Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2501/14171 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3887f3ff-5417-4783-a936-1b512528ffda Claim ID PDF Hash 31628ccb25d49bda... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/14171-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шаҳри судья О.С.Асатов 2025 йил 25 ноябр Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар **********нинг, жавобгар «**********» масъулияти чекланган жамиятидан 33 373 279 сўм қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, даъвогар **********нинг вакили ФФФФФФФФФ (2025 йил 24 ноябрдаги 142-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,АНИҚЛАДИ : «**********» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) томонидан 2023 йил 30 март кунидаги аризасига асосан қиймати 21 686 639 240 сўмлик ффффффффффффффф биноларини қурилиш-монтаж ишларини бошлаш юзасидан давлат хизматлари маркази орқали ********** (матнда кейинги ўринларда дъвогар деб юритилади)га хабарнома юборилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги ПҚ-4586сонли Қарорига мувофиқ қурилиш объектининг кўзда тутилган қурилиш-монтаж ишлари қийматидан буюртмачилар томонидан инспекцияга 0,2% миқдорида ажратма ўтказилиши ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли “Қурилиш сохасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорининг 5-иловаси 20-бандига асосан ариза келиб тушганидан сўнг бир ойлик муддатда ажратма тўланиши шарт эканлиги белгилаб қўйилган. Бироқ, жавобагр томонидан ушбу ажратмалар тўланмаганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 33 373 279 сўм қарзни ундириб бериш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъво аризасида кўрсатилган ҳолатларни таъкидлаб, жавобгар ажратма қарзини тўлаб бермаганлигини билдириб, жавобгардан асосий қарзни ундириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз ишни кўришни мумкин деб ҳисоблайди. Суд, даъвогар вакилининг иш бўйича берган кўргазмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, жавобгарнинг 2023 йил 30 март куни 75237635-сонли аризаларига асосан қиймати 21 686 639 240 сўмлик бўлган Жиззах шахар, А.Навоий МФЙ, Ўзбекистон кўчаси ҳудудида 1 қаватли савдо дўкони ва маиший хизмат 2-7 қаватли турар-жой биноларини қурилиш-монтаж ишларини ишларини бошлаш юзасидан давлат хизматлари маркази орқали дъвогарга хабарнома юборилган. 2 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги ПҚ-4586сонли Қарорига мувофиқ қурилиш объектининг кўзда тутилган қурилиш-монтаж ишлари қийматидан буюртмачилар томонидан инспекцияга 0,2% миқдорида ажратма ўтказилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли “Қурилиш сохасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорининг 5-иловаси 20-бандига асосан ариза келиб тушганидан сўнг бир ойлик муддатда ажратма тўланиши шарт эканлиги белгилаб қўйилган. Аммо, жавобгар томонидан даъвогар қурилиш объектида қурилиш-молнтаж ишларининг шахарсозлик норма ва қоидалари асосида амалга ошириши ва назорат функцияларини бжарганлиги учун 0,2 фоиз миқдорида, яъни 44 417 080 сўм тўлов ҳисобланган бўлиб, ушбу тўловнинг 10 000 000 сўм қисми тўлаб берилиб, қолган қисми тўлаб берилмаган. Ишдаги ҳужжатлар орқали жавобгарнинг даъвогарга тўланиши лозим бўлган тўлови миқдори 33 373 279 сўмни ташкил этганлиги ўз тасдиғини топади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабномалар қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Қайд этилганларга мувофиқ, даъво талабининг жавобгардан жами 33 373 279 сўм қарздорликни ундириш талаби асосли бўлиб, мазкур талаб қаноатлантирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабига мувофиқ, суд харажатларини тўлиқ жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Бундай ҳолатда, суд даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 33 373 278 сўм асосий қарз ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ва 667 466 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-, ҚАРОР ҚИЛДИ : Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар «**********» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ********** фойдасига 33 373 278 сўм қарздорлик, 667 466 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти(протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддат ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов