Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2502/4832 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья ESHMIRZAYEV ZOXIDJON MUXAMMADIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый BY-S Y
Source ID ef8a88fd-e5a3-4a3b-bca0-65bbdb9d461e Claim ID PDF Hash db037298e841cf0c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 26-моддаси онуни 26 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 382-моддаси нинг 382 law
ФКнинг 383-моддаси ФКнинг 383 law
Ушбу Кодекснинг 384-моддаси Ушбу Кодекс 384 code_article
шартнома ФК 383-моддаси шартнома ФК 383 law
илиши ФК 383-моддаси илиши ФК 383 law
ибатлари ФКнинг 385-моддаси ибатлари ФК 385 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ИПК 66-моддаси ИПК 66 law
Ушбу Кодекснинг 68-моддаси Ушбу Кодекс 68 code_article
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 3246-моддаси ИПКнинг 3246 law
ИПКнинг 3247-моддаси ИПКнинг 3247 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1802-2502/4832-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Б.Холманов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья О.Қурбонов Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 25 ноябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида раислик этувчи Н.Хўжақулов, ҳайъат аъзолари судьялар Л.Абдуллаев ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Г.Азимованинг котиблигида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 июлдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 25 сентябрдаги қарорига нисбатан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “BY-S Y” масъулияти чекланган жамияти манфаатида берган тафтиш тартибидаги шикояти бўйича ишни жавобгар вакили А.Мамараимов (ишончнома асосида), даъвогар Қашқадарё вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси вакили М.Қамбаралиев (ишончнома асосида), учинчи шахс Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги давлат муассасаси Қашқадарё вилоят бошқармаси вакиллари Б.Вохидов (ишончнома асосида)лар иштирокида видеоконференцалоқа режимида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар Қашқадарё вилоят Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “BY-S Y” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида 2022 йил 10 августда тузилган 43-сонли битимга қуйидаги таҳрирда ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни сўраган: 1. Битим предмети, объекти, кучга кириш ва амал қилиш муддати бўйича. 1.1. Битимнинг 2.1-банди “б” кичик банди иккинчи хатбошиси қуйидаги янги таҳрирда баён қилинсин: “Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун давлат мулки – транспорт воситаларини хусусий шерик томонидан бўлиб тўлаш тартибида сотиб олиши шарти билан хусусий шерикка 10 йил муддатга фойдаланиш учун бериш”. 1.2. Битимнинг 2.1-банди “б” кичик банди тўртинчи ва бешинчи хатбошилари ҳамда “в” кичик банди бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин. 1.3. Битимнинг 2.1-банди “в” кичик банди еттинчи хатбошиси қуйидаги янги таҳрирда баён қилинсин: “Давлат-хусусий шериклик битимида кўрсатилган муддатларда белгиланган ва рухсат этилган жойларда чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш технологияларини ўрнатиб, ишга тушириш”. 2. Кўрсатиладиган хизматлар учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби бўйича. 2.1. Битимнинг 3.1-банди қуйидаги янги таҳрирда баён қилинсин: 2 “Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар аҳоли ва юридик шахслар томонидан тўлов ҳисобланган даврдан кейинги ойнинг ўнинчи санасига қадар Агентликнинг махсус транзит банк ҳисобварақларига тўланади ва унинг махсус банк ҳисобварағида жамланади”. 2.2. Битимнинг 3.2-банди қуйидаги янги таҳрирда баён қилинсин: “Агентликнинг махсус транзит банк ҳисобварағида жамланган маблағлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади ва тўлов топшириқномаларисиз тегишли ташкилотлар ҳисобварақларига автоматик тарзда ўтказилади”. 