← Назад
Решение #2842049 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| ФК | 236 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 25 ноябрь
4-1501-2503/20882-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили А.Джалолов (ишончномага асосан), жавобгар вакили Б.Ходжаев
(ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-ваноат палатаси Фарғона
вилоят ҳудудий бошқармасининг палата аъзоси даъвогар «ААААААААААА»
АЖ манфаатида жавобгар «ААААААААААА» МЧЖдан 8 178 252 сўм асосий
қарз, 4 904 431 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси буйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Иш материалларига қараганда, даъвогар «ААААААААААА» АЖ ва
жавобгар «ААААААААААА» МЧЖ ўртасида 13.01.2025 йилда “2-3 гуруҳ
истеъмолчиларига ичимлик ва оқава сув хизматларини кўрсатиш тўғрисида”
шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгарга
туташтирилган тармоқлар орқали шартномада белгиланган миқдор ва
муддатларда сув етказиб бериши, жавобгар эса етказиб берилган сув учун
белгиланган тўловларни амалга ошириши лозим бўлган.
Қайд этилган шартномага кўра, даъвогар томонидан кўрсатилган хизматлар
учун 2025 йил 30 сентябрь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги
8 178 252 сўмни ташкил қилган.
Ўзбекистон
Савдо-ваноат
палатаси
Фарғона
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг палата аъзоси даъвогар «ААААААААААА» АЖ манфаатида
судга даъво ариза тақдим этиб, жавобгар «ААААААААААА» МЧЖ ҳисобидан 8
178 252 сўм асосий қарз, 4 904 431 сўм пеня ва суд харажатларинини ундиришни,
ишни палата вакили иштирокисиз ўтказишни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўргазма бериб, судга маълумотнома
тақдим қилиб, жавобгар томонидан даъво аризасида кўрсатилган сўм асосий қарз
ва пеня тўловлари тўлиқ тўланганлиги билдириб, қонуний қарор қабул қилишни
сўрадилар.
Жавобгар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, судга даъво аризаси
тақдим қилингандан сўнг асосий қарзва пеня тўловлари тўлиқ тўланганлигини
билдириб, даъвони рад қилишни сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш
материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвони қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида
“Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс
(қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга,
чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул
тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор
эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади” деб қайд этилган.
2
ФК 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 474-моддасида “Агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади” деб қайд этилган.
ФК 470-моддаси 1-қисмида “Энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида
назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал
қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот
берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари
билан аниқланади” деб кўрсатилган.
ФК 478-моддасига мувофиқ агар қонун ҳужжатларида, шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб
чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва
бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф
қоидалари қўлланади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ва счёт
фактуралар асосида даъвогар томонидан жавобгарга ичимлик суви етказиб бериш
ва оқава сув хизматларини кўрсатилган бўлиб, жавобгарнинг даъвогар олдида
30.09.2025 йил ҳолатига 8 178 252 сўм асосий қарздорлик, 4 904 431 сўм пенядан
бўлган қарздорлик вужудга келган.
Ушбу даъво аризасида кўрсатилган қарздорлик суд кунига қадар жавобгар
томонидан тўлиқ тўланган. Бу даъвогарнинг судга тақдим қилган 25.11.2025
йилдаги 20882-сонли маълумотномаси билан тасдиқланади.
Шу боис, суд даъвогарнинг даъво талаблари асосли ҳисоблансада,
жавобгар томонидан суд кунига қадар бартараф қилинганлигини инобатга олиб,
қаноатлантиришни рад қилиш лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра суд даъво талабларини қаноатлантиришни рад
қилишни,
жавобгар
«ААААААААААА»
МЧЖ
ҳисобидан
даъвогар
«ААААААААААА» АЖ фойдасига 41 200 сўм почта харажати, Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даьво талабларини қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар
«ААААААААААА»
АЖ
фойдасига
жавобгар
«ААААААААААА» МЧЖдан 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «ААААААААААА» МЧЖдан ҳисобидан Республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов