← Назад
Решение #2842047 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 118 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2501/3954-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Ғиждувон тумани
2025 йил 25 ноябрь
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида,
судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, “P r st r” масъулияти
чекланган жамияти вакили А.Охунов (ишончнома асосида) иштирокида, “P r
st r” масъулияти чекланган жамиятининг “Хўжа Жаҳон Мадина мега плас”
масъулияти чекланган жамиятидан 10 247 565,49 сўм асосий қарз,
10 123 782,75 сўм пеня, 582 464,21 банк фоизи ва 2 024 756,55 сўм маънавий
зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа
режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“P r st r” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб
юритилади) ва “Хўжа Жаҳон Мадина мега плас” масъулияти чекланган
жамияти (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 24 июлда
207-сонли қоғоз цилиндри маҳсулоти етказиб бериш шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар жавобгарга маҳсулот етказиб бериши,
жавобгар тегишли тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъво аризасида баён этилишича, жавобгар томонидан шартномавий
мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли даъвогар жавобгарга
қарзни тўлаш бўйича талабнома юборган. Даъвогар томонидан юборилган
талабнома жавобгар томонидан ижросиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар
Ғиждувон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 10 247 565,49 сўм асосий қарз, 10 123 782,75 сўм пеня, 582 464,21
банк фоизи ва 2 024 756,55 сўм маънавий зарарни ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан
бугунги кунга қадар қарздорлик қисман бартараф этилганлигини билдириб,
даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ иш
ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш
ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими жавобгарга етказилганлиги
тўғрисидаги почта идорасининг маълумотномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар суд
томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери
(почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса ҳам
ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд ишда иштирок этувчи шахс вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш
материалларини ўрганиб чиқиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд
харажатларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(матнда ИПК деб юритилади)нинг 118-моддасига асосан ҳал этишни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади) 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда
назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик
шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик
ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
Мазкур ҳолатда мажбурият тарафлар ўртасида тузилган шартномадан
вужудга келган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2024 йил август-октябрь ойларидаги 5 та
ҳисобварақ фактура билан 33 761 851,20 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот бўйича, жавобгар
шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида
4 497 565,49 сўмлик қарздорлик вужудга келган. Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд
ҳужжатлар ва ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг суд мажлисида
берган кўрсатмаси, ҳисобварақ-фактуралар билан тасдиқланади. Суд даъво
талабини 4 497 565,49 сўмга қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Даъво
аризасида
асосий
қарз
билан
биргаликда
тўловнинг
кечиктирилганлиги учун 10 123 782,75 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд.
Даъво талабидаги пеня тарафлар вакиллари билан суд мажлисида қайта
ҳисоб-китоб қилинганда, даъво аризасида кўрсатилган асос бўйича даъвогар
талаб қилиши мумкин бўлган пеня қисман асосли эканлиги аниқланди.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1.-бандига асосан жавобгар
маҳсулот ҳақини тўлашни кечиктирган ҳар бир куни учун, кечиктирилган
сумманинг 1 фоизи миқдорида бироқ тўланиши лозим бўлган сумманинг 50
фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Иш ҳолатларидан келиб чиқиб, суд даъвогар вакилларининг
кўрсатмаларини тинглаб, пенянинг вужудга келиши ва кўпайишига
даъвогарнинг ҳам ҳиссаси борлигини (ўз вақтида судга мурожаат қилмаган)
инобатга олиб, даъво аризасида талаб қилинган пеняни 2 049 513 сўмга
қаноатлантиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд ненянинг 5 123 783 сўм қисми асослилигини, 5 000 000 сўми
асоссизлиги инобатга олиб ушбу талабни қаноатлантириш рад этишни, ушбу
қисм бўйича давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди.
Шунингдек жавобгар даъвогардан 582 464,21 банк фоизи ундиришни
сўраган.
Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
Қарори (бундан буён матнда Қарор еб юритилади)нинг 9-бандида берилган
тушунтиришга кўра агар шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
фоизлар фақат тегишли пул маблағларига тўланиши мумкин, пул
маблағларидан фойдаланганлик учун ўрнатилган фоизларга эса фоизлар
ҳисобланмаслиги лозим.
Шу билан
бирга, Қарорнинг 11-бандида агар пул мажбуриятини
бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327моддасига мувофиқ белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти
бажарилишини кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд
фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос
ҳолда, ФКнинг 335-моддасига асосан фоизлар миқдорини (ставкаси)
камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга ҳақли
эканлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб даъво талабининг банк фоизи
ундириш қисмини рад қилишни лозим деб топади.
Бунжан ташқари даъвогар даъво талабида 2 024 756,55 сўм маънавий зарар
ундиришни сўраган.
ИПК 110-моддаси 1-бандига асосан даъво талаби иқтисодий суд судловига
таалуқли бўлмаса иш юритиш тугатилади.
Шунга асосан даъво талабининг маънавий зарар ундириш қисми иқтисодий
судга таалуқли эмаслигини инобатга олиб суд томонидан иш юритишни
тугатишни лозим деб топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогарга 4 497 565,49 сўм асосий қарз, 2 049 513 сўм пеня,
459 572 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини, Ўзбекистон
Республикаси олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 236, моддалари,
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
“Хўжа Жаҳон Мадина мега плас” масъулияти чекланган жамиятидан:
“P r st r” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 4 497 565,49 сўм
асосий қарз, 2 049 513 сўм пеня, 319 076 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажати;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм
ВКА харажати ундирилсин.
Олдиндан тўланган 140 496 сўм давлат божи даъвогар “P r st r”
масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво талабининг маънавий зарар ундириш қисми бўйича иш юритиш
тугатилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Бухоро
вилоят судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Судья
О.Жамилов