← Назад
Решение #2841947 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФК | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2511/9258-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Қарши шаҳри
2025 йил 25 ноябрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар "Безнесни
ривожлантириш банки" АТБ манфаатида жавобгар "МИРЗО БОБУР" МЧЖга
нисбатан даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, даъвогар вакили
А.Ибрагимов
(ишончнома
асосида)
иштирокида
ўз
биносида,
видеоконфренцалоқа хизмати орқали очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар "Безнесни ривожлантириш банки" АТБ (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Қарши туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "МИРЗО БОБУР"
МЧЖ ҳисобидан жами 1 295 085 422, 57 сўм кредит қарздорлигини ундиришни
ва ундирувни жавобгар "МИРЗО БОБУР" МЧЖга тегишли бўлган Қашқадарё
вилояти, Қарши шаҳри, Мустақиллик МФЙ, Хусниобод кўчаси, 1/132-уйда
жойлашган "Савдо мажмуаси" биноси (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан
бирга)га қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан бир неча ойдан бери қарздорлик
тўланмасдан келинаётганлиги таъкидлаб, судга қарздорлик ҳақида
маълумотнома тақдим қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Палата ва жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади, бироқ иш
ҳужжатларида уларга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва
суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги, суд мажлисини кейинга қолдириш
ҳақидаги ажримлари юборилган тўғрисидаги почта идорасининг
хабарномалари
ҳамда
жавобгарнинг
электрон
почта
манзилига
юборилганлиги тўғрисида маълумот мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар
суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Бундай ҳолатда суд ишни Палата ва жавобгарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд ишда иштирок этган тараф вакилининг низо юзасидан
тушунтиришларини эшитиб, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш
ҳужжатлари билан бирга ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириш ва ишни кўриш
билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2024 йил 2 майда 999-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда "кредит
шартномаси" деб юритилади) имзоланган. Унга кўра, банк жавобгарга 3 ойлик
имтиёзли давр билан 36 ой муддатга, йиллик 30 фоиз устама тўлаш шарти
билан 1 700 000 000 сўм миқдорида кредит ажратиш, жавобгар эса олинган
кредит маблағларини шартномада белгиланган муддатларда фоизлари билан
бирга қайтариш мажбуриятини олган.
Кредит таъминоти сифатида 2024 йил 02 майдаги ипотека шартномасига
асосан "МИРЗО БОБУР" МЧЖга тегишли бўлган Қашқадарё вилояти, Қарши
шаҳри, Мустақиллик МФЙ, Хусниобод кўчаси, 1/132-уйда жойлашган "Савдо
мажмуаси" биноси ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаровга
қўйилган.
Даъвогар кредит шартномаси бўйича мажбуриятларини бажариб, кредит
маблағларини ажратиб берган бўлсада, жавобгар томонидан кредит
маблағлари белгиланган муддатларда қайтарилмаслиги оқибатида кредит
қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогарнинг кредит маблағларини қайтариш ҳақидаги талабномалари
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, Палата даъвогар манфаатида судга
мурожаат қилган.
Даъво талаблари асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
ФКнинг 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси
бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Агар
ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва
у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан қарзнинг қоидалари қўлланади.
ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки
фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва
тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Фоизлар тўлаш тартиби ва
муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади.
ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Кредит шартномасига кўра жавобгар кредит асосий танидан ва фоизидан
мавжуд тўловларни ҳар ойнинг 5-санасидан кечиктирмай тўлаб боришига
келишилган.
Бироқ, жавобгар томонидан кредит шартномасига асосан олинган
мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан, кредит асосий ва фоиз
тўловлари ўз вақтида тўланмаслиги оқибатида муддати ўтган қарздорлик
юзага келган.
Кредит шартномасининг 4.3.3-бандига кўра қарз олувчи томонидан
мазкур кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари
бажарилмаган ҳолларда, ажратилган кредит бўйича тўлов (асосий қарз ва/ёки
фоиз) муддати бузилган тақдирда қарз олувчини бундан буён кредитлашни
тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин,
шунингдек ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш
белгиланган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФК 7461-моддасига биноан, кредитни муддатидан олдин суд тартибида
ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини
ундириш учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган
қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча
суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат
қилишга ҳақли.
Жавобгарнинг даъвогар олдида жами қарздорлиги 2025 йил 24 ноябрь
ҳолатида 1 335 415 434, 9 сўмни ташкил этганлиги тўғрисидаги маълумотни
даъвогар вакили судга тақдим этган.
ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим
даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
мумкин.
ФК 281-моддасининг учинчи қисмига биноан, гаровга қўйилган молмулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи гаровга қўювчи ва
гаровга олувчи ўртасидаги келишувга асосан белгиланади.
Тарафлар ўртасида тасдиқланган 2024 йил 2 май кунидаги гаровга
олинаётган мулклар қийматининг келишув далолатномасига асосан гаровга
қўйилган "МИРЗО БОБУР" МЧЖга тегишли бўлган Қашқадарё вилояти,
Қарши шаҳри, Мустақиллик МФЙ, Хусниобод кўчаси, 1/132-уйда жойлашган
"Савдо мажмуаси" биноси ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга
келишилган гаров қиймати 2 125 000 000 сўм миқдорида белгиланган.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан кредит шартномасига кўра кредит
асосий ва фоиз қарздорлигини тўлаш муддатлари кечиктирилганлиги сабабли
суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини асосли деб
ҳисоблайди ва уларни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга
мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда суд, даъвогарнинг даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд
харажатлари жавобгардан ундиришни лозим деб топади.
ФКнинг 236, 279, 281, 333, 734, 735, 736, 744, 7461-моддалари, ИПКнинг
66, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар
"МИРЗО
БОБУР"
МЧЖ
ҳисобидан
даъвогар
"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ фойдасига 1 295 085 422, 57 сўм кредит
қарздорлиги ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув 2024 йил 2 майдаги ипотека шартномасига асосан "МИРЗО
БОБУР" МЧЖга тегишли бўлган Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри,
Мустақиллик МФЙ, Хусниобод кўчаси, 1/132-уйда жойлашган "Савдо
мажмуаси" биноси ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга
қаратилсин.
Гаровга қўйилган Нотурар-жой биносининг ердан доимий фойдаланиш
ҳуқуқи билан бирга кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи 2 125 000
000 сўм этиб белгилансин.
Жавобгар "МИРЗО БОБУР" МЧЖдан республика бюджетига 25 901
708,45 сўм давлат божи:
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм
видеоконфренцалоқа харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят берилиши (протест келтирилиши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.Ибрагимов