Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1503-2501/6261 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья TURSUNOV IBROXIMJON SODIQJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Жутанбой ота
Source ID ddcfdf1c-7d06-45a8-a850-9ec933240e15 Claim ID PDF Hash 601084064c6f9ffc... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 474-моддаси аролик кодекси 474 code_article
аролик Кодексининг 238-моддаси аролик Кодекси 238 code_article
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1503-2501/5886-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон тумани 2025 йил 20 октябрь Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди судьяси И.С.Турсунов раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Д.Хамдамов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, жавобгар иштирокисиз, даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ, жавобгар “Жутанбой ота” фермер хўжалигидан 26154199 сўм асосий қарз, 5237574 сўм пеня ва почта харажати ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни суд, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Иш ҳужжатларига қараганда, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг Фурқат туман электр таъминоти корхонаси ва жавобгар “Жутанбой ота” фермер хўжалиги ўртасида 2025 йил 1 июнь кунида 460214-сонли электр энергияси таъминоти бўйича шартнома тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга туташтирилган тармоқ орқали электр энергиясини етказиб бериши, жавобгар эса етказиб берилган электр энергияси учун белгиланган тарифларга мувофиқ тўловларни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси етказиб бериб келинган, бироқ жавобгар тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан қарздорликка йўл қўйган. Шу боис даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ, судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Жутанбой ота” фермер хўжалиги ҳисобидан 26154199 сўм асосий қарз, 5237574 сўм пеня ва почта харажати ундиришни сўраган. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво ариза юзасидан фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда – Иқтисодий процессуал кодекси деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар иқтисодий суднинг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили суд мажлисига келмаганлиги боис, суд низони жавобгарни иштирокисиз ҳал қилиниши мумкин деб топади. Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, судга даъво аризаси тақдим этилгандан кейин ҳам жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд,даъвогар вакилининг суд мажлисида келтирган кўрсатмаларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Фуқаролик Кодексининг 238-моддасида, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шартлиги белгиланган. Иш ҳолатларидан аниқланишича жавобгар тўловларни ўз вақтда тўлиқ амалга оширмаганлиги оқибатида, 2025 йил 1 сентбрь ҳолатига, электр энергияси истеъмолидан даъвогар олдида, ундирув қаратилмаган 26154199 сўм муддати ўтган асосий дебитор қарздорлиги вужудга келган. Ушбу қарздорлик ишдаги ҳужжатлар, ҳисоб фактуралар ва даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади. Даъвогар томонидан қарздорликни ихтиёрий тўлаш юзасидан жавобгарга талабнома юборилган. Талабнома оқибатсиз қолдирилиб, шу кунгача қарздорлик тўланмасдан шартнома мажбуриятлари бажарилмай келинган. Қарздорнинг ҳисоб рақамига қўйилган тўлов топшириқномаси, ҳисоб рақамида пул маблағлари йўқлиги сабабли, ижро этилмаган. Бу ҳолатда суд, даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 5237574 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12 бандига кўра, ҳисоб китоб ойидан кейинги календар ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0.1 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим. Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Бу ҳолатда, суд даъвонинг пеня ундириш қисмини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Баён этилганларга кўра, суд даъвони қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгардан 26154199 сўм асосий қарз, 5237574 сўм пеня ва 41200 сўм почта харажати ундиришни, шунингдек, ИПКнинг 118-моддасига асосан, Давлат бюджети ҳисобига жавобгардан 627835,46 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 236, 234, 333,468, 474-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “Жутанбой ота” фермер хўжалигидан: даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ фойдасига 26154199 сўм асосий қарз, 5237574 сўм пеня ва 41200 сўм почта харажати; Давлат бюджетига 627835,46 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали, Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: И.С.Турсунов