2.3. Битимнинг 3.3-банди қуйидаги янги таҳрирда баён қилинсин: Агентликнинг махсус банк ҳисобварағида жамланган маблағлар қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатилган хизматлар ҳақини санитар тозалаш корхоналарига марказлашган тартибда тўлаш учун: хусусий санитар тозалаш корхоналарига – улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган мажбурий тўловларнинг 100 фоизи миқдорида; санитар тозалаш давлат корхоналарига – улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган мажбурий тўловларнинг 90 фоизи миқдорида йўналтирилади. Бунда, қолган маблағлар Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш учун йўналтирилади, бунда; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги “Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5580-сон Фармони 4-бандида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади. Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган ҳудудларда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳолидан ундирилган тўловларнинг 1 фоиз ажратмалари автоматик равишда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг банк ҳисобварағига ўтказилади”. 3. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича. 3.1. Битимнинг 4.2-банди ўнинчи хатбошиси ва 4.4-банди ўн биринчи хатбошиси қуйидаги янги таҳрирда баён қилинсин: “ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатилган хизматлар ҳақи, абонентларнинг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича мазкур қўшимча келишувининг иловасида келтирилган муддатларда ундирилмаган дебиторлик қарздорлик хусусий шерикдан 5 йил муддатда мазкур қўшимча келишувининг 2-“в” иловасига мувофиқ тўлов график асосида ундирилади. Бунда, мазкур қўшимча келишув тегишли тартибда тасдиқлангунига қадар давлат шериги ёки “Тоза ҳудуд” ДК томонидан қарздорликни ундириш юзасидан судга мурожаат қилинган қисми мустасно”. 3.2. Битимнинг 4.6-банди саккизинчи хатбошиси қуйидаги янги таҳрирда баён қилинсин: “Мазкур қўшимча келишувнинг 1-“б” ва 2-“в” иловалари бўйича тўловларни белгиланган муддатларда ва миқдорда ойма-ой ўз маблағлари ҳисобидан тўлаб борилишини таъминлаш. Мазкур жараёнда ҳисобланадиган қўшилган қиймат солиғи солиқ органларини хабардор қилган ҳолда солиқ кодексида белгиланган фоизлар ҳисобланиб, 3 йил давомида бўлиб тўланиши мумкин. Хусусий шерик томонидан мазкур қўшимча келишувининг 1-“б” иловасида белгиланган муддатларда ва миқдорда пул маблағларини (ҚҚС билан) тўлиқ қайтариш мажбуриятини олади”. 3 3.3. Битимнинг 4.6. банди ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: Давлат корхоналари ҳисобидаги бино ва иншоотларни, шу жумладан чиқинди тўплаш шаҳобчаларини, чиқинди тўплаш контейнерларини (ўзаро келишув бўйича бўлиб тўлаш тартибида сотиб олинган контейнерлар бундан мустасно) давлатхусусий шериклик тўғрисидаги битим муддати давомида жорий ва капитал таъмирлаш, ускуналарни ишчи ҳолатда сақлаш, ушбу мулклар бўйича белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ инфратузилма объектларини барпо этиш бўйича технологияларни татбиқ этиш, давлат мулкини сақлаш билан боғлиқ (шу жумладан жорий таъмирлаш) ҳамда коммунал харажатларни тўлаб бориш; 3.4. Битимнинг 4.6. банди ўн бешинчи хатбошиси қуйидаги янги таҳрирда баён қилинсин, ушбу банднинг иккинчи хатбошисини эса: “аҳолидан ундириладиган, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловларни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф - муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг ягона транзит банк ҳисобварақларига тўлаб борилишини таъминлаш;”. 4. Кўрсатилган хизматлар натижадорлигини баҳолаш тартиби бўйича. 