Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2508/108043 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение B tt ks F rm Ответчик / Подсудимый K in t
Source ID b13deca3-271c-42f8-ab09-44e8e40f3f3d Claim ID PDF Hash 53ffec02964be6a1... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 12-моддаси онуни 12 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2508/108043-сонли иқтисодий иш А Ж Р И М (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Бухоро шаҳри 2025 йил 25 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар “B tt ks F rm” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “K in t” масъулияти чекланган жамиятидан кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар “B tt ks F rm” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “K in t” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 111.823.469,99 сўм асосий қарз ва 55.911.735 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлса, суд мажлисида вакиллари иштирок этмади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Суд муҳокамасида аниқланишича, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 4-2001-2505/8894-сонли иш юзасидан 2025 йил 10 октябрдаги ажрими билан кредитор “Ph rm Lu ” масъулияти чекланган жамиятининг аризасига асосан жавобгар (қарздор) “K in t” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилган ва кузатув тартиб-таомили жорйи қилинган. Суд бошқарувчиси этиб Хабибов Адиз Саидович тайинланган. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 12-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас. Бинобарин, мазкур ҳолатда даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан тақдим этилган мулкий талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Шу сабабли суд мазкур иш юзасидан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу боис суд, иш юзасидан суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, иш юзасидан 41.200 сўм почта харажати ва 3.354.705 сўм давлат божи тўланганлиги инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 9-банди, 118 ва 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья И.Юлдашев 2