Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2504/7629 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья ALLABERGANOVA NILUFAR ATAMURATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a1ca7c57-abe0-4bbe-afeb-dacdbd8604b7 Claim ID PDF Hash 1184e2b679a2697f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 43-моддаси нинг 43 law
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
онун 43-моддаси онун 43 law
онуннинг 49-моддаси онуннинг 49 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2201-2504/7629-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Н.Аллаберганова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – В.Қазақов ХОРАЗМ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Урганч шаҳар 2025 йил 25 ноябрь Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати В.Қазақов раислигида, ҳайъат аъзолари Х.Рахимов ва М.Қазақовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси В.Қўшназаровнинг котиблигида, тарафлардан аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси вакили А.Рўзметов (2025 йил 12 мартдаги 22/4-сонли ишончномага асосан), жавобгар “ zim z sh il” хусусий корхонаси вакили адвокат Ж.Жуманиязов (2025 йил 29 августдаги 5-сонли ишончнома ҳамда 2025 йил 29 августдаги 45-сонли ордерга асосан) иштирокида, Урганч туманлараро иқтисодий судининг 4-2201-2504/7629сонли иқтисодий иши доирасида 2025 йил 8 сентябрда қабул қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар “ zim z sh il” хусусий корхонаси томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “ zim z sh il” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 214.596.000 сўм молиявий санкция қўллашни сўраган. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан ариза тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатан 214.596.000 сўм молиявий санкция қўлланилган. Иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар томонидан апелляция шикояти берилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 февралдаги 121-сон қарори билан “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низоми (бундан буён матнда Низом деб юритилади) тасдиқланган бўлиб, ушбу Низом ёқилғиэнергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектларга (юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар) нисбатан 1 ҳуқуқий таъсир чораси сифатида молиявий санкциялар қўллаш тартибини белгилаши, аризачи бу соҳадаги ваколатли орган ҳисобланишини, Низомнинг 27-бандига кўра, биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган хўжалик юритувчи субъект йўл қўйилган ҳуқуқбузарликни ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган бўлса, молиявий санкция қўлланилмаслиги белгиланган бўлса-да, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни ўрганмаганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, аризачининг аризасини тўлиқ рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тушунтириш бериб, апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгарнинг апелляция шикоятига эътироз билдириб, уни рад этишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятини ишдаги ҳужжатлар билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва янги қарор қабул қилишни, аризачининг аризасини рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғининг 2025 йил 30 июндаги 22/169-сонли текшириш ўтказиш тўғрисида буйруғига асосан ваколатли органни текширув бошлангандан сўнг хабардор этиш тартибида, ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш, уларнинг сифат ва миқдор жиҳатдан сақланишини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник қоидалар ва нормалар талабларига риоя этилиши юзасидан жавобгарга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида жавобгар раҳбари иштирокида 2025 йил 30 июнь куни бир кун муддатда текшириш ўтказилган. Текширишда жавобгарга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида (бундан буён матнда АЁҚШ деб юритилади) 2 дона ёқилғи қуйиш ускуналари белгиланган муддатдан ортиқ даврда қиёсловдан ўтказилмасдан текшириш ўтказиш кунига қадар жами 429.192.000 сўм қийматдаги Аи-80 русумли автобензин маҳсулотлари реализация қилинганлиги аниқланиб, ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилган. Жавобгар раҳбари далолатнома билан танишиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмани олган ҳолда далолатномани имзолаган. Аризачининг 2025 йил 30 июндаги 626-сонли қарори билан жавобгарга нисбатан “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2 (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 43-моддаси иккинчи қисмига кўра, 214.596.000 сўм миқдорида молиявий санкция белгиланган. Жавобгар томонидан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаганлиги сабабли, аризачи юқоридаги ариза билан судга мурожаат қилган. Биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, у томонидан аниқланган деб ҳисобланган ҳолатлар исботланмасдан моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллагани ҳолда аризани тўлиқ қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Қонун 