 6 майда тузилган 0227-944/05-сонли битимни бекор қилишни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан шартнома шартлари жиддий равишда бузилганлиги сабабли даъвони қаноатлантириб шартномасини бекор қилишни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд суд мажлисида ишда иштирок этган тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “V lsh bni ir” НТМ ўртасида 2019-йил 6майда 0227-944/05–сон билан рўйхатга олинган, мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисида қиймати 2 900 000 000 сўм битим тузилган. Нишон туман "Ер тузиш ва кўчмас мулк" ДУК томонидан берилган 2019йил 12-январдаги Х-26-01-сонли ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага асосан фойдаланишдаги 0.40 га ер участкасида “V lsh bni ir” НТМ 100 ўринли нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш мажбуриятини олган. Битимнинг, 3.2-бандига кўра, жавобгар лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ 2019-йил 30-августга қадар 2 900 000 000 сўм инвестиция киритиш мажбуриятини олган. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган битимнинг 4.2-бандига мувофиқ, жавобгар ҳар чорак якуни билан битим бўйича инвестиция мажбуриятлари бажарилиши тўғрисида ахборот ва ҳисоботларни даъвогарга тақдим этиб бориши белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан битим шартлари лозим даражада бажарилмаган. Даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган битимни ихтиёрий бекор қилиш бўйича таклиф хати юборилган. Даъвогар томонидан билдирган таклиф хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъво талаби асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. ФКнинг 382-моддасига мувофиқ агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: - иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; - ФК, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. ФК 384-моддасининг иккинчи қисмида белгиланганки, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 18-бандида ФКнинг 382-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланиши қайд этилган. Жавобгар “V lsh bni ir” НТМ тарафлар ўртасида тузилган битимга мувофиқ инвестиция киритиш мажбуриятини ўз зиммасига олган бўлса-да, белгиланган тартиб ва муддатларда ушбу мажбуриятларни тўлиқ бажармаган. Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг даъвосини асосли деб ҳисоблаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, номулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорда давлат божи тўланиши керак эканлиги қайд этилган. Юқорида баён этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар ва жавобгар ўртасида тузилган битимни бекор қилишни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 4.120.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатини, Олий суд депозитига видеоконфренцалоқа харажати учун 103 000 сўм ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 382, 384-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 112-113, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “V lsh bni ir” НТМ ўртасида 2019 йил 6 майда тузилган 0227-944/05-сонли битим бекор қилинсин. Жавобгар “V lsh bni ir” НТМ ҳисобидан: даъвогар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фойдасига 4.120.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати; Олий суд депозитига видеоконфренцалоқа харажати учун 103 000 сўм ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида мазкур суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ибрагимов