← Назад
Решение #2841996 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 17 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Фарғона шаҳри
2025 йил 25 ноябрь
4-1501-2503/20461-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
С.Дадахўжаев (ишончнома асосида), жавобгар вакили Я.Хайдаров (жамият
раҳбари) иштирокида, даъвогар ААААААААААА«ААААААААААА»
давлат муассасаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар –
«ААААААААААА» МЧЖ ҳисобидан 117 573 112 сўм асосий қарз, 41 971
561 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва
унга илова қилинган хужжатларни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар ААААААААААА«ААААААААААА» давлат муассасаси
Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар – «ААААААААААА» МЧЖ ҳисобидан 117 573 112 сўм
асосий қарз, 41 971 561 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2025 йил
25 ноябрь куни профессионал медиатор Ахмедова Азиза Нуриллаевна
иштирокида тузилган медиация келишувини тақдим қилиб, низо келишув
йўли билан ҳал қилинганлиги боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили ҳам тарафлар ўртасида келишувга
эришилганлиги боис, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
17-моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади”,
дейилган.
Судга низо тарафлари ўртасида профессионал медиатор Ахмедова
Азиза Нуриллаевна иштирокида 2025 йил 25 ноябрь куни тузилган медиатив
келишув тақдим этилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддасининг 5³-бандида
тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилганлиги даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
18-моддаси 9-бандида “агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган
бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади”, деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
17-моддаси олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан
медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи
қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар
мустасно” – деб кўрсатилган.
Шу сабабли суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги
боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган
почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, тўланган 3 190 893 сўм
давлат божини даъвогарнинг аризасига асосан қайтаришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ
ҚИЛДИ :
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар ААААААААААА«ААААААААААА» давлат муассасаси
Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тўланган 41 200 сўм почта
харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Тўланган
3
190
893
сўм
давлат
божи
даъвогар
ААААААААААА«ААААААААААА» давлат муассасаси Фарғона вилоят
ҳудудий бошқармасининг аризасига асосан қайтарилсин.
Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
беришга ҳақли.
Судья
Х.Жамолиддинов