4.1. Битимнинг 8.1-банди қуйидаги янги таҳрирда баён қилинсин: “2025 йил март ойидан бошлаб хусусий шерик томонидан кўрсатилган хизматлар ва асосий самарадорлик кўрсаткичларини аниқлашда қуйидагилар инобатга олинади: маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати билан жисмоний ва юридик шахслар қамраб олинганлик даражаси; санитар тозалаш корхоналари фаолияти юзасидан юборилган шикоятлар; чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвалига риоя этилиши; санитар тозалаш корхоналари томонидан ўзларига бириктирилган ҳудудда инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши; давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида шартнома асосида берилган техникалар учун тўловлар ва дебитор қарздорликларнинг қайтарилиши; битимга асосан белгиланган дебитор қарздорликнинг қайтарилиши улуши; қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб тўплаш учун мосланган чиқинди тўплаш шохобчаларининг улуши; хизмат кўрсатиш зонасининг хавфли чиқиндилар учун контейнерлар билан қамрови; умумий тўпланган қаттиқ маиший чиқиндилар миқдорида иккиламчи хомашёни (бирламчи саралаш) ажратиб олиш улуши эътиборга олинади. Мазкур тартиб 2025 йил март ойига қадар асосий битимнинг 8.1-бандида белгиланганлар инобатга олинади”. 4.2. Битимнинг 8.2-банди қуйидаги янги таҳрирда баён қилинсин: “Хусусий шерик томонидан кўрсатилган хизматлар натижадорлигини баҳолаш 2025 йил март ойига қадар битимнинг 4-иловасига асосан амалга оширилади, 2025 йил март ойидан бошлаб хусусий шерик томонидан кўрсатилган хизматлар ва асосий самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26-сентябрдаги ПФ-149-сон Фармони 1-иловасига мувофиқ олиб борилади”. 4.3. Битимнинг 8.3-банди қуйидаги янги таҳрирда баён қилинсин: Қўлланиладиган жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида белгиланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик 4 юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги 1998 йил 29 августдаги 670-I-сон қонуни 26-моддаси. 5. Тарафларнинг ўз мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш усуллари бўйича; 5.1. Битимнинг 9.3-банди учинчи хатбошиси қуйидагича қўшимча равишда киритилсин: “Хусусий шерик томонидан мазкур қўшимча келишувнинг 1-“б” иловасидаги белгиланган муддатларда ва миқдорда тўловларни (ҚҚС билан) тўланмаганлиги ва улар бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликлар вужудга келганда хусусий шерик давлат шеригига кечиктирилган тўловнинг ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 % миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 % дан ошмаган миқдорда пеня тўлайди. Хусусий шерикни пеня тўлаши, уларнинг асосий мажбуриятларини бажаришдан озод этмайди. 6. Хусусий шерикнинг давлат шеригига тўлови шакли ва ундириш тартиби бўйича: 6.1. Битимнинг 10.1-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги янги таҳрирда баён қилинсин: давлат мулки – транспорт воситалари мазкур қўшимча келишувининг 1-“б” иловасига мувофиқ ҳар ойда бўлиб тўлаб бориш тартибида 10 (ўн) йил муддатга, 1 (бир) йиллик имтиёзли давр билан (бунда, 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сон Фармонига асосан 1 (бир) йил муддатда) сотиб олиш шарти асосида Хусусий шерикка фойдаланишга берилади”. 6.2. Битимнинг 10.2-банди биринчи хатбошиси қуйидаги янги таҳрирда баён қилинсин: Бўлиб тўлаб бориш тартибида сотиб олиш ва (ёки) ижара тўлов суммалари хусусий шерикнинг ўзи томонидан тўлаб борилади, тўловлар тўланмаган тақдирда ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатилган хизматлар ҳақининг хусусий шерикка қонун ҳужжатларига мувофиқ марказлашган тартибда махсус 22604-транзит ҳисоб рақамига кунлик келиб тушган пул маблағларидан тегишли тартибда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг ҳисоб рақамига акцептсиз ушлаб қолиш йўли орқали ундирилади. Бунда акцептсиз ушлаб қолиш учун маблағлар етарли бўлмаган тақдирда, хусусий шерик Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг махсус ҳисоб рақамига тўловларининг ундирилмаган қисмини қўшимча равишда тўланишини таъминлайди. 7. Битим ва унинг иловаларига доир масалалар: 7.1. “Битим асосида чиқинди полигонлари Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси” давлат муассасасининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасига, чиқинди полигонларида фойдаланиш учун берилган махсус техникалар Қашқадарё вилоят “Тоза ҳудуд” давлат муассасасига топширишқабул қилиш далолатномаси асосида хусусий шерик томонидан қайтарилади; давлат шериги томонидан хусусий шерикка имзолаб тақдим этилган қўшимча келишув лойиҳасининг 1-“а”, 1-“б”, 2-“в”-иловалари инобатга олинсин. 