← Назад
Решение #2841960 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 167 | — | code_article | |
| исми ва | 228 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 167 | — | code_article | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 73 | — | law | |
| ИПК | 25 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1902-2502/8099-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
2025 йил 25 ноябрь
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси ***** раислигида,
судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
***** вилоят ҳудудий бошқармаси вакили иштирокисиз, даъвогар вакили *****
(02.09.2025 йилдаги 03-14/86-сонли ишончнома, 16.10.2023 йилдаги 50-штсонли буйруқ ва паспорт асосида), жавобгар раҳбари ***** (паспорт асосида)
ҳамда адвокати ***** (25.11.2025 йилдаги 8-сонли адвокатлик ордери
асосида)ларнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ***** вилоят
ҳудудий бошқармасининг даъвогар “*****” АТБ манфаатида жавобгар “*****”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 150 000 000 сўм жаримани ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод
туманлараро иқтисодий судининг биносида видеоконференцалоқа режими
орқали, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ***** вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар “*****” АТБ (бундан
буён матнда “Банк” ёки “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “*****” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 150 000
000 сўм жаримани ундиришни сўраган.
Суд мажлиси ўтказиладиган вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда
хабардор қилинган Палата вакили суд мажлисига узрли сабабларсиз
келмаганлиги, бироқ Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили
иштирокисиз кўришни сўраганлиги сабабли, суд Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг
127,128,170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ***** ўз тушунтиришида,
даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, даъвогар билан жавобгар ўртасида
13.07.2021 йилда 25-сонли кредит шартномаси тузилганини, даъвогар
томонидан мазкур кредит шартномасига асосан жавобгарга иссиқхона ташкил
этиш ҳамда аҳоли ва деҳқон хўжаликларига уруғ, минерал ўғит ва кўчатлар
етказиб бериш хизматини ташкил этиш мақсадида 1 000 000 000 сўм миқдорида
кредит маблағлари ажратиб берилганини, бироқ жавобгар томонидан кредит
шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмасдан келинганлиги сабабли
жавобгарга ажратилган кредитнинг мақсадли сарфланганлиги ҳолати бўйича
20.04.2023 йилда ҳамда 19.07.2023 йилда банк ходимлари томонидан
мониторинг ўтказилганини, ўтказилган мониторинг натижаларига кўра
жавобгарга ажратилган кредит маблағлари мақсадсиз сарфланганлиги ҳолати
аниқланганини, шундан сўнг ажратилган кредит маблағлари мақсадсиз
ишлатилганлиги ҳолати бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилиб, натижаси
бўйича жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судининг 09.08.2024 йилдаги
1-1915-2401/52-сонли ҳукми билан жавобгарнинг раҳбари ***** Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси учинчи қисмининг “а” банди,
184-моддасининг учинчи қисми ва 228-моддаси биринчи қисми билан айбдор
топилиб, тегишли жазо тайинлангани, тарафлар ўртасида тузилган кредит
шартномасининг 8.4-бандида, “Қарз олувчи” кредит маблағини мақсадсиз
сарфлагани учун “Банк”га мақсадсиз ишлатилган кредит маблағи ҳисобидан 15
фоиз миқдорида жарима тўлаши белгиланганини, шу сабабли судга даъво
аризаси
билан
мурожаат
қилиниб,
жавобгар
ҳисобидан
150 000 000 сўм миқдорида жаримани ундириш сўралганини билдириб, даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ***** ўз
тушунтиришида, даъвогарнинг даъво аризасини тан олмасдан, ҳақиқатдан ҳам
даъвогар билан жавобгар ўртасида 13.07.2021 йилда 25-сонли кредит
шартномаси тузилганини, даъвогар томонидан мазкур кредит шартномасига
асосан жавобгарга иссиқхона ташкил этиш ҳамда аҳоли ва деҳқон
хўжаликларига уруғ, минерал ўғит ва кўчатлар етказиб бериш хизматини
ташкил этиш мақсадида 1 000 000 000 сўм миқдорида кредит маблағлари
ажратиб берилганини, бироқ кредит маблағлари мақсадли ишлатилгани,
жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судининг 09.08.2024 йилдаги
1-1915-2401/52-сонли ҳукми билан кредит маблағларини тўламагнлиги сабабли
жавобгарликка тортилгани, даъво талаби асоссиз эканини билдириб, даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суддаги тушунтиришларини
тинглаб, ишда тўпланган ва судга тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиб
чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига
кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига
кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни
амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини
тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил
23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади)
15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган
ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида
қўллаши лозим деб кўрсатилган.
