← Назад
Решение #2842000 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 34 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-2508/****-сонлииқтисодийиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Қоракўл тумани
**** йил25 ноябрь
Қоракўлтуманлараро иқтисодий суди, судья****нинг раислигида, судья
ёрдамчиси**** котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасиБухоровилоят
ҳудудий бошқармасининг даъвогар“****” АТБ манфаатида жавобгар“M Insur n ”акциядорлик жамиятишаклидаги суғурта компаниясидан24.****.****
сўм уғурта товонини ундириштўғрисидаги даъво аризасиасосида қўзғатилган
ишни даъвогар вакилиЎ.Собиров(ишончнома асосида), жавобгар вакили ****
(ишончнома
асосида)
иштирокида,Қоракўл
туманлараро
иқтисодийсудибиносидавидеоконференцалоқа режимидаочиқ суд **** кўриб
чиқиб, қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасиБухоровилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар“****” АТБ (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатидасудга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар“M -Insur n ”акциядорлик
жамиятишаклидаги суғурта компаниясидан 24.****.****сўм суғурта товонини
ундиришни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг ****-моддасига асосан, ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд **** иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, унда
келтирилган асослар ҳамда **** такрорлаб, **** томонидан мониторинг олиб
борилганлиги ва кредит **** ишлатилганлигини, бироқ қарздор фуқаро вафот
этганлиги натижасида суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги, жавобгар томонидан
даъвогарнинг мурожаатига кўра суғурта товони тўлаб берилмаганлигини
билдириб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили даъво аризасига нисбатан эътирозлар билдириб, даъвогар
суғурта шартномаси шартларига кўра кутиш даври ўтмасдан ва кредит
шартномаси муддатидан олдин бекор қилинмасдан судга мурожаат қилганлиги
ва суғурта ҳодисаси содир бўлмаганлиги сабабли даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани
қаноатлантиришни рад этишнилозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан фуқароХолбоева
МохидаОчиловна(матнда қарз олувчи деб юритилади) билан тузилган
****2йил24
февралда****-сонлитузилган
кредит
шартномасига
асосаниссиқхона
фаолиятини
ташкил
қилиш
****
36
ой
муддатга23.07.****йилга қадар, йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти
билан20.****.**** сўм миқдорида кредит ****.
2
Кредит қайтмаслиги хатаридан (тадбиркорлик хавфини) суғурталаш
юзасидан тарафлар ўртасида тузилган **** йил 1 мартдаги ****-сонли бош
шартнома асосида **** йил28 февралкуниMY-F ****/********-сонли суғурта
полиси **** этилган.Суғурта полисига асосан суғурта пули28.****.****сўм,
суғурта мукофоти756.**** сўм, суғурта полиси амал қилиш муддати24.02.****
йилдан23.02.**** йилга қадар белгиланган.
Бироқ, қарздор фуқаро**** ****4йил13 сентябрькуни вафот этган ва
кредит қарзи тўлиқ қопланмаганлиги натижасида**** йил14 сентябрькуни
ҳолатида даъвогар олдида кредит асосийва фоизқарзи жами24.****.****сўмни
ташкил қилган.
Даъвогар томонидан ****5йил4марткуни****-сонлиталабномаорқали
жавобгарга мурожаат қилиб, суғурта шартномасига асосан қарздор фуқаронинг
вафот этганлиги сабабли қайтарилмаган кредит қарзи бўйича суғурта товонини
тўлаб беришни сўраган, бироқ жавобгар томонидан ушбу мурожаат оқибатсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)
****-моддасининг иккинчи қисмига кўра, **** шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК ****-моддасининг биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта
шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган
**** (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта
ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома
қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса
оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг
бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган
сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) **** олади.
“Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
34-моддасининг биринчи қисмига кўра, суғурталовчи суғурта шартномасида
кўрсатилган шахсга**** суғурта ҳодисаси юз берган ****суғурта товонини
(суғурта тўловини) тўлаши шарт.
Суғурта шартномасининг 5.1-бандига кўра, “қарз олувчи”(кредит олувчи)
томонидан кредит шартномасида белгиланган кредит қарзини қайтариш муддати
(охирги санаси) ёки кредит қарзи суд томонидан муддатидан олдин ундириш
белгиланганда “Суғурта қилдирувчи” олдидаги **** ****, яъни кредит
шартномаси бўйича кредит аосий қарзи ва/ёки унга ҳисобланган фоизларни
(кредит қарздорлигини) қарз олувчининг тўловга қобилиятсизлиги сабабли
қайтармаслиги натижасида “Суғурта қилдирувчининг” зарар кўриши суғурта
ҳодисаси ҳисобланади.
Суғурта шартномасининг 5.2-бандига кўра, “Қарз олувчи”нинг кредит
шартномасида белгиланган муддат ёки кредит қарзини муддатидан олдин
ундириш белгиланган муддатда кредит қарзи (кредит асоссий қарзи ва/ёки
кредит фоизи) тўланмаганлиги кутиш даври якуни бўйича суғурта ҳодисаси
юзага келишини билдиради.
Бироқ, **** ва қарздор ўртасида****-сонли кредитшартномаси 24.02.****
йилда эмас балки, 24.07.**** йилда тузилган (24.02.**** ва 25.02.**** йилда
қарздор ва **** ўртасида электрон **** имзо билан тасдиқланган).
3
Бинобарин,мазкур ҳолатда даъво аризасида кўрсатилган даъво асоси
бўлган кредит шартномаси аслида бошқа шартнома бўлиб ҳисобланади.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Бундай ҳолатда, даъвогарнинг жавобгардан24.****.****сўмсуғурта
товонини ундириш ****даъво талаби асоссиз ҳисобланади.
Шу сабабли суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
ИПК ****-моддасининг еттинчи қисмига кўра, давлат божи тўлашдан
озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик
шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб **** этилган даъво
талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган
****, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво **** этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилади.
Суд даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли иш
юзасидан41.2**** почта **** олдиндан тўланганлигини инобатга олиб, даъвогар
зиммасида қолдиришни, даъвогардан республика бюджетига****.****сўм
давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига
ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ ****.**** сўм суд
**** ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг ****, ****, ****, ****,
****-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “****”АТБдан республика бюджетига****.**** сўм давлат
божи ундирилсин.
Даъвогар“****”АТБданЎзбекистон Республикаси Олий судининг депозит
ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
****.**** сўм суд **** ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро **** берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
****