← Назад
Решение #2841959 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 43 | — | law | |
| онун | 43 | — | law | |
| онун | 49 | — | law | |
| нинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онун | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1803-2501/3344-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 25 ноябрь
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Қодиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Толиповнинг котиблигида, аризачи ***************нинг
жавобгар “***************” МЧЖга нисбатан молиявий санкция қўллаш
тўғрисидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакиллари Х.Атавалиев, Х.Собиров
(ишончнома асосида), жавобгар вакиллари И.Хўжамқулов, Х.Махмудов
(ишочнома асосида), учинчи шахс “Ўзбекистон миллий метрология институти”
ДМ вакили Ж.Хазратқулов, шахс “Ўзбекистон миллий метрология институти” ДМ
Қашқадарё филиали вакили Р.Азизов (ишончнома асосида)лар иштирокида
видеоконференцалоқа режимида Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
аризачи *************** (бундан буён матнда инспекция деб юритилади)
судга аризалар билан мурожаат қилиб, жавобгар “***************” МЧЖ
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан “Энергияни тежаш,
ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб
юритилади)нинг
43
ва
49-моддаларига асосан 2.783.012.719 сўм ва 1.457.002.450,65 сўм молиявий
молиявий санкция қўллашни сўраган.
Суднинг 2025 йил 25 июлдаги ажримлари билан мазкур аризалар иш
юритишга қабул қилинган ва аризалар юзасидан 4-1803-2501/3343 ва
4-1803-2501/3344-сонли иқтисодий ишлар қўзғатилган.
Суднинг 2025 йил 6 ноябрдаги ажрими билан 4-1803-2501/3343-сонли ва
4-1803-2501/3344-сонли
ишлари
битта
ишга
бирлаштирилиб,
унга
4-1803-2501/3344-сонли иш рақами берилган.
Суднинг шу кунидаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Ўзбекистон
миллий метрология институти” ДМ ва “Ўзбекистон миллий метрология
институти” ДМ Қашқадарё филиали жалб этилган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган аризачи вакиллари аризада
келтирилган важларни қўллаб-қуватлаб, “Ўзэнергоинспекция” ходимлари
томонидан, инспекция бошлиғининг 2025-йил 05-майдаги 85Т-сонли буйруғига
асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакил девони билан келишилган ҳолда, “***************” МЧЖда ёқилғиэнергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш
(ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш
соҳасидаги талабларга роия этиш борасида давлат назоратини амалга ошириш
билан боғлиқ текширув ўтказилганлигини, текширувда жамиятга қарашли
автомобилларга суюлтирилган газ тарқатиш шахобчасида суюлтирилган
углеводород газини тарқатиш учун 2 “ШЕЛФ” русумли 2 та постли газ тарқатиш
устуни мавжудлиги, бироқ уларга “Ўзбекистон миллий метрология институти”
2
ДМ Қашқадарё филиали тамғалари ўрнатилмаганлиги ёки белгиланган тартибда
ўрнатилмасдан 2025 йилнинг 11 март кунидан 2025 йилнинг 01 июнь кунига қадар
жами қиймати 67 062 772 сўмлик 110, 203 тонна (204 911 литр) суюлтирилган
углеводород гази реализация қилинганлигини, автомобилларга ёқилғи қуйиш
шахобчасида автобензин ва дизел ёқилғиси тарқатиш учун 2 та “ТОПАЗ” русумли
2 та постли ёқилғи тарқатиш устунлари мавжудлигини, бироқ уларга “Ўзбекистон
миллий метрология институти” ДМ Қашқадарё филиали тамғалари
ўрнатилмаганлиги ёки белгиланган тартибда ўрнатилмасдан 2024 йилнинг
11 декабрь кунидан 2025 йилнинг 27 май кунига қадар жами 3 742 065 845 сўмлик
387 492 литр дизел ёқилғиси ва 84 228 160 сўмлик 8 765 литр АИ-92 русумли
автобензин маҳсулоти реализация қилинганлиги аниқланганлигини, шунингдек
жавобгарга тегишли автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчасида дизел ёқилғиси
сақланаётган 1,2,5,6,7,8-сон сиғимлардан ва АИ-92 русумли автобензин маҳсулоти
сақлаётган 4-сон сиғимдан давлат андозаси талаблари бўйича намуналар
олинганда, мазкур сиғимлардан жами 84 628 литр дизел ёқилғилари
Тс16472899-044:2021 ва Ўз.ДСт 3134:2017 давлат стандарти талабларига мос
келмаганлигини, ушбу сиғимларга дизел ёқилғиси охирги маротаба кирим