43-моддаси иккинчи қисмига кўра, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини қонунчиликда белгиланган тартибда сертификатлаштиришдан ўтказилмаган ҳамда белгиланган тартибда тамғаланмаган назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналари орқали истеъмолчиларга етказиб бериш, шунингдек назорат ўлчов асбобларига ташқаридан бевосита таъсир кўрсатиш — назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналарининг охирги текшируви ўтказилган кундан эътиборан реализация қилинган товар қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 февралдаги 121-сон қарори билан “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низоми (бундан буён матнда Низом деб юритилади) тасдиқланган бўлиб, ушбу Низом ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектларга (юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар) нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси сифатида молиявий санкциялар қўллаш тартибини белгилайди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бу соҳадаги ваколатли орган ҳисобланади. 3 Низомнинг 27-бандига кўра, биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган хўжалик юритувчи субъект йўл қўйилган ҳуқуқбузарликни ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган бўлса, молиявий санкция қўлланилмаслиги назарда тутилган. Ўзбекистон миллий метрология институти давлат муассасаси Хоразм филиали мутахассиси О.Маткаримов 2025 йил 28 октябрдаги суд мажлисида иштирок этиб, судлов ҳайъатига тақдим этилган маълумотномаси ва тушунтиришларига кўра, жавобгарга қарашли бўлган L2112Z турдаги, завод рақами L21100487 ва L21100484 бўлган 2 дона ва НАРА-27 туридани, завод рақами 2214 бўлган 1 дона ёқилғи тарқатиш колонкасини 2024 йил 6 майда қиёслашдан ўтказиб, 1028636-2024 ва 1028639-2024-сонли ўлчаш воситасини қиёслаш гувоҳномаси расмийлаштирилганлигини, қиёсловдан ўтказилган вақтда ўлчаш воситаларининг пломбалари бузилмаганлиги ва таъмир талаб ҳолатда эмаслигини билдирган. Мазкур ҳолатда ускуналарга ҳеч қандай ташқи тасъирнинг, нуқсон ва бузилишларнинг йўқлиги, улар соз ҳолатда бўлганлиги, шунга мувофиқ равишда кимгадир зарар етказилмаганлигини англатади. Қонуннинг 49-моддаси бешинчи қисмига кўра, агар энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган хўжалик юритувчи субъект йўл қўйилган ҳуқуқбузарликни ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган бўлса, молиявий санкция қўлланилмайди. Бироқ, биринчи инстанция суди ушбу ҳолатларга эътибор бермасдан аризани қаноатлантириш ҳақидаги нотўғри хулосага келган. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати, жавобгар томонидан энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги, йўл қўйилган ҳуқуқбузарлик ихтиёрий равишда бартараф этилиб, қайта қиёслашдан ўтказиш давомида ёқилғи тарқатиш ускунасида носозликлар аниқланмаганлиги сабабли, аризачининг молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризасини асоссиз деб ҳисоблаб, уни рад этишни лозим топади. ИПК 278-моддаси асосан апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. Қайд қилинганларга кўра, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, у томонидан аниқланган деб ҳисобланган ҳолатлар исботланмасдан моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллагани ҳолда аризани қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келганлиги сабабли, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ариз қилинган талабни юқоридаги асосларга кўра рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Шу билан бирга судлов ҳайъати, ИПК 118-моддасига асосан ишни биринчи ва апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тўлиқ ҳажмда аризачи зиммасига юклашни, аризачи ариза билан биринчи инстанцияси судига мурожаат қилишда олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини тўланганлигини инобатга олиб, ўзининг 4 зиммасида қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция шикояти беришда олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини аризачидан жавобгар фойдасига ундириб беришни, “Давлат божи тўғриси”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли, давлат божини ундирувсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 13, 118, 274, 276-278, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: “ zim z sh il” хусусий корхонасининг апелляция шикояти тўлиқ қаноатлантирилсин. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан ариза беришда 41.200 сўм почта харажати олдиндан тўланганлиги инобатга олинсин ва ўзининг зиммасида қолдирилсин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясидан “ zim z sh il” хусусий корхонаси олдиндан фойдасига апелляция шикояти беришда олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан қонуний кучга киради. Қарор устидан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарор қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида, Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят берилиши мумкин. Раислик этувчи В.Қазақов ҳайъат аъзолари Х.Рахимов М.Қазақов 5