7.2. Битимнинг 2-“а” иловаси 1-банди мазкур қўшимча келишувнинг 1-“а” иловасига мувофиқ қайта тасдиқлансин. 7.3. Битимнинг кириш қисми иккинчи хатбошисидаги, 1.1-бандидаги, 2.1-банди “б” кичик бандидаги, “в” кичик банди олтинчи хатбошисидаги, 4.1- банди саккизинчи хатбошисидаги, 4.2-банди ва ўн учинчи хатбошисидаги, 5 4.5-бандидаги, 4.6-банди ўн биринчи, ўн олтинчи, ўн саккизинчи, ўн тўққизинчи, йигирманчи бандларидаги, 5.1-банди “а” кичик бандидаги, 9.1- банди “б” кичик бандидаги, 12.1-бандидаги иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошисидаги, 13.1-банди иккинчи хатбошисидаги, 13.5-банди учинчи, тўртинчи ва олтинчи хатбошисидаги, 18.1-бандидаги, 18.3-бандидаги “Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси” сўзлари “Қашқадарё вилояти Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси” сўзларига ўзгартирилсин. 7.4. Битимнинг 2-“б” иловаси мазкур қўшимча келишувнинг 1-“б” иловасига мувофиқ қайта тасдиқлансин ва битимнинг 4.2-банди тўққизинчи хатбошисидаги, 4.5-банди тўртинчи хатбошисидаги, 13.1-банди иккинчи хатбошисидаги, 13.2-банди иккинчи хатбошисидаги, 13.5-банди тўртинчи хатбошисидаги “2-“б” сўзлари “1-“б” сўзларига ўзгартирилсин. 7.5. Битимнинг 3-иловасидаги “Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш маркази” сўзлари ҳамда битимнинг 4-илова 6-бандидаги “Санитар тозалаш маркази” сўзлари “Қашқадарё вилояти Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси” сўзларига ўзгартирилсин. 8. “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан ҳисоб-варақа орқали берилган махсус техникаларни сотиш, бегоналаштириш ва гаровга қўйиш, эҳтиёт қисмларини сотиш қатъиян ман этилади. 9. 2022 йил 15 апрелда тузилган “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизматларни кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги 43-сон Битимнинг қолган қисми ўз кучида, ўзгаришсиз қолдиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 12 майдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги “Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги” давлат муассасаси, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, “Экология вазирлиги ҳузуридаги Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси” давлат муассасаси жалб қилинган. Шунингдек, суднинг 2025 йил 13 июндаги ажрими билан даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш ҳақида берган аризаси иш юритувга қабул қилинган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 8 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 25 сентябрдаги қарорига асосан суднинг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, палатанинг жавобгар манфаатида берган кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур суд ҳужжатларига нисбатан палата томонидан жавобгар манфаатида берилган тафтиш тартибидаги шикоятда суд ҳужжатларини ўзгартириб, тарафлар ўртасида тузилган битимга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш сўралган. Бунга асос сифатида қуйи инстанция судлари томонидан иш учун муҳим ҳолатлар аниқланмаганлиги, иш ҳужжатларига нотўғри баҳо берилганлиги, битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар юборилмаганлиги, қарздорлик ҳолати юзасидан хатлов ўтказилмаганлиги, битимга киритилган айрим ўзгартириш ва қўшимчалар қонун ҳужжатларига зид эканлиги, суд амалиёти турлича эканлиги, шартномага ўзгартириш киритиш асоссиз эканлиги, суд қарори ноаниқ эканлиги, шартномани ўзгартириш ҳақида таклифлар юборилмаганлиги, имтиёзли 6 давр муддати аниқ кўрсатилмаганлиги, ўзгартириш сўралган битимнинг қонунчиликка алоқаси йўқлиги каби важлар кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили шикоятида келтирилган важлар ва асосларни қўллаб-қувватлаб, такрорлаб, судлар шартномага ўзгартириш киритишда турли амалиётда бораётганлигини, битим тузилган санадан