қилинганидан кейин 77 538 564 сўмлик 8 040 литр дизел ёқилғиси реализация
қилинганлиги аниқланганлигини таъкидлаб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари аризага
эътироз билдириб, аризада келтирилган важларни тан олмасдан “Ўзбекистон
миллий метрология институти” ДМ Қашқадарё филиали томонидан янги тамғалар
бўлмагани учун эски тамғаларни қолдирганлигини ва бу ҳақида хат ҳам
берганлигини,
ушбу
тамғаларни
янгисини
ўрнатмаганлиги
бўйича
“***************” МЧЖ айбдор эмаслигини, чунки тамғалар ўрнатиш ваколати
“Ўзбекистон миллий метрология институти” ДМ Қашқадарё филиали зиммасида
эканлигини, шунингдек ёқилғи қуйиш шахобчасида дизел ёнилғиси сақланаётган
1,2,5,6,7,8-сон сиғимлардан ва АИ-92 русумли автобензин маҳсулоти сақлаётган
4-сон сиғимдан давлат андозаси талаблари бўйича намуналар олинганда, мазкур
сиғимлардан жами 84 628 литр дизел ёқилғилари Тс16472899-044:2021 ва Ўз.ДСт
3134:2017 давлат стандарти талабларига мос келмаган деган важига ҳам
қўшилмаслигини, чунки ушбу маҳсулотларни сотиб олганда уларнинг давлат
стандарти талабларига мос келишлиги ҳақидаги сертификатлар олинганлигини
таъкидлаб, аризани рад этишни сўрашди.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган учинчи шахс “Ўзбекистон
миллий метрология институти” ДМ вакили ўлчаш воситасини қиёслашдан кейин
янги тамға қўйилиши кераклигини таъкидлаб, мазкур иқтисодий иш бўйича
ҳужжатлар билан тўлиқ таниш эмаслигини таъкидлаб, иш бўйича қонуний қарор
қабул қилишни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган учинчи шахс “Ўзбекистон
миллий метрология институти” ДМ Қашқадарё филиали вакили ўлчаш воситасини
қиёслашдан кейин янги тамға бўлмаганлиги учун эски тамға қолдирилганлигини
ва янги гувоҳнома берилганлигини таъкидлаб, ариза талабини рад этишни сўради.
Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб, муҳокама қилиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо
бериб, ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади.
3
Иш ҳужжатларига кўра, “Ўзэнергоинспекция” ходимлари томонидан,
инспекция бошлиғининг 2025-йил 05-майдаги 85Т-сонли буйруғига асосан,
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
ҳузуридаги
Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакил девони билан келишилган ҳолда, “***************” МЧЖда ёқилғиэнергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш
(ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш
соҳасидаги талабларга роия этиш борасида давлат назоратини амалга ошириш
билан боғлиқ текширув ўтказилган.
Текширувда жамиятга қарашли автомобилларга суюлтирилган газ тарқатиш
шахобчасида суюлтирилган углеводород газини тарқатиш учун 2 “ШЕЛФ”
русумли 2 та постли газ тарқатиш устуни мавжудлиги, бироқ уларга “Ўзбекистон
миллий метрология институти” ДМ Қашқадарё филиали тамғалар ўрнатилмасдан
2025 йилнинг 11 март кунидан 2025 йилнинг 01 июнь кунига қадар жами қиймати
67 062 772 сўмлик 110, 203 тонна (204 911 литр) суюлтирилган углеводород гази
реализация қилинганлигини, автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчасида
автобензин ва дизел ёнилғиси тарқатиш учун 2 та “ТОПАЗ” русумли 2 та постли
ёнилғи тарқатиш устунлари мавжудлиги, бироқ уларга “Ўзбекистон миллий
метрология институти” ДМ Қашқадарё филиали тамғалари ўрнатилмаганлиги ёки
белгиланган тартибда ўрнатилмасдан 2024 йилнинг 11 декабрь кунидан
2025 йилнинг 27 май кунига қадар жами 3 742 065 845 сўмлик 387 492 литр дизел
ёқилғиси ва 84 228 160 сўмлик 8 765 литр АИ-92 русумли автобензин маҳсулоти
реализация қилинганлиги аниқланган, шунингдек жавобгарга тегишли
автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчасида дизел ёнилғиси сақланаётган
1,2,5,6,7,8-сон сиғимлардан ва АИ-92 русумли автобензин маҳсулоти сақлаётган
4-сон сиғимдан давлат андозаси талаблари бўйича намуналар олинганда, мазкур
сиғимлардан жами 84 628 литр дизел ёнилғилари Тс16472899-044:2021 ва Ўз.ДСт
3134:2017 давлат стандарти талабларига мос келмаганлиги, ушбу сиғимларга
дизел ёнилғиси охирги маротаба кирим қилинганидан кейин 77 538 564 сўмлик
8 040 литр дизел ёнилғиси реализация қилинганлиги аниқланган ва бу ҳақида
далолатнома расмийлаштирилган.
