← Назад
Решение #2842043 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2501/7663-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
25.11.2025 йил
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар раҳбари
А.Кучмурадов (паспорт асосида) иштирокида, даъвогар O'zb kist n S vd -S n t
l t si Sird r
vil ti B shq rm si "Turgun
xm d v M h ll
S rvis
K m ni si" M s'uli ti Ch kl ng n J mi ti манфаатида жавобгар "T murb kS rv r" f rm r x ‘j ligiга нисбатан берилган даъво аризасини очиқ суд мажлиси
мухокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар O'zb kist n S vd -S n t
l t si Sird r
vil ti B shq rm si
"Turgun xm d v M h ll S rvis K m ni si" M s'uli ti Ch kl ng n J mi ti
манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади), иқтисодий судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "T murb k-S rv r" f rm r x ‘j ligi (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 23.037.500 сўм асосий қарз ва
11.518.750 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари даъво аризасида
кўрсатилган техника хизматлар ҳақини тўлашни кечиктирган ҳар бир кун учун
0,4 % миқдорда, аммо кечиктирилган тўловнинг 50%дан ошмаган миқдорда пеня
нотўғри ҳисобланганлигини маълум қилиб, пенянинг қайта ҳисоб-китобини судга
тақдим этиб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво аризани қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 03.10.2024 йил шартнома
тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг мазмунига кўра,
“Бажарувчи” ушбу шартнома бўйича “Буюртмачи”нинг буюртмасига биноан пахта
терим машинаси ёрдамида ғўза майдонидаги пахтани механизация ёрдамида териб
олиш, “Буюртмачи” терилган пахтани қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган
ёки келишилган нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шунга кўра,
тарафлар ўртасида тузилган ҳисоб фактураларга кўра, даъвогар томонидан
жавобгарга 25.500.000 сўмлик техника хизмати кўрсатилган.
Шунингдек, шартноманинг 4.2-бандида бажарилган ишларни қабул қилиш
топшириш далолатномалари тузилган сана “Бажарувчи” томонидан шартнома
бўйича мажбуриятлар бажарилган сана ҳисобланиши назарда тутилган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилган бўлишига
қарамасдан, жавобгар томонидан қисман 2.462.500 сўм миқдоридаги пул
маблағлари тўланган. Бироқ, жавобгар томонидан кўрсатилган техника хизматлар
ҳақи бугунги кунга қадар тўлиқ тўлаб берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда –
ФК)нинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса –
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги
қарздорлигини суд кунига қадар тўлаб берилмаган. Суд, жавобгар томонидан
мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги ўз тасдиғини топган деб
ҳисоблайди.
Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг 23.037.500 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги талабини тўлиқ қаноатлантириш лозим топди.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгар ҳисобидан кўрсатилган
техника хизматлар ҳақини тўлашни кечиктирган ҳар бир кун учун 0,4 % миқдорда,
аммо кечиктирилган тўловнинг 50%дан ошмаган миқдорда 11.518.750 сўм пеня
ҳисоблаб ундиришни сўраган.
ФКнинг 263-моддаси 1-қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.5-бандида бажарилган
ишлар ҳақи ўз вақтида тўланмаганда “Буюртмачи” “Бажарувчи”га кўрсатилган
техника хизматлари ҳақини тўлашни кечиктирган тақдирда кечиктирилган ҳар бир
кун учун 0,2 % миқдорда, аммо кечиктирилган тўловнинг 20%дан ошмаган
миқдорда пеня тўланиши белгиланган.
Шу боис суд даъвогар томонидан талаб қилиниши мумкин бўлган пеня
миқдорини қайта ҳисоб-китоб қилишни лозим топди. Унга кўра, даъво аризасида
11.518.750 сўм пенянинг (шартноманинг 5.5-бандига асосан кечиктирилган
23.037.500 сўм асосий қарз х 20%) 4.607.500 сўм қисми асосли ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорнинг 2-бандига кўра,
мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда иқтисодий
судлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига қатъий амал қилишлари;
4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар
миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шу сабабли, суд жавобгарнинг моддий аҳволини ўрганиб чиқиб, қайта
ҳисобланган 4.607.500 сўм пеня талабини қисман 650.000 сўмга қаноатлантиришни
лозим деб топади.
ИПКнинг 118-модда биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин, ИПКнинг 26, 128, 170, 176-178, 180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "T murb k-S rv r" f rm r x ‘j ligi ҳисобидан даъвогар "Turgun
xm d v M h ll S rvis K m ni si" M s'uli ti Ch kl ng n J mi ti фойдасига
23.037.500 сўм асосий қарз, 650.000 сўм пеня ва 41.200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 552.900 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар "Turgun
xm d v M h ll
S rvis K m ni si" M s'uli ti
Ch kl ng n J mi ti ҳисобидан
- Республика бюджетига 138.225 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах
вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари ёки
ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига кассация
тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари мумкин.
Судья
Ш.Ғозиев