бошлаб 1 йил муддатга имтиёз қўлланилиши ҳақида ўзгартириш киритиш лозимлигини, битимга ўзгартиришлар қонун ҳужжатига мувофиқ бўлиши кераклигини, қуйи инстанция судлари ушбу ҳолатларга эътибор қаратмаганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ва учинчи шахс вакили шикоятга келтирилган важларга ўз эътирозларини билдириб, қуйи судлар даъво предметидан келиб чиқиб, асосли хулосага келганлигини, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини, битим шартлари қонун ҳужжатларига зид эмаслигини, таклифлар юборилганлигини, хатлов ўтказилганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси Палата ҳамда ишга жалб этилган учинчи шахсларга юборилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 127, 324моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, шикоятда келтирилган важларни ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан тафтиш тартибидаги шикоятни қисман қаноатлантиришни, суд қарорларини ўзгартиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогар, жавобгар ҳамда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ўртасида 2022 йил 10 августда “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизматларни кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги 43-сонли битим тузилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги ПҚ-4845сонли “Маший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига тарафлар шартномавий муносабатга киришганидан сўнг бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Тарафлар ўртасида ушбу битимнинг тузилишига ҳам мазкур Қарор асос бўлган. Қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги сабабли даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган битимга ўзгартириш ва 7 қўшимчалар киритиш ҳақида таклиф ва лойиҳа юборилган. Бироқ, юборилган таклифлар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогарга жавобгарга нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида, кассация инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 382-моддасига кўра агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. ФКнинг 383-моддасига мувофиқ шартнома тузишда тарафлар учун асос бўлган вазиятнинг жиддий ўзгариши, агар бошқача тартиб шартномада назарда тутилган бўлмаса ёки унинг моҳиятидан англашилмаса, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Вазиятнинг тарафлар олдиндан кўра билганларида шартномани умуман тузмасликлари ёки анча фарқ қиладиган шартлар билан тузишлари мумкин бўлган даражада ўзгариши унинг жиддий ўзгариши ҳисобланади. Ушбу Кодекснинг 384-моддасига асосан шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 20-бандига кўра вазият жиддий ўзгариши муносабати билан шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишга доир низоларни кўриб чиқишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, агар тарафлар шартномани жиддий ўзгарган вазиятга мувофиқлаштириш ёки уни бекор қилиш ҳақида келиша олмаган бўлсалар, шартнома ФК 383-моддаси учинчи қисмининг 1-4-бандларида санаб ўтилган барча шартлар бир вақтда мавжуд бўлган ҳолдагина бекор қилиниши (ўзгартирилиши) мумкин. Мазкур низоларнинг судлар томонидан кўриб чиқилиши ФК 383-моддасининг бешинчи қисми талаблари инобатга олинган ҳолда амалга оширилиши лозим. Пленум Қарориниг 22-бандига асосан судлар шуни назарда тутишлари лозимки, шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш оқибатлари ФКнинг 385-моддасида белгиланган бўлиб, унга кўра шартнома ўзгартирилганида тарафларнинг мажбуриятлари ўзгартирилган ҳолда сақланиб қолади, шартнома бекор қилинганида эса, тарафларнинг мажбуриятлари бекор бўлади. 8 Шартнома ўзгартирилган ёки бекор қилинган тақдирда, агар келишувдан ёки шартномани ўзгартириш хусусиятидан бошқача тартиб англашилмаса, тарафлар шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишга келишган пайтдан бошлаб, шартнома суд тартибида ўзгартирилган ёки бекор қилинганида эса суднинг шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган пайтдан бошлаб мажбуриятлар ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳисобланади. Ушбу қонун ҳужжатларига асосан қуйи инстанция судлари даъво талаби бўйича мазмунан асосли хулосага келган бўлсада, аммо 6.1.