Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1904-2503/6996 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ABRAYEV XASAN CHORIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7a2e1c76-89b9-4209-8fe1-80a22d29d63c Claim ID PDF Hash cc719ddaa9ae4912... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 10 585 символов
*****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ***** тумани 2025 йил 25 ноябрь ***** туманлараро иқтисодий суди судьяси *****нинг раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ***** вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ***** акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар ***** фермер хўжалиги, қўшимча жавобгар ***** фермер хўжалигидан солидар тартибда 48.798.077 сўм асосий қарз ва 20.181.737 сўм пеня ундириб бериш ҳақидаги даъво аризасини даъвогар вакили **** (2025 йил 19 майдаги 11-05/61-сонли ишончнома асосида) (палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари иштирокисиз) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида, иш ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ***** вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда матнда палата-деб юритилади) даъвогар ***** акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда даъвогар-деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ***** фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда жавобгар-деб юритилади) ва қўшимча жавобгар ***** фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда қўшимча жавобгар-деб юритилади)дан солидар тартибда 48.798.077 сўм асосий қарз ва 20.181.737 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўлаб берилганлиги ҳақидаги 2025 йил 25 ноябрдаги маълумотномани тақдим этиб, даъвони асосий қарз қисмини қисман яъни 31.722.000 сўмга, пеня ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Палата ўзининг даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва қўшимча жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Иш ҳужжатида жавобгар ва қўшимча жавобгар тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи гибрид почта маълумотномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин, учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу боисдан, суд ишни палата ва жавобгарлар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 13 мартда 23/09-4-55УФ-сонли лизинг шартномаси имзоланган. Шартнома шартларига кўра “Лизинг берувчи” “Лизинг объекти”ни “Лизинга олувчи”нинг буюртмаси асосида “Сотувчи”дан ўз маблағлари, кредит маблағлари ва қарз маблағлари ҳисобидан ўз мулки этиб сотиб олиш ва “Лизинг олувчи”га лизинга бериш, “Лизинг олувчи” эса “Лизинг объекти”дан фойдаланиш, эгалик қилиш, лизинг тўловларини ўз вақтида ва белгиланган миқдорларда тўлаш, лизинг тўловлари тўлиқ тўланганидан кейин техникага мулк ҳуқуқини ўзига қабул қилиш мажбуриятини олган. Ушбу шартнома ва лизинг объектини қабул қилиб олиш-топшириш далолатномасига асосан лизинг объектлари даъвогар томонидан жавобгарга топширилган. Лизинг тўловларини ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш мақсадида лизинг берувчи, лизинг олувчи ва қўшимча жавобгар ўртасида 2023 йил 13 мартда 55-сонли кафиллик шартномаси имзоланган. Кафиллик шартномасининг 3.3-бандида кафил лизинг шартномаси бўйича юзага келган қарздорликни, шунингдек суд қарорида белгиланган ёки лизинг олувчи томонидан тан олинган пеня (ва жарима)ни, суд харажатларини тўлайди, лизинг берувчининг лизинг шартномаси бўйича бошқа зарарларини қоплайди деб келишилган. Жавобгар томонидан лизинг тўловлари қайтариш графиклари бўйича қайтарилмасдан 2025 йил 1 октябрь ҳолатига 48.798.077 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш бўйича юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш ҳақида судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда – ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ушбу низо шартномавий мажбуриятларни бажармаганлик оқибатида келиб чиққан. 2 Ваҳоланки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. ФКнинг 293-моддасига кўра қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни тўлайди. ФКнинг 587-моддасида лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. Бироқ, даъвогар томонидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг жавобгар томонидан қарздорликнинг 17.076.077 сўмлик қисми бартараф этилган. Ушбу ҳолат даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотнома билан тасдиқланади. Шу боис, суд даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талабини қисман яъни 31.722.000 сўмга қаноатлантиришни лозим топади. Даъвогар даъво талабида жавобгар мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги учун жавобгардан 20.181.737 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.3-бандида лизинг тўлови ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, Лизинг олувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган умумий тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди деб келишилган. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон қарори 4-бандида ФКнинг 326-моддасига кўра, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида тушунтириш берилган. 3 Жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги ва пеня миқдори тўғри ҳисобланганлиги иш ҳужжатлари (пенянинг ҳисоб-китоби маълумотномаси) билан ўз исботини топади. Қайд этилган қонун талаблари ва Пленум тушунтиришларидан келиб чиқиб, суд қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини қисман, яъни 6.055.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, бешинчи қисмида даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда даъвогар фойдасига 31.722.000 сўм асосий қарз, 6.055.000 сўм пеня, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати, республика бюджетига 1.379.596,28 сўм давлат божи ундиришни, даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 74, 118, 128, 170, 176, 17-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ***** фермер хўжалиги, қўшимча жавобгар ***** фермер хўжалигидан солидар тартибда даъвогар ***** акциядорлик жамияти фойдасига 31.722.000 сўм асосий қарз, 6.055.000 сўм пеня ундирилсин. Жавобгар ***** фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар ***** акциядорлик жамияти фойдасига 41.200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 1.379.596,28 сўм давлат божи ундирилсин. 4 Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан ***** вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ***** 5