← Назад
Решение #2841954 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| суд ишни ИПК | 128 | — | law | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2502/12774-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўқон шаҳри
2025 йил 22-декабрь
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматованинг раислигида, судья ёрдамчиси
Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Даъвогар номининг, қарздор Жавобгар номининг
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган
ишни, Даъвогар номининг биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар Жавобгар номи томонидан белгиланган солиқ тури бўйича солиқ
ҳисоботи ўз вақтида топширилмаган.
Даъвогар номи томонидан жавобгарнинг банкдаги ҳисоб варақлари бўйича операциялар ўн кундан кўп
бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўгрисида қарори қабул қилинган.
Бу ҳақида, жавобгарга хабарнома юборилган бўлсада, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи
топширилмаганлиги сабабли, Даъвогар номи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туришни сўраган.
Аризачи ва жавобгар суд мажлиси куни ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига
улардан вакил келмади. Шу сабабли, суд ишни ИПКнинг 128-моддасига асосан, аризачи ва жавобгар вакили
иштирокисиз кўришни лозим ҳисоблайди.
Суд ишдаги ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни
лозим топади.
Солиқ кодексининг 111-моддасига асосан, солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ
органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг
банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ кодексининг 111-моддаси 3-қисми 1-бандида, ушбу солиқ тўловчи томонидан солиқ органига
молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан
кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилади.
Бундай ҳолда, суд жавобгар томонидан белгиланган солиқ тури бўйича солиқ ҳисоботини шу кунга
қадар тақдим этмаганлиги сабабли, аризачининг жавобгарнинг банкдаги ҳисоб-варақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, суд аризани қаноатлантириб, жавобгар томонидан Солиқ кодексида белгиланган
тартибда, давлат солиқ хизмати органига белгиланган солиқ тури бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этилгунга
қадар, унинг банкдаги депозит ҳисоб варағи ва бошқа иккиламчи ҳисоб-варақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб қўйишни лозим топади.
Бинобарин, суд Солиқ кодексининг 111-моддаси, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 215222-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар Жавобгар номи томонидан Солиқ кодексида белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати
органига белгиланган солиқ тури бўйича, солиқ ҳисоботи тақдим этилгунга қадар, унинг банкдаги депозит
ҳисоб варағи ва бошқа иккиламчи ҳисоб варақлари бўйича операциялар тўхтатиб қўйилсин.
Ҳал қилув қарорини ижросини таъминлаш учун жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк муассасасига суд
ҳужжатини тақдим этиш аризачи Даъвогар номи зиммасига юклатилсин.
Даъвогар номи зиммасига ҳуқуқбузарлик бартараф этилган тақдирда, бу ҳақида жавобгарга хизмат
кўрсатувчи банк муассасасига бир кун муддат ичида ёзма тасдиқ тақдим этиш мажбурияти юклатилсин.
Аризачининг ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги ҳақидаги ёзма тасдиғи таъсир чорасининг бекор
қилинишига асос бўлиши тарафларга тушунтирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ва кассация тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Г.Холматова