Битимнинг 10.1-банди 2-хатбошисини ўзгартириш киритиш мажбуриятини юклашда барвақт тўхтамга келган. Хусусан, даъво аризасида 6.1. битимнинг 10.1-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги янги таҳрирда баён қилинсин деб кўрсатилган: “Давлат мулки – транспорт воситалари мазкур қўшимча келишувининг 1-“б” иловасига мувофиқ ҳар ойда бўлиб тўлаб бориш тартибида 10 (ўн) йил муддатга, 1 (бир) йиллик имтиёзли давр билан (бунда, 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сон Фармонига асосан 1 (бир) йил муддатда) сотиб олиш шарти асосида хусусий шерикка фойдаланишга берилади”. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сонли “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони 2-банди б)-бандига мувофиқ қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган давлат корхоналари ҳисобидаги махсус автотранспорт воситалари ва техникаларини давлат-хусусий шериклик асосида хусусий шерикка бериш муддати 7 йилдан 10 йилга ҳамда бир йиллик имтиёзли давр билан узайтирилган. Бунда: махсус автотранспорт воситалари ва техникалари баҳоловчи ташкилотлар томонидан белгиланган нархларда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилади; мазкур жараёнида ҳисобланадиган қўшилган қиймат солиғи солиқ органларини хабардор қилган Солиқ кодексида белгиланган фоизлар ҳисобланиб, 3 йил давомида бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин. Ушбу ҳолатда битимнинг юқоридаги таҳрири Фармон талабига зид ҳисобланади. Чунки, имтиёзнинг амал қилиши дастлаб тузилган битим санасидан бошлаб қўлланилиши лозим. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 19 февралдаги қарорига асосан “BI S Y” масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш шикояти қисман қаноатлантирилиб, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 4 июндаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2024 йил 21 ноябрдаги қарори бекор қилинган, иш бўйича янги қарор қабул қилинган, Қашқадарё вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилган. “BI S Y” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Қашқадарё вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фойдасига Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш Республика марказининг 22604000405565269304-сонли ҳисобрақамига 226.144.362 сўм асосий қарз ундирилиб, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур қарорнинг қабул қилинишига асос бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сонли Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги “Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш 9 чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4845-сон қарори 1-банди “а” кичик банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларига ўзгартириш киритилган бўлиб, унга кўра маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган давлат корхоналари ҳисобидаги махсус автотранспорт воситалари ва техникалари хусусий шерикка 10 йил муддатга бир йил имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан баҳоловчи ташкилотлар томонидан белгиланган нархларда сотилиши ҳамда лойиҳа якуни бўйича тўловлар тўлиқ тўлаб бўлинганидан сўнг уларни тасарруф этиш ҳуқуқи хусусий шерикка ўтказилиши назарда тутилганлиги ҳисобланган. Бундан ташқари, Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 7 октябрдаги қарорига асосан палатанинг жавобгар манфаатида айнан шундай мазмун ва асосдаги Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 июлдаги ҳал қилув қарорига нисбатан берган кассация шикояти қисман қаноатлантирилиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори хулоса қисмининг 6.1. битимнинг 10.1-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги янги таҳрирда “давлат мулки – транспорт воситалари мазкур қўшимча келишувининг 1-“б” иловасига мувофиқ ҳар ойда бўлиб тўлаб бориш