← Назад
Решение #2841966 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
8 756 символов
****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
**** тумани
2025 йил 25 ноябрь
**** туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ***нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
****вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар **** акциядорлик жамияти
манфаатида, жавобгар **** фермер хўжалиги ҳисобидан 15.269.933 сўм
асосий қарз, 1.986.815 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
даъвогар вакили **** (2025 йил 19 майдаги 11-05/61-сонли ишончнома
асосида) (палата ва жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида суд биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ****вилояти ҳудудий бошқармаси
даъвогар **** АЖ манфаатида (кейинги ўринларда “даъвогар” деб
юритилади) манфаатида судга мурожаат қилиб, **** фермер хўжалиги
(кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 15.269.933 сўм
асосий қарз, 1.986.815 сўм сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга жавобгар
томонидан қарздорлик тўлаб берилмаганлиги ҳақидаги 2025 йил 25 ноябрдаги
маълумотномани тақдим этиб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантириб беришни
сўради.
Палата ўзининг даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз
кўришни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Иш ҳужжатида жавобгар ва қўшимча жавобгар тегишли тартибда
хабардор қилинганлигини тасдиқловчи гибрид почта маълумотномаси
мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси иккинчи қисмида
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин, учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шу боисдан, суд ишни палата ва жавобгар вакилининг иштирокисиз
кўришни лозим деб топади.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини, даъво аризасида
келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга
1
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, **** АЖ ва **** фермер хўжалиги ўртасида
2024 йил 20 июндаги 24/09-4-1536-сонли ва 2024 ййил 6 августдаги 24/09-41664-сонли лизинг шартномалари тузилган.
2024 йил 20 июндаги 24/09-4-1536-сонли тузилган лизинг
шартномасининг 1.1 бандига кўра лизинг берувчи “KIR-1,5” русумли 1 (бир)
дона ўт ўргич майдалагични лизинг олувчининг буюртмаси асосида
“Urg n hk rmm sh” МЧЖдан лизинг берувчининг ўз маблағлари ва тижорат
банкларидан жалб этилган кредит маблағлари ҳисобидан ўз мулки этиб сотиб
олади ва лизинг олувчига лизинга беради. Лизинг олувчи эса ушбу шартнома
шартлари асосида техникадан фойдаланиш, эгалик қилиш, лизинг
тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаш, лизинг тўловлари
тўлиқ тўланганидан кейин техникага мулк ҳуқуқини ўзига қабул қилиш
мажбуриятини олган.
Шунингдек 2024 йил 6 августдаги 24/09/-4-1664-сонли лизинг
шартномасининг 1.1 бандига кўра лизинг берувчи “НВМ-S28” русумли 1 (бир)
дона ғалла экиш сеялкасини лизинг олувчининг буюртмаси асосида
“ ulung’ur” МЧЖдан лизинг берувчининг ўз маблағлари ҳисобидан ўз мулки
этиб сотиб ва лизинг олувчига лизинга беради. Лизинг олувчи эса ушбу
шартнома шартлари асосида техникадан фойдаланиш, эгалик қилиш, лизинг
тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаш, лизинг тўловлари
тўлиқ тўланганидан кейин техникага мулк ҳуқуқини ўзига қабул қилиш
мажбуриятини олган.
Ушбу шартномалар ва лизинг объектини қабул қилиб олиш-топшириш
далолатномасига асосан лизинг объектлари даъвогар томонидан жавобгарга
топширилган.
Жавобгар томонидан лизинг тўловлари қайтариш графиги бўйича
қайтарилмасдан 2025 йил 1 октябрь ҳолатига 24/09-4-1664-сонли лизинг
шартномасига асосан 11.227.318 сўм асосий қарз ҳамда 24/09-4-1536 сонли
лизинг шартномасига асосан 4.042.615 сўм қарздорлик вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб
бериш бўйича юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш
ҳақида судга мурожаат қилган.
Даъвогарнинг даъво талаблари қуйидагиларга кўра асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК
деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ушбу низо шартномавий
мажбуриятни бажармаганлик оқибатида келиб чиққан.
Ваҳоланки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
2
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра
мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 587-моддасида лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи
(ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи
тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг
олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади,
лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш
мажбуриятини олади.
Шу боис суд даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Даъвогар даъво талабида жавобгар ҳисобидан 1.986.815 сўм пеня
ундиришни ҳам сўраган.
Лизинг шартномасининг 8.3-бандига кўра, лизинг тўлови ушбу
шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга
оширилмаса, лизинга олувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоиз миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня
тўлаши назарда тутилган.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон қарори
4-бандида ФКнинг 326-моддасига кўра, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида
тушунтириш берилган.
Жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги ва пеня
миқдори тўғри ҳисобланганлиги иш ҳужжатлари (пенянинг ҳисоб-китоби
маълумотномаси) билан ўз исботини топади.
Қайд этилган қонун талаблари ва Пленум тушунтиришларидан келиб
чиқиб, суд қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
даъвогарнинг пеня ундириш талабини қисман, яъни 596.045 сўм миқдорида
қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмида агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
3
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 15.269.933 сўм
асосий қарз, 596.045 сўм пеня, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати,
республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундиришни, даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар **** фермер хўжалиги ҳисобидан:
даъвогар **** акциядорлик жамияти фойдасига 15.269.933 сўм асосий
қарз, 596.045 сўм пеня, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ****вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
****
4