← Назад
Решение #2842022 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
5 758 символов
4-2303-2502/1248-сонли иқтисодий иш
судья Қ.О.Хожамуратов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўнғирот тумани
2025 йил 25 ноябрь
Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг судьяси Қ.О.Хожамуратов
раислигида, судья ёрдамчиси С.Жалгасбаевнинг котиблигида, даъвогар “ ***
*** t***” акциядорлик жамиятининг жавобгар “U*** *** k***” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 17 266 374,38 сўм асосий қарзини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар
вакили А.Т*** (2025 йил 19 ноябрдаги 16-сонли ишочномага асосан)нинг
иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“ *** *** t***” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “U*** *** k***” МЧЖ (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 17 266 374,38 сўм асосий
қарзини ундиришни сўраган.
Даъвогар судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, ишни ўз вакили
иштирокисиз кўришни сўраганлиги сабабли суд Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)
170-моддасининг иккинчи қисмига асосан ишни унинг вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризасида
кўрсатилган асосий қарздорликни тўлаб берганлигини билдириб, даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд жавобгар вакилининг тушунтиришлари ва важларини эшитиб,
даъво аризаси ва ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур
ҳолатда
тарафларнинг
мажбуриятлари
олди-сотди
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф
(сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 419-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ агар қонун ҳужжатлари
ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян
муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига
товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг
кечиктирмасдан тўлаши лозим.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2025 йил 20 март куни 6-сонли, 2025 йил 6 август куни 17-сонли, 2025 йил
6 сентябрь куни 20-сонли ва 2025 йил 29 сентябрь куни 29-сонли эҳтиёт
қисмлар олди-сотдиси бўйича шартномалар тузилган.
Ушбу шартномаларга асосан ҳамда тарафлар ўртасида тасдиқланган
ҳисобварақ-фактураларга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга жами
17 266 374,38 сўмлик эҳтиёт қисмлари етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига асосан ҳисобварақфактура – Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни
тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи
(етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган
намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки
хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат
ҳисобланади.
Шартномаларнинг 2.2-бандига асосан сотиб олувчи шартнома икки
томон ўртасида имзоланганидан сўнг 3 банк иш куни ичида 100 фоиз
тўловларни амалга ошириши лозим бўлган.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогарнинг судга тақдим қилган маълумотномасига қараганда,
жавобгар томонидан олинган эҳтиёт қисмлари учун 17 266 374,38 сўм
2025 йил 24 ноябрь кунги 89873227-сонли тўлов топшириқномаси билан тўлаб
берилиб, даъво талаби тўлиқ бартараф этилган.
Шу боис, суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топди.
Бундан ташқари, ИПК 118-моддасининг биринчи ва бешинчи
қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Шу боис, суд жавобгардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат
божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “U*** *** k***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар “ *** *** t***” акциядорлик жамиятининг фойдасига 41 200 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “U*** *** k***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судининг
иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний
кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Қ.О.Хожамуратов