Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2508/105732 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cb6f1ebc-2eaa-47a7-a78f-7b605062d152 Claim ID PDF Hash c6547a1aabc2c313... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 25 ноябрь 4-1001-2508/105732-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан).Явқаштиевни иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг “************” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси манфаатида жавобгар “************” маъсулияти чекланган жамиятидан жами 25 020 134 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси “************” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “************” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 22 807 780 сўм асосий қарз, 2 212 354 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли даъвони қаноатлантирилишини сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда мавжуд бўлган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларига қараганда, “************” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси билан “************” маъсулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 6 февраль кунги 40/105-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартномага асосан даъвогар шартномада белгиланган маҳсулотларни етказиб беришни ва жавобгар эса маҳсулотларни қабул қилишни ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 28.03.2025 йил кунги ВФ 40/471-сонли ҳисобварақ-фактура билан 27 107 780 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан ушбу етказиб берилган маҳсулотлар учун қисман тўловлар амалга оширилиб, қолган 22 807 780 сўмлик маҳсулот қиймати тўланмасдан келинган. Ушбу қарздорлик солиштирма далолатнома, ишончнома ва ҳисобварақфактура билан ўз тасдиғини топган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 22 807 780 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Бундан ташқари, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.3.-бандига мувофиқ, ўз вақтида шартнома шартларига мувофиқ, етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловлар кечиктирилганлиги учун жавобгардан ўтказиб юборилган ҳар бир кечиктирилган кун учун тўлов қийматининг 0,1 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида 2 212 354 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб суд, жавобгарнинг молиявий аҳволини ҳамда муддати ўтган қарздорликни ўз муддатида ундириш чоралари кўрилмаганлигини инобатга олиб, пеня суммасини 1 107 000 сўмга қадар камайтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 22 807 780 сўм асосий қарз, 1 107 000 сўм пеня, тўланган 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 500 402,68 сўм давлат божи ва Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажатлари ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “************” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси фойдасига жавобгар «************» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 22 807 780 сўм асосий қарз, 1 107 000 сўм пеня, тўланган 41 200 сўм почта харажати, жами 23 955 980 сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «************» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 500 402,68 сўм давлат божи ва Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режими ҳаражати ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев