Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2509/4552 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья USMANOV ALISHER AKRAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Y kk b g B sts ds Ответчик / Подсудимый D min P rd
Source ID 05e28ac6-faed-4d6f-9897-8ad74ef677b3 Claim ID PDF Hash 890dc0e00ea60c12... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2509/4552-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2025 йил 25 ноябрь Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Усманов раислигида, судья ёрдамчиси М.Муҳаммадиевнинг котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “Y kk b g B sts ds” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “D min P rd ” фермер хўжалиги ҳисобидан 25 330 692 сўм асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво аризасини даъвогар вакили Р.Хушвақтов (2025 йил 24 сентябрдаги 49-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида, кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда – палата деб юритилади) даъвогар “Y kk b g B sts ds” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида Касби туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “D min P rd ” фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 25 330 692 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида келтирилган важларни қўллаб қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган палата ва жавобгар вакиллари иштирок этмади. Патала ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўарган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан суд ишни палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этувчи шахсларни тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ва тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 07 декабрда 775-сонли бошоқли дон уруғлик маҳсулотини етказиб бериш шартномаси имзоланган. Шартноманинг 1-1-бандига асосан сотувчи сотиб олувчига белгиланган тартибда шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган бошоқли дон уруғлигини сотиш мажбуриятини, сотиб олувчи эса уруғликни қабул қилиб олиш ва унинг қийматини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг умумий қиймати 30 937 522 сўмни ташкил қилган. Даъвогар томонидан мажбурият лозим даражада бажарилиб, шартнома бўйича даъвогар жавобгарга ўзаро тасдиқланган 2024 йил 31 декабрдаги 899-сонли электрон ҳисоб-фактура асосида 4,5 кг бўлган, (ҚҚС билан) 30 937 522 сўмлик уруғлик бошоқли дон маҳсулоти етказиб берган ҳамда ҳисобварақ-фактура жавобгар томонидан тасдиқланган. Бундан ташқари, маҳсулот жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлиги иш ҳужжатларидаги товар-транспорт юк хати, ишончнома билан ўз исботини топади. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.2-бандига кўра, сотиб олувчи сотувчига уруғлик қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан, қолган қисмини 2024 йил 1 декабрдан кечиктирмасдан тўлаб бериши лозим бўлган. Даъвогар томонидан қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 386-моддасига биноан олди-сотди шартномасига мувофиқ олдисотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун тўловни жавобгар бугунги кунга қадар амалга оширмаган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 25 330 692 сўм асосий қарздорлик ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактура, ишончнома, товартранспорт юк хати, талабнома, солиштирма далолатнома ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топган. Шу сабабли суд даъво талаби асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “D min P rd ” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Y kk b g B sts ds” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 25 330 692 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “D min P rd ” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 506 613,84 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Усманов