Инспекциянинг 2025 йил 12 июндаги 564-сонли қарори билан жавобгарга
Қонуннинг 43-моддасига асосан молиявий санкция миқдори 2 783 012 719,58 сўм
ва шу йилнинг 16 июндаги 567-сонли қарори билан қўшимча равишда
1 457 002 450,65 сўм жами 4 240 015 170,15 сўм этиб белгиланган.
Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 01 октябрдаги
4-1001-2505/2314-сонли ҳал қилув қарори билан жавобгарнинг Инспекциянинг
2025 йил 12 июндаги 564-сонли ҳамда 2025 йил 16 июндаги 567-сонли
қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талабларини қаноатлантириш рад
этилган.
Қонун 43-моддасининг биринчи қисмида ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи
ҳамда сотувчилар томонидан сифати белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган
нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини
реализация қилиш — сифати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган
реализация қилинган товар қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга
сабаб бўлиши, иккинчи қисмида эса, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган
углеводород газини қонунчиликда белгиланган тартибда сертификатлаштиришдан
4
ўтказилмаган ҳамда белгиланган тартибда тамғаланмаган назорат ўлчов асбоблари
ва ёқилғи тарқатиш ускуналари орқали истеъмолчиларга етказиб бериш,
шунингдек назорат ўлчов асбобларига ташқаридан бевосита таъсир кўрсатиш —
назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналарининг охирги текшируви
ўтказилган кундан эътиборан реализация қилинган товар қийматининг эллик
фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади, деб белгиланган.
Мазкур Қонун 49-моддасининг биринчи қисмида, энергияни тежаш, ундан
оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги
ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилиши, бундан
хўжалик юритувчи субъект содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва
молиявий санкциянинг суммасини ихтиёрий тарзда тўлаган ҳоллар мустасно
эканлиги қайд этилган.
Суд жавобгар вакилининг ўлчаш воситасига белгиланган тартибда тамғалар
ўрнатилиб, гувоҳнома берилган деган важи билан келишмайди.
Чунки, қиёслаш воситасига гувоҳнома берилган бўлсада, янги тамғалар
белгиланган тартибда ўрнатилмаган.
Шунингдек, суд жавобгар вакилининг жами 84 628 литр дизел ёнилғилари
Тс16472899-044:2021 ва Ўз.ДСт 3134:2017 давлат стандарти талабларига мос
келган ва уларнинг давлат стандарти талабларига мос келишлиги ҳақидаги
важларига ҳам қўшилмайди.
Чунки, инспекция ходимлари томонидан жавобгарга тегишли
автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчасида дизел ёнилғиси сақланаётган
1,2,5,6,7,8-сон сиғимлардан ва АИ-92 русумли автобензин маҳсулоти сақлаётган
4-сон сиғимдан давлат андозаси талаблари бўйича намуналар олиниб ўрганганда,
мазкур сиғимлардан жами 84 628 литр дизел ёнилғилари Тс16472899-044:2021 ва
Ўз.ДСт 3134:2017 давлат стандарти талабларига мос келмаслиги аниқланган.
Қонун 49-моддасининг учинчи қисмида, энергияни тежаш, ундан оқилона
фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати
органларининг ваколатли шахслари томонидан ушбу модданинг иккинчи қисмига
мувофиқ тузилган далолатнома ҳамда ушбу шахсларнинг ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга
шикоят қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Бироқ, жавобгар томонидан инспекция ходимлари томонидан текшириш
натижалари бўйича тузилган далолатномалар ҳамда ушбу шахсларнинг текшириш
натижалари бўйича далолатномалар тузиш билан боғлиқ ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилинмаган,
ҳамда
инспекция
ходимларининг
текшириш
билан
боғлик
ҳатти-ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилмаган.
Қайд этилган асосларга кўра, аризачининг талаблари асосли бўлиб, суд
аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда – ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони
тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма, ашёвий ва рақамли
5
далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ
ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир
далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан,
далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим.
Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у
ишончли деб тан олинади.
ИПК 118-моддасининг учинчи қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган
тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод
қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда жавобгардан республика бюджетига ундирилиши белгиланган.
Бироқ, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун 9-моддасининг 19-бандига
мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган.
Юқоридагиларга кўра, суд аризачининг аризасини қаноатлантиришни,
тарафлар давлат божи тўлашдан озод этилганлиги сабабли давлат божи
ундирмасликни, почта ва видеоконференцалоқа харажатларини жавобгар
ҳисобидан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 118,
176-179, 186, 192, 217, 220,222-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
ариза талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “***************” МЧЖга “Энергияни тежаш, ундан оқилона
фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 43 ва 49-моддаларига асосан жами 4 240 015 170,5 сўм
молиявий санкция қўлланилсин.
Жавобгар “***************” МЧЖ ҳисобидан:
аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр
энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси фойдасига олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига
103.000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан ўн
кун муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
А.Қодиров