тартибида 10 (ўн) йил муддатга, 1 (бир) йиллик имтиёзли давр билан (бунда, 2025 йил 1 январга қадар ҳисобланган ҚҚС тўловлари ундирилмайди, қарор кучга кирган кундан бошлаб келгуси давр тўловлари мос равишда 10 йилга бўлиб тўланади, унга қадар тўловлар 7 йил муддат бўйича ҳисобланади) сотиш олиш шарти асосида хусусий шерикка фойдаланишга берилади” қисми “Давлат мулки – транспорт воситалари ушбу иловада кўрсатилган муддат тугагунга қадар 1 йиллик имтиёзли давр билан (бунда, битим тузилган ойдан бошлаб 1 йил тўлов ундирилмайди) ҳар ойда бўлиб тўлаб бориш тартибида сотиб олиш шарти билан хусусий шерикка фойдаланишга берилади” деб ўзгартирилган. Ушбу қарор бугунги кунда қонуний кучда бўлиб, ўзгартирилмаган ёки бекор қилинмаган. ИПКнинг 73-моддасига кўра ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятни қисман қаноатлантиришни лозим топди. Шунингдек, судлов ҳайъати тафтиш тартибида шикоятда келтирилган чиқиндиларни тўплаш ва ташиб чиқариш хизматларини “Тоза ҳудуд” ДУК кўрсатганлиги, аҳолининг қарздорлиги ушбу ташкилотга тўланмай қолганлиги, тарафлар ўртасида битим тузилганда ўзаро ҳисоб-китобга келишилганлиги, абонентларнинг қарздорлиги бўйича хатлов ишлари амалга оширилмаганлиги, бироқ ўзгартириш сўралаётган битимда ушбу масалалар назарда тутилмаганлиги ҳамда низо бартараф этилмаганлиги ҳақидаги важлар билан қўшилмайди. Сабаби, ушбу ҳолатлар битим нормалари ва мазмуни қонун ҳужжатларига зид эканлигини англатмайди, қарздорлик бўйича тарафлар ўзаро хатлов чораларини кўриш имконини чекламайди. ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. 10 Ушбу Кодекснинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. ИПКнинг 3246-моддасига мувофиқ суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материллари бўйича текширади. ИПКнинг 3247-моддаси биринчи қисми 4-бандига кўра ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати палатанинг жавобгар манфаатида берган тафтиш тартибидаги шикоятини қисман қаноатлантиришни, қуйи инстанция судларининг қарорларини ўзгартиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини, Фуқаролик кодексининг 382, 384-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 73, 74, 118, 3246, 3247-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “BY-S Y” масъулияти чекланган жамияти манфаатида берган тафтиш тартибидаги шикояти қисман қаноатлантирилсин. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 июлдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарори хулоса қисмининг 6.1. битимнинг 10.1-банди иккинчи хатбошиси “Давлат мулки – транспорт воситалари мазкур қўшимча келишувининг 1-“б” кичик иловасига мувофиқ ҳар ойда бўлиб тўлаб бориш тартибида 10 (ўн) йил муддатга, 1 (бир) йиллик имтиёзли давр билан (бунда, 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сон Фармонига асосан 1 (бир) йил муддатда) сотиб олиш шарти асосида хусусий шерикка фойдаланишга берилади” деб баён этилган қисми “Давлат мулки – транспорт воситалари ушбу иловада кўрсатилган муддат тугагунга қадар 1 йиллик имтиёзли давр билан (бунда, битим тузилган ойдан бошлаб 1 йил тўлов ундирилмайди) ҳар ойда бўлиб тўлаб бориш тартибида сотиб олиш шарти билан хусусий шерикка фойдаланишга берилади” деб ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 25 сентябрдаги қарорининг ҳал қилув қарорининг 6.1. битимнинг 10.1-банди иккинчи хатбошиси “Давлат мулки – транспорт воситалари 11 мазкур қўшимча келишувининг 1-“б” кичик иловасига мувофиқ ҳар ойда бўлиб тўлаб бориш тартибида 10 (ўн) йил муддатга, 1 (бир) йиллик имтиёзли давр билан (бунда, 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сон Фармонига асосан 1 (бир) йил муддатда) сотиб олиш шарти асосида хусусий шерикка фойдаланишга берилади” қисмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги қисми бекор қилинсин. Жавобгар “BY-S Y” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 1 875 000 сўм давлат божи; Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи Н.Хўжақулов Судьялар Л.Абдуллаев Ҳ.Турсунов