Иш ҳужжатларига кўра, “*****” АТБ билан “*****” масъулияти
чекланган жамияти ўртасида 13.07.2021 йилда тузилган №25-сонли кредит
шартномасига
асосан
3 (уч) йил муддатга йиллик 14 (ўн тўрт) фоиз устама ҳақ тўлаш (шундан,
7 (етти) фоизини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини
қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси компенсация маблағлари ҳисобидан
қоплаш шарти асосида) шарти билан “Иссиқхона ташкил этиш ҳамда аҳоли ва
деҳқон хўжаликларига уруғ, минерал ўғит ва кўчатлар етказиб бериш
хизматини ташкил этиш” мақсадида 1 000 000 000 (бир миллиард) сўм
миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан даъвогар
томонидан жавобгарга кредит маблағлари ажратиб берилган бўлсада, жавобгар
томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги
сабабли, жавобгарга ажратилган кредит маблағининг мақсадли сарфланганлиги
ҳолати бўйича 20.04.2023 йилда ҳамда 19.07.2023 йилда банкнинг масъул
ходимлари томонидан мониторинг ўтказилган.
Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, жавобгарга ажратилган
кредит маблағлари мақсадсиз сарфланганлиги ҳолати аниқланган. Шундан сўнг
банк томонидан жавобгарга ажратилган кредит маблағлари мақсадсиз
ишлатилганлиги ҳолати бўйича тўпланган ҳужжатлар дастлабки тергов
органларига тақдим этилган ва дастлабки тергов натижасига кўра жиноят
ишлари бўйича Бойсун туман судининг 09.08.2024 йилдаги 1-1915-2401/52сонли ҳукми билан жавобгарнинг раҳбари ***** Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодексининг 167-моддаси учинчи қисмининг “а” банди, 184моддасининг учинчи қисми ва 228-моддаси биринчи қисми билан айбдор
топилиб, унга нисбатан ЖКнинг 59,62-моддаларига асосан иш ҳақининг
30 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 4 (тўрт)
ой 18 (ўн саккиз) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
***** вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 24.09.2024 йилдаги ажрими билан биринчи инстанция
судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
***** вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш
инстанциясининг 21.11.2024 йилдаги ажрими билан биринчи инстанция суди
ҳукми ҳамда апелляция инстанцияси суди ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 8.4-бандида, “Қарз
олувчи” кредит маблағини мақсадсиз сарфлагани учун “Банк”га мақсадсиз
ишлатилган кредит маблағи ҳисобидан 15 фоиз миқдорида жарима тўлаши
келишилган.
Шу сабабли, Палата даъвогар манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиниб, жавобгар ҳисобидан 150 000 000 сўм миқдорида
жаримани ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил
22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг
3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда —
кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб
чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган
муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз
олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш
мажбуриятини ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикаси Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан олинган кредит маблағлари тўлиқ
мақсадсиз ишлатилганлиги ва бу ҳолат ишдаги асосли далиллар билан,
жумладан жиноят ишлари бўйича судининг ҳукми билан ўз исботини
топганлиги ҳамда суд ҳукми билан жавобгар раҳбари бу ҳаракатлари учун
жиноий жавобгарликка тортилгани, суд ҳукми эса ҳозирги кунда бекор
қилинмаганлиги ёки ўзгартирилмаганлиги, яъни қонуний кучда эканлигини
инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Зеро, ИПК 73-моддаси тўртинчи қисмига кўра, жиноят ишлари бўйича
суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки
содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари
бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир.
Юқоридагиларга асосан суд, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 150 000 000 сўм жаримани ундиришни
лозим топади.
Бундан ташқари, даъво аризасида жавобгар сифатида Бойсун тумани,
Тузбозор маҳалласида яшовчи фуқаро ***** кўрсатилган.
ИПК 25-моддасига кўра, иқтисодий судларга иқтисодиёт соҳасида
юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик
фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини
қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив
низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар (бундан буён
матнда фуқаролар деб юритилади) ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа
ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар
тааллуқлидир.
ИПК 110-моддаси биринчи бандига кўра, иш иқтисодий судга, фуқаролик
ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса, суд иш
юритишни тугатади.
Шу сабабли суд, даъво аризасининг жавобгар фуқаро *****га оид қисми
бўйича иш юритишдан тугатишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд мазкур иш бўйича суд ҳаражатларини ундириш масаласини
муҳокама этиб, даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилганлиги сабабли давлат
божи ҳамда почта ҳаражатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
15,55-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
236,263,333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 110,118,127,128,170,176-179,180,186,192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
“*****” АТБ фойдасига 150 000 000 сўм жарима ҳамда олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво аризасининг жавобгар фуқаро *****ичга оид қисми бўйича иш
юритишдан тугатилсин.
Жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- Ўзбекистон Республикаси бